Latest news

04 oct 11:51
News

Кўнгли бўшлар кирмасин. Футбол оламидаги дахшатли жароҳатлар (ФОТО)

Бугун тасодифан хориж сайтларининг бирида футбол оламидаги энг дахшатли жароҳатлар вақтида олинган суратлар жамланмасини кўриб тўғриси этларим жимирлаб кетди.
Бу суратларда асосан болдир ҳамда товон суякларини синдириб олган футболчилар анашу оёқлари синган ҳолатдаги суратлари тасвирланган эди.

Ростдан ҳам футболчиларгаҳам онсон эмас, 70-80 килолик ҳамкасблари ката тезликда югуриб уларга урилган ҳамда оёқларига зарба берган вақтларда чиндан ҳам нафақат футболчилар балким ҳар қандай инсоннинг ҳам анатомик склетлари одам танимас аҳволга тушиб қолади бир гина болдир суягининг битиши учун энг камида икки, икки ярим ой кетса бир футболчи болдир суягини битказиб яна футбол ўйнагунигача сал кам ярим йил ўтиб кетади. Сон суяги синса унданда ёмон.

Бу суратдагидек “Арсенал”,”Челси” футболчилари майликуя Ўзбекистон биринчи лигасининг ўртамиёна жамоаларида 100 000 - 200 000 сўм ойликни 3-4 ойда бир олганликларига ҳам шукур қилиб ўйнаётган футболчиларчи? Мана Дмитрий Краевни олайлик уни суяги синмади, миясида муаммо пайдо бўлди.

Эрта-индин Россияга бориб операция бўлиб қайтар, аммо тасаввур қилинг биринчи лигада ўйнаётган клуби йўлкирасига пул тополмаётган “Орол” ёки “Оқ-Тепа” клубининг ёки мактаб стадионида ўйнайдиган “Атласчи” ёки “Қўқон-1912”нинг аъзоси оёғини синдириб олса унинг ана шу 2-3 ойлик еб ичиши, оиласининг рўзғори, ўзининг тўшакка михланган вақтдаги парвариши нима бўлади?

“Бунёдкор”, “Пахтакор”, “Локомотив” клублари ўз футболчиларини керак бўлса Германияга обориб даволатиб келишмоқда. Аммо кўплаб бошқа жамоалар ўзларининг жароҳат олган футболчиларини Вилоятдан Тошкентга олиб келиб операция қилдиришгаҳам қодир эмаслар, мана ўтган йили мен “Нефтчи”нинг ўринбосарлар жамоаси аъзоси билан касалхонада танишиб қолдим. Айтишича “Нефтчи” клуби у жароҳат олганидан сўнг уни даволаниши учун пул ажратиш у ёқда турсин ҳаттоки гаплашишни ҳам исташмабди. Уйидаги жамғариб қўйган пулларини йиғиб қарс-қурс билан келиб оёғини операция қилдириб кетган эди шўрлик. Жароҳатини тузатганидан сўнггина яна бошқа жамоа машғулотларига бориб шартнома тузиб фаолиятини давом эттира олди. Пули йўқларчи?

Ўринбосарлар сафида ўйнаб жароҳат олиб 18-20 ёшидаёқ фаолиятини якунлашга мажбур бўлаётганлар бизда жуда кўп шунчаки уларни ҳеч ким  танимасиданоқ фаолиятларини якунлашмоқда. Менимча биз истеъдодларни айнан анашу ёшлик вақтларида жароҳат олган вақтларида йўқотмоқдамиз. Дмитрий Краевга нисбатан билдирилган фикрга бир қўшимча қилмоқчиман. Мени назаримда ПФЛ анашу жароҳатланган аммо даволанишга пуллари йўқ футболчилар учун бир Фонд ташкил қилишлари зарур ҳеч бўлмасам анашу жароҳат олган футболчилар Тошкентдаги бирон касалхонада даволансинлар. Ёки ана шу йил бошида нима учун йиғилиши номаълум бўлган 70 000 000 - 100 000 000 сўмлик бадал пулларининг бир қисми ана шу жароҳатланган аммо даволана олмаётган футболчиларнинг соғлиқларини муҳофаза қилиш учун очилган жамғарма ҳисоб рақамига ўтказилса жуда яхши бўлар эди. Ўйлайманки ўз фикримни сизларга етказиб бера олдим. Эътибор учун раҳмат.


Ҳурмат билан Бек
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook