UZ

Сўнгги янгиликлар

11:04«Реал Мадрид» Начонинг ўрнига кимни олиб келиши маълум  0 10:42U-23 Осиё кубоги. Қатар - Австралия учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқаради  3 10:38Ёзда «Барселона»ни тарк этадиган Хави Европанинг номдор жамоасига бош мураббий бўлиш учун асосий даъвогар  5 10:35Кувайт U-23 бош мураббийи: "Футболда барча ғалаба қозонишни хоҳлайди, лекин биз етарли тажрибага эга эмасмиз"  3 10:11Ўзбекистон U-23 — Кувайт U-23 ўртасидаги учрашувни суриялик ҳакам бошқариб боради  1 09:44Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  0 09:20ПСЖ собиқ устози «Барселона»ни бошқариши мумкин  7 08:55Дилшод Раҳматов: «Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз – чемпионлик!»  1 08:31Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 08:07Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:43Осиё кубоги. Бугун Кувайтга қарши майдонга тушамиз  9 07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0 07:10U-23 Осиё кубоги. БАА - Япония 0:2  1 07:05U-23 Осиё кубоги. Таиланд - Саудия Арабистони 0:5   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Тожикистон - Ироқ 2:4   0

Кубок финалида 5228 нафар мухлис, баннер ва бошқалар Янгиликлар

Кубок финалида 5228 нафар мухлис, баннер ва бошқалар

Кеча бўлиб ўтган Ўзбекистон Кубоги финал учрашуви бошланишига чамаси 30 дақиқа қолганида эринмасдан мухлислар сонини санаб чиқдим - 387 нафар экан.
Ўйин бошланганидан кейин яна бир марта чамаладим, 1400 кишига ҳам бормади. Учрашувнинг 10-дақиқасига келиб яна кўз югуртирдим. Нари борса 500 мухлис қўшилибди. Чиптачилардан олган маълумотимга кўра, расман 2000 дона ҳам чипта сотилмаган. Нархни қиммат демаган бўлардим. Ҳар ҳолда йилнинг энг муҳим воқеаси учун 10 000 сўм жуда катта пул эмас. Фото факт керакми, марҳамат!




Учта марказий секторда қизил нуқтачалар билан белгилаб чиқилган мухлислар сони 514 нафар!

Ўйин тугаганидан кейин уйга кетар эканман, такси ҳайдовчиси "Бугун нима бўлди бу ерда?" деган саволни берди. Финал десам, йўғ-е дея ҳайратланди! Мана қаерда муаммо! Бизда футболга тушишни исташади, аммо ўйиннинг қачон ва қаерда бўлишини билишмайди. Тошкентликлар футболга қизиқмай қўйишган деган гапга эса умуман қўшилмайман. Тошкентда минглаб Қашқадарёдан талаба бор ёки минглаб қаршилик кишилар шу ерда фаолият олиб боряпти. Уларнинг сони кеча стадионда 1000 нафарга ҳам етмас эди. Бу ўйинга атаб тарғибот учун тузукроқ анонс бўлдими? Спорт ТВ бир ҳафтадан бери пляж футболини реклама қилади, 1 ҳафта аввалдан Кубокка бағишлаб бирорта лойиҳа амалга оширилдими? Кубок финалини тарғиб қилувчи ғоя ПФЛда бормиди? Фақат сайтларгина Кубок ҳақида эслашди, аммо сайтнинг 50% ўқувчиси чет элдан эканлигини инобатга олсак, ҳали-бери биздан фойда бўлмаслиги аниқ. Шаҳар кўчаларига, гавжум бозорлар-у, автошоҳбекатларга билбордларни осиб ташлаб, ТВда кунига 10 маҳалдан реклама берса бўларди-ку. Қўшимчасига ўқиш-у, корхоналарда тарғибот қилинса. Оддий мисол, кўплаб бозорлар душанба куни дам олади. Чоршанба қилдинг нима-ю, душанба ўтказдинг нима финални дейдиган одам йўқ. Фаластин - Яман ўйини "..." ҳам эсалагани йўқ. Хуллас финални маза матраси бўлгани ҳам йўқ.

Қайдномага уялмай худди битталаб санаб чиққандек 5228 нафар мухлисни ёзганига ўламан. Менимча, стадион ёнида жойлашган "Эзидиёр" тўйхонасидаги келин-куёвларни ошна-оғайнилари-ю, тўйга келган меҳмонлар ҳам қайдномадан ўтган. Ёки "Алишер Навоий" номидаги кинотеатр томошабинларини ҳам қўшиб санаб юборишдими? ОЧЛ тақдирини ҳал қиладиган ўйинга эътибор "0". Ўзи футболга бўлган қизиқиш тушиб кетаётган бир пайтда жаҳлинг чиқиб кетади.



Бундай финаллар яна қайтиб келадими? Тошкентда ҳам стадион тўлади, агар футбол бўлса...

Яна бир ҳолат, аслида мингта ҳолатга эътибор берса бўлади. Жамоалар энди расмга тушаман деб туришганида мадҳия қўйиб юборилди. Кубокка масъул кишининг йўқлиги, аниқ бир дастурнинг йўқлигидан далолат эди бу. ОЧЛ ва МТЖ ўйинларида кўп бора кўрамиз, учрашув комиссарининг қўлида сония-сониясигача аниқ режаси бўлади. Жамоаларнинг ечиниш хоналари эса захира ўриндиғига зид бўлди. Стадоннинг ўнг томон ечиниш хонасидан жамоалар Х тарзда захира ўриндиғининг чап томонидан жой олдилар. Чирк босиб кетган Кубокни айтмасангиз ҳам бўлади. Йилда бир шампан виноси қуйиладиган тилла ранг худдики занглаб қолган.

Бу ҳали ҳаммаси эмас, кундалигингни олиб кел, "ПФЛ" деб мана бу саҳна асари учун "2" баҳо қўйиб бергим келиб кетди-ки, буни баннердаги гапни тушуниш учун фалсафадан хабарим бўлиши керакдек гўё. Сиз қуйида кўриб турган баннерни ТВ орқали камида 1 000 000 киши кўрган бўлса ажаб эмас. Афсуски, бу биринчи йил эмас, доимий тарзда ва одат бўлиб қолди. Бу ҳақда аввал ҳам ёзгандик. Афсуски, бизни ўқишмайди, ўқимаганидан кейин мақола ёзишдан не наф? Ўқувчини "вой зўр ёзибсиз", "бўлар экан-ку" деган гаплари учунми? Сўнгги пайтларда таҳлил ва танқиднинг камайиб кетганига ҳам сабаб шу аслида. Бундай савиядаги Кубок финалини ишонавернинг, исталган вилоят ўтказиб бера олади. Ҳеч бўлмаса битта маҳаллий қўшиқчи бўлади. Ҳеч бўлмаса, мухлис бўлади!



Нодирхўжа Юлдашев
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика