03 feb 18:18
News

Криштиану Роналду учта ўйинга дисквалификация қилиниши мумкин

"Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналду "Атлетик"га қарши ўйинда олган қизил карточкаси орқасидан энди учта ўйинга четлатилиши ҳвм мумкин.
Эслатиб ўтиш керакки, португалиялик футболчи рақиб ҳимоячиси Карлос Гурпеги билан тўзқнашувда уни итариб юборгани учун, қизил карточка билан жазоланганди.

Бироқ Роналду шу билан чекланиб қолмади. Майдонни тарк этиш чоғида ҳакамни ҳақорат қилувчи имо-ишора кўрсатди. Бу ҳолат ўйиндан екйинги ҳакамлар ҳисоботига кўрсатилган. 

"75-дақиқада Криштиану Роналду рақибининг юзига ургани учун майдондан четлатилди. 

Қизил карточка олганидан кейин футболчи заҳира ҳакамига қарата, ўз юзига кафти билан бир неча бор уриб, уни ҳақоратлади", – деб ёзилади ҳакамлар ҳисоботида.

Шундай қилиб, Криштиану Роналду нафақат кейинги турдаги "Вильярреал"га қарши ўйинни, балки "Хетафе" ва "Эльче" билан учрашувларни ҳам ўтказиб юбориши мумкин.
Rating:    

Comments

< show latest news

Weekly Best

АПЛ. Марказий ўйинда кучлар тенг келди
АПЛ 21-туридан ўрин олган МЮ - "Ливерпуль" баҳси бўлиб ўтди. 134
Самвел Бабаян Ўзбекистон термасининг БААдаги йиғини учун таркибни эълон қилди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ–2018 учинчи саралаш босқичи... 117
АПЛ. "Эвертон" "Манчестер Сити"ни шарманда қилди
Англия чемпионатининг навбатдаги турида "Эвертон"... 92
Абдухолиқов ва "Локомотив"нинг 8 футболчиси терма жамоага чақирилди
Хабарингиз бор, айни пайтда "Локомотив" футболчилари... 83
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook