UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46"Фулхэм" стадион трибунасида очиқ бассейн қурмоқчи  0 01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  0 00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  0 00:35Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди  4 00:18Вадим Абрамов: Самарқанд — иккинчи пойтахт. Шундай экан, бу ерда яхши жамоа бўлиши керак"  4 23:37БАА футбол федерацияси ёшини сохталаштирган 18 нафар мисрлик футболчини депортация қилди  1 23:10Веско Стешивич: "Биринчи бўлимда яна битта гол урганимизда, ғалаба бизники бўларди"  0 22:40Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради  0 22:23Клублар миқёсида халқаро турнирларда энг кўп “қуруқ” ўйин ўтказган дарвозабонлар маълум бўлди  0 22:06Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди  26 21:49Уругвай термаси техник ҳамкорсиз қолди, жамоа брендсиз либосларда ўйнамоқда  2 21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  2 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  24

Косонсойда кучлар тенг келди: «Навбаҳор» – «Динамо» 1:1 Янгиликлар

Косонсойда кучлар тенг келди: «Навбаҳор» – «Динамо» 1:1

Олий лиганинг 17-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Динамо” учрашуви бўлиб ўтди.

7-дақиқада Ғайрат Жўраевнинг ўнг қанотдан ошириб берган тўпини Леонид Кошелев боши билан дарвозага жойлаб қўйди - 1:0.  10-дақиқада Санъат Шиховнинг зарб билан тепган тўпини Леус майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчак зарбасидан кейин Шихов дарвоза устуни ва тўсини кесишган нуқтани нишонга олди. 19-дақиқада Қаҳрамон Маҳаммаджонов қулай имкониятга эга бўлганди. Аммо Ойбек Нурбоев сўнгги паллада тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. 40-дақиқада Леонид Кошелевнинг чап қанотдан узатиб берган тўпини Гаппаров дарвозага йўллашга уриниб кўрганди. Аммо, тўп устунга тегиб майдонни тарк этди. 44-дақиқада Сайфиевнинг 25 метрлардан амалга оширган жарима зарбасидан кейин тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди. Дастлабки бўлим якунланди. 

Иккинчи бўлим бошланди. 48-дақиқада Ойбек Нурбоев дарвозани нишонга олишга уриниб кўрди. Меҳмонов тўпни қайтарди. 75-дақиқада Азамат Бобожонов самарқандликларнинг навбатдаги ҳужумини самарали якунлади. Леус билан деярли ёлғиз қолган Бобожонов дарвозанинг олис бурчагини нишонга олди - 1:1. Ўйин мана шу ҳисоб билан тугади. 

 

16:30 - «Навбаҳор» – «Динамо» 1:1 (1:0)
Голлар:
Леонид Кошелев 7, - 1:0 (Ғайрат Жўраев). Азамат Бобожонов 75, - 1:1.  
Ҳакамлар:
В. Цейтлин (Тошкент), Р. Серазетдинов (Тошкент), А. Усмонов (Тошкент), Т. Тўхтасинов (Андижон)
«Навбаҳор»: 78.Павел Леус, 6.Леонид Кошелев, 10.Акрам Баҳриддинов (9. Илҳом Бойдедаев, 73), 13.Тимур Султанов, 20.Ғайрат Жўраев, 26.Қаҳрамон Маҳаммаджонов, 31.Рустам Аъзамов, 32.Жаҳонгир Меҳмонов, 45.Александр Лупашко (22. Рўзимбой Аҳмедов, 58), 47.Тимур Яфаров, 99.Аюбхон Гаппаров. 
Захира: 12. Ислом Жўраев, 8. Азим Аҳмедов, 17. Соҳиб Абдуллаев, 21. Аъзам Алиев, 44. Оятулло Муҳиддинов.
«Динамо»:
1.Игорь Михайлов, 4.Ойбек Нурбоев, 6.Акмал Бозоров, 10.Тўлқин Мирзаев (17.Абдулла Набиев, 58), 12.Санъат Шихов, 16.Акмал Холмуродов, 18.Сирож Сайфиев, 21.Азамат Бобожонов (48.Ильдар Маматказин, 86), 26.Комил Шарофиддинов, 55.Аваз Агалиев, 72.Алишер Саматов.
Захира:
30. Умид Низомов, 22. Фирдавс Абдусалимов, 40. Ильдар Магдеев, 70. Фарруҳ Шотурсунов, 77. Омад Тойлоқов.
Огоҳлантиришлар:
Комил Шарофетдинов 18, Қаҳрамон Маҳаммаджонов 32, Азим Аҳмедов 49, Илдар Магдеев 79, 
Назоратчи:
Ғ. Каримов (Тошкент).
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика