UZ

Сўнгги янгиликлар

00:35Франция. ПСЖ "Лорьян"дан устун келди ва чемпионлик масаласини деярли ҳал қилди  1 00:22Breaking: Хави "Барселона"да қолишга қарор қилди!  4 00:10АПЛ. "Ман Юнайтед" қолдирилган ўйинда "Шеффилд"ни синовдан ўтказмоқда (онлайн ҳисоб)  11 00:05АПЛ. "Ливерпуль" "Эвертон" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  1 23:54"Реал Мадрид" "Милан" ҳимоячиси трансфери устида ишламоқда  0 23:23 Хосе Венансио Лопес: "Эронга қарши баҳс жуда қийин ва мураккаб бўлиши аниқ, бироқ биз ўз потенциалимизга ишонамиз"  4 22:50"Барселона" ва Хави ўртасида музокаралар ўтказилди. Лапорта мураббийни олиб қолмоқчи  2 22:28Эрлинг Холанд "Сити"нинг АПЛдаги ўйинини ўтказиб юборади. Гвардиола буни тасдиқлади  1 22:05Перес "Эл Класико"дан олдин ҳакамларнинг ёнига бориб, улар билан саломлашган. "Барса" ўйинчилари бу ҳолатнинг гувоҳи бўлишган  28 21:45МЮнинг тен Хаг даврида амалга оширган трансферлари рейтинги тузилди – Антони охирги ўринда, Онана эса...  4 21:20Ральф Рангник "Бавария" у билан боғланганини тасдиқлади  1 20:55Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан камбэк амалга оширди ва ярим финалга йўлланма олди  64 20:31ОЧЛ. "Йокогама" пенальтилар сериясида "Ульсан Хюндай"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди!   3 20:22Оливье Жиру "Лос Анжелес" билан шартнома имзолагани маълум бўлди  3 19:30Тарихда илк бор Жаҳон чемпионатида Марказий Осиёдан 2 та терма жамоа иштирок этади  26

"Кристал Пэлас" – "Манчестер Юнайтед" 0:2 Янгиликлар

"Кристал Пэлас" – "Манчестер Юнайтед" 0:2

Ушбу саҳифа орқали "Кристал Пэлас" – "Манчестер Юнайтед" учрашувининг матнли трансляцияси олиб борилади.

                                         ЯНГИЛАШ
                 
МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

Саломат бўлинг, Азиз футбол ишқибозлари.

Учрашув статистикаси билан танишинг: Тўп билан муомала қилиш: 34% - 66%.  Дарвозалар томон зарбалар: 15-14. Аниқ зарбалар: 6-5. Бурчак тўплари: 6-4. 
 
    

 90+4-дақиқа. 

Учрашув якунланди! “Кристал Пэлас” – “Манчестер Юнайтед” 0:2.  “Қизил иблислар” ишқибозларини ғалаба билан табриклаймиз!


90+2-дақиқа. "Кристал Пэлас" гол киритиш учун имкониятга эга бўлганди. Аммо бу вазиятдан мезбонлар унумли фойдалана олишмади.

90-дақиқа. Учрашувга ҳакам томонидан 4 дақиқа қўшиб берилди.

89-дақиқа. Мойес жамоаси ғалабага жуда яқин туришибди. 

88-дақиқа. Феллайни ўрнига Флетчер майдонга тушди. 

86-дақиқа. "Манчестер Юнайтед" футболчилари сўнгги дақиқаларда асосан ҳимояланишмоқда.

85-дақиқа. Мезбонларнинг чап қанот бўйлаб уюштирган ҳужуми яна самарасиз якунланди. 

84-дақиқа. "Кристал Пэлас" ҳужум ташкил этмоқда. Жамоа ўз мухлислари қаршисида майдонни голсиз тарк этишни исташмаяпти. 

83-дақиқа. Мезбонлар яна тўпсиз қолишмоқда. 

81-дақиқа. Мойес биринчи гол муаллифи ван Персини ўрнига Валенсияни майдонга туширди. Янузай ҳам майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Гиггз учрашувни давом эттиради.

79-дақиқа. Янузай билан ҳаммаси жойида. У ўйинни давом эттирмоқда. 

77-дақиқа. Янузай майдонда жароҳат олиб ётибди. Лекин мезбонлар тўпни майдон ташқарасига чиқариб юборишмаяпти. Мана сизга фэйр плей.

75-дақиқа. Яна ўзгариш: Шамах ўрнига Болази учрашувни давом эттиради.

74-дақиқа. Бироз аввал Мюррей ўрнига Жероме майдонга тушганди. 

73-дақиқа. Мезбонлар бурчак тўпи тепишади. 

71-дақиқа. Учрашув чинакамига қизиқарли тус олмоқда. Бир мезбонлар ҳужумга отланишса, орадан кўп ўтмай меҳмонлар ҳисобдаги фарқни яна ошириш мақсадида олдинга интилишмоқда. Робин ван Персининг зарбасига бироз аниқлик етишмади. Йўқса ҳисоб йириклашарди.

70-дақиқа. Яна франциялик ҳимоячининг фаоллиги эвазига Мойес шогирдлари гол киритишмоқда. Эвранинг чап қанотдан етказиб берган тўпини Уэйн Руни ўзининг ажойиб зарбаси билан дарвозани нишонга олди. 

69-дақиқа. Голлллл! Уэйн Руни! 0:2!

66-дақиқа. Де Хеадан ажойиб сейв! Испаниялик посбон ҳозир жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолди. 

65-дақиқа. Мезбонлар тезкорлик билан рақиб жарима майдончаси сари отланишди. Лекин "МЮ" ҳимояси уларни бу ўйлаган режасини амалга оширишларига тўсқинлик қилди.

64-дақиқа. "Кристал Пэлас" футболчиси Эврага нисбатан жарима майдончаси ичида қоидани бузди ва ҳакам иккиланмасдан 11-метрлик нуқтани кўрсатди. Голландиялик ҳужумчи бу вазиятда адашмади.

62-дақиқа. Гоооооооооооооол! ван Перси 0:1!

61-дақиқа. Пенальти! Эврага нисбатан қоида бузилди.

60-дақиқа. Дэвид Мойес ўз шогирдларига кўрсатмалар беришда давом этмоқда. Ушбу ўйинда "МЮ"га очко жуда зарур. 

58-дақиқа. Куни кеча жамоаси билан янги битимга имзо чеккан Уэйн Руни ҳар доимгидек фаол ҳаракат қилмоқда. Ушбу футболчи ҳам ҳужумда, ҳам ҳимояда бирдек тер тўкмоқда. 

57-дақиқа. Бугун меҳмонлар кўплаб стандарт вазиятларига эга бўлишмоқда. Аммо улардан самарали тарзда фойдалана олишмаяпти. Бу Мойес жамоасининг ҳозирдаги энг асосий камчиликларидан бири. 

55-дақиқа. Шамах майдон маркази яқинида тўпни йўқотди ва шу захотиёқ меҳмонлар ҳужумга отланишди. Янузайга нисбатан ўйин қоидаси бузилди.  

53-дақиқа. Иккинчи бўлим ҳам биринчиси сингари бошланди ва сценарий ҳам шунга ўхшамоқда. Яна "Манчестер Юнайтед" футболчилари аста-секин ўйин тизгинини ўз қўлларига олишмоқда. 

50-дақиқа. Ниҳоят Сперони ҳам ўйинга киришди. Осонлик билан тўпни эгаллаб олиб, жамоасининг навбатдаги ҳужумини бошлаб берди.

49-дақиқа. "Кристал Пэлас" гол уришни  жуда истамоқда. Бирин-кетин уюштирилаётган ҳужумлар бунга мисол бўла олади. 

48-дақиқа. Яна бурчак тўпи. Меҳмонлар қийинчилик билан ҳимояланишмоқда. 

47-дақиқа. Мезбонлар иккинчи бўлимни ҳам биринчисидек фаоллик билан бошлашмоқда. Иккинчи бўлимдаги иккинчи бурчак тўпини тепишмоқда.

46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди!

23:23. Биринчи бўлим статистикаси: Тўп билан муомала қилиш: 28% - 72% ташқил этади. Дарвозалар томон зарбалар бўйича ҳам меҳмонлар олдинда: 4-8. Аниқ зарбалар 1-1. Бурчак тўплари: 2-4.  Ўйиндан ташқари ҳолат: 1-2.

Ҳакам жамоаларни танаффусга чорлади!

45-дақиқа. Руни жарима зарбасини амалга оширди. Тўп шундоққина дарвоза устуни олдидан ўтиб кетди.

44-дақиқа. Ажойиб имкониятни Феллайни кўкка совурмоқда. Мата томонидан узатиб берилган тўпни рақиб дарвозасига йўллаш қолганди холос. Лекин Феллайнининг зарбаси ноаниқ бўлди.

43-дақиқа. Руни рақиб посбони Сперонини текшириб қўрди. Англиялик тўп устасининг зарбаси мезбонлар дарвозабонига ортиқча қийинчилик тўғдирмади. 

42-дақиқа. "Кристал Пэлас" таркибида "Арсенал"нинг собиқ футболчиси Маруан Шамах ҳаракат қилмоқда. Ушбу ҳужумчи биринчи бўлимда айтарли кўзга кўринмади.

40-дақиқа. Мезбонлар футболчисига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

39-дақиқа. Инс чап қанотдан тўпни жарима майдончаси ичига ошириб берди. Аммо бу вазиятда Де Хеа осонлик билан тўпни эгаллаб олди. 

37-дақиқа. Мезбонлар бугун тўлиқ қарши ҳужумда ҳаракат қилишмоқда. 

35-дақиқа. Руни ва Матани рақиб футболчилари ҳозирча ишончли тарзда қуриқлашмоқда. 

33-дақиқа.  Руни рақиб футболчилари алдаб ўтиб, тўпни чиройли тарзда ван Персига оширди. Голландиялик ҳужумчи бу вазиятда ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб  кетган экан. 

31-дақиқа. "Манчестер Юнайтед" футболчилари майдон марказида тўпни  бир-бирларига ошириб, навбатдаги ҳужумни бошлашга чоғланишмоқда. 

28-дақиқа. Мезбонлар тезкорлик билан жавоб қайтаришди. Лекин Де Хеанинг ишончли ҳаракати таблода ҳисоб ўзгаришига йўл қўймади. 

27-дақиқа. Хавфли вазият! Руни томонидан жарима майдончаси ичига узатиб берилган тўп дарвоза тусинига тегиб қайтди. Бу вазиятда меҳмонлар футболчиларига бироз фаоллик ва аниқлик етишмади.

26-дақиқа. Янузай ўз қанотида фаол ҳаракат қилмоқда.  

25-дақиқа. Биринчи бўлимнинг тенг ярми ниҳоясига етди. Лекин ҳисоб очилганича йўқ. 

23-дақиқа. Меҳмонлар навбатдаги бурчак тўпини амалга оширишди. Бу сафар ҳам "Кристал Пэлас" ҳимоячилари тўпни ўз жарима майдончаларидан узоқлаштиришди. 

21-дақиқа. Ўйин сурати бироз пасайгандек. 

20-дақиқа. "Манчестер Юнайтед" футболчилари бирин-кетин ҳужумлар уюштиришмоқда. Аммо уларни сўнгги қарорини рақиб ҳимоячилари "ўқиб" олишмоқда.

18-дақиқа. Янузай мезбонлар дарвозасини ишғол этди. Лекин бу вазиятда Янузай қўли билан тўпга теккани учун, ҳакам голни инобатга олмади.

17-дақиқа. Мезбонлар қарши ҳужум уюштиришмоқчи бўлишганди, бироқ уларни бу режаси амалга ошмай қолди. 

14-дақиқа. Ҳозирча хавфли вазиятларсиз.

12-дақиқа. Учрашув тизгини тўлиқ меҳмонлар ўз қўлига олди. "Кристал Пэлас" ҳимояланиш билан овора бўлиб қолди. 

10-дақиқа. МЮ бурчак тўпи тепиш ҳуқуқини қўлга киритди. Лекин бу самара келтирмади. 

9-дақиқа. Мойес шогирдлари тўпни ўз назоратлари остига олишди.

7-дақиқа. Янузайнинг дарвоза томон йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади. 

6-дақиқа. Руни ниҳоят меҳмонларнинг илк ҳужумини бошлаб берди. Аммо мезбонлар ҳимояси ишончли ҳаракат қилиб, хавфни бартараф этди.

3-дақиқа. Мезбонлар бурчак тўпи тепишди. 

2-дақиқа.
"Кристал Пэлас" ўйин дебютидаёқ ҳужумга отланди. Аммо "Манчестер Юнайтед" ҳимоячилари ҳужумни бартараф этишга эришишди. 

1-дақиқа. Учрашув бошланди!

22:29. Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. Бир неча сониялардан сўнг учрашувга старт берилади.
22:20. "Кристал Пэлас" жамоаси 26 очко жамғариб турнир жадвалида 15 ўринда кетаётган бўлса, "Манчестер Юнайтед" клуби ўз ҳисобига 42 очкони ёздириб қўйиб, 7 поғонани эгаллаб турибди. Агарда бугун меҳмонлар ғалаба қозонадиган бўлишса, очколар бўйича "Эвертон" жамоасига етиб олишади.
22:00. Бугун Дэвид Мойес шогирдлари меҳмонда "Кристал Пэлас" билан ўзаро куч синашишади. Эслатиб ўтамиз, бу жамоаларнинг биринчи даврадаги ўйинида "қизил иблислар" (0:2) ҳисобида ғалаба қозонишган эди. 
21:45. Жамоаларнинг бошлағич таркиблари маълум бўлди.


Кристал Пэлас – Манчестер Юнайтед 0:2 (0:0)
22 февраль, 22.30, «Селхерст Парк»
Голлар: ван Перси (62-пенальтидан), Руни (69).
Кристал Пэлас – Сперони, Дилэйни, Дэнн, Уорд, Парр, Панчон, Инс (Гайл 84), Единак, Ледли, Мюррей (Жером 66), Шамах (Болази 75).
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Видич, Смоллинг, Рио Фердинанд, Эвра, Янузай (Гиггз 81), Кэррик, Феллайни (Флетчер 88), Мата, ван Перси (Валенсия 81), Руни.
Огоҳлантиришлар: Видич (59), Гиггз (90).
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика