18 may 11:31
News

Куртуа кетма-кет иккинчи йил Самора совринини қўлга киритди

«Атлетико» дарвозабони Тибо Куртуа кетма-кет иккинчи бор Испания чемпионатининг энг яхши посбони деб топилди.
22 ёшли дарвозабон 37та ўйинда 24та гол ўтказиб юборди ва Самора совринини қўлга киритди. У ҳар бир ўйинда ўртача 0,64тадан гол ўтказиб юборди. Куртуа бу борада «Атлетик» посбони Горка Ирайсос ва «Реал» дарвозабони Диего Лопесни ортда қолдирди. Улар ўртача 0,97тадан гол ўтказиб юборишган.

Эслатиб ўтамиз, кеча «Атлетико» 1996 йилдан буён илк бор Испания чемпиони бўлди.
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook