UZ

Сўнгги янгиликлар

00:10АПЛ. "Ман Юнайтед" қолдирилган ўйинда "Шеффилд"ни синовдан ўтказмоқда (онлайн ҳисоб)  5 00:05АПЛ. "Ливерпуль" "Эвертон" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  1 23:54"Реал Мадрид" "Милан" ҳимоячиси трансфери устида ишламоқда  0 23:23 Хосе Венансио Лопес: "Эронга қарши баҳс жуда қийин ва мураккаб бўлиши аниқ, бироқ биз ўз потенциалимизга ишонамиз"  3 22:50"Барселона" ва Хави ўртасида музокаралар ўтказилди. Лапорта мураббийни олиб қолмоқчи  2 22:28Эрлинг Холанд "Сити"нинг АПЛдаги ўйинини ўтказиб юборади. Гвардиола буни тасдиқлади  1 22:05Перес "Эл Класико"дан олдин ҳакамларнинг ёнига бориб, улар билан саломлашган. "Барса" ўйинчилари бу ҳолатнинг гувоҳи бўлишган  27 21:45МЮнинг тен Хаг даврида амалга оширган трансферлари рейтинги тузилди – Антони охирги ўринда, Онана эса...  3 21:20Ральф Рангник "Бавария" у билан боғланганини тасдиқлади  1 20:55Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан камбэк амалга оширди ва ярим финалга йўлланма олди  64 20:31ОЧЛ. "Йокогама" пенальтилар сериясида "Ульсан Хюндай"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди!   3 20:22Оливье Жиру "Лос Анжелес" билан шартнома имзолагани маълум бўлди  3 19:30Тарихда илк бор Жаҳон чемпионатида Марказий Осиёдан 2 та терма жамоа иштирок этади  26 18:57Футзал. Таиланд чорак финалда Ироқни таслим қилди. Ярим финалдаги рақиб - Тожикистон  4 18:33Мбаппе ПСЖдан кетиши оқибатида 130 млн евродан воз кечиши мумкин  4

"Кўк сомса" ёхуд майса ҳақида Янгиликлар

"Кўк сомса" ёхуд майса ҳақида

Баҳор келиши билан оналаримиз биринчилардан бўлиб бизга кўк сомса пишириб беришади.
Уч ой қиш давомида деҳқоннинг ери мазза қилиб дам олади. Эрта баҳордан ё дарахт экамиз, ё уруғлик ташлаймиз. Баҳорий кайфият билан йилни қандай бошлаб олсангиз, шундай хуш кайфият билан тугайди. Баҳорда тўғри экилган экин, кузда мўл ҳосил беради. Ҳудди шундай, баҳорда қайси жамоанинг стадионидаги майсалар аъло даражада янги мавсумга шай бўлган бўлса, кузда турнир жадвалидаги якунда катта ас қотади. Йил бошида йиғилган очколар, ким учундир йил сўнггида олий лигада жон сақлаб қолишига ёрдам берса, кимгадир кучлилар қаторидан жой олишга. Афсуски бугун бўлиб ўтган 4 тур якунларига кўра, жуда кўплаб стадионларимизнинг майсалари талаб даражасида эмаслиги кўриниб қолди.

4 тур давомида Олмалиқ, Фарғона, Муборак ва Тошкентнинг 4 стадионида бўлдим, Андижон стадионининг бугунги ҳолатини видео орқали кўрдим.

Олмалиқ олий лигадаги олтинчи мавсумига келибгина яхши майдонга эга бўлди. «Нефтчи» (Қиргули), «Андижон», «Машъал», «Бунёдкор» жамоалари уй учрашувларини ўтказадиган стадионларнинг аҳволи жуда ачинарли ҳолатда. Мен бир нарсага ҳайрон қоламан. Клуб раҳбарлари натижага эришиш учун биринчи навбатда футболчи излаш билан шуғулланадилар. Мавсум аввалида ўтказиладиган йиғин давомида бор эътибор фақат футболчиларга қаратилади. Жамоалар эса пойтахтдаги сунъий майдонларда машғулот ўтказадилар. Мураббий текис майдонда жамоасини шакиллантириб турган бир паллада, жамоалар ғадир-будур, даласимон майдонларда олий лига ўйинларини бошлайдилар. Росманасига олий лигада қатнашиш истагидаги жамоалар хориж йиғинларини ташкил этадилар ва улар табиий майдонларда машғулот ўтказишади. Сунъий майдонларда лигага тайёргарлик кўрган жамоа футболчилари, то табиий майсага кўникиб олгунларига қадар, чемпионатнинг беш-олти тур баҳслари ўтиб бўлган бўлади. 5та тур, бу 15 очко дегани. Олий лигада қолиш учун 25-26 очко кифоя эканлигини инобатга олсак, бу жуда катта йўқотишлигини кўришингиз мумкин.

Бизда клублар қачон майдон ҳақида ўйлайдилар, қачонки олий лига бошланиб, 2та тур ўтиб мағлубиятга учраганларидан кейин. Унга қадар қилар ишни қилиб қўйган ҳолда, мухлислар олдида ўзларини айбни ҳакамга тўнкаш йўли орқали оқлаб оладилар. Шу майдонда тўп тепаётган футболчилар йилига йўқ деганда 100-200 миллион сўм даромад қиладилар, футболчиларнинг нони бўлган майдон боғбонлари ойига 500 минг сўм оладиларми, йўқ?

4-турдан ўрин олган «Машъал» - «Пахтакор» ўйинини томоша қилиш учун Муборакка бордим. Бир пайтлар «Ўзбекистоннинг энг зўр майдони қайси», деган саволни берсангиз, ҳеч бир мутахассис ва футболчи иккиланмай «Машъал»ники деган жавобни беришар эди. Афсуски, бугунга келиб майдоннинг асл ҳолатидан асар ҳам қолмапти. Майли, майса ҳамма жойида ўсмаган, буни эрта баҳорга тўнкайлик, аммо турпоққа катта зарар етган, майдон ҳаддан ташқари юмшоқ. Бундан аввало «Машъал»ни ўзи жабр чекади. Бошқа клублар бу стадионда йилда бир маротаба ўйнаб кетаверади. Аммо «Машъал» мавсумни шу ерда якунлаши керак. Яна, 2 йилдан бери майса, бошқа каналдан келаётган сув орқали суғорилаётганилигини айтишди. Балки ростдир, бироқ бир кун аввал ўринбосарлар учрашувида бир отахон, ачиниб, майсани йил давомида «плёнка» остида қолдиришганлиги ва бу ўғит ҳамда майсага жиддий жабр етказганлигини айтиб берди.

Ўйиндан кейин «Пахтакор»нинг жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийи Андрей Шипиловга, «Машъал» бош мураббийи, «биз сизлардан очко олиш учун фақат шу майдонга ишонган эдик», - дея ўйинга оид фикрини қисқача изоҳлади. Матбуот анжуманида эса икки жамоа ҳам ўйин давомида яхши имкониятга эга бўлмаганлиги, биргина Искандеров узоқдан йўллаган зарбаси гол билан якунига етганлигини такидлаб ўтди. Бундай паллада, қайси жамоада класс футболчи бўлса ўша ғалаба қозонади. Ўртамиёна футболчилардан ташкил топган клублар ўртасидаги баҳс эса дуранг билан якунига етади, агар у ўйин келишилмаган бўлса.

«Машъал»ни ўйини чакки эмас, аммо жамоа кўп йиллардан бери бизникилардан бир калла устун бўлмаган легионерларни олиб келаверишини ҳеч ҳазм қила олмайман. Бир кун аввал ўринбосарлар ўртасида бўлиб ўтган баҳсда жуда ҳам чиройли ўйин гувоҳи бўлдим. Лекин бундан «Пахтакор» каби фойдалана олсалар эди... Мен «Машъал» жамоасини жуда ҳурмат қиламан. Бу клубни футболимиз, аниқроғи ёшлар футболимизда тутган ўрни катта. Мен каби фикрлайдиганлар жуда кўпчиликни ташкил этади. Шундай экан, жамоа раҳбарияти бу маъсулиятни тўла ҳис қилишлари лозим.

Ўйиндан аввал майдонга сув қуйиб бўктириш, яхши ўрмасдан рақибга жароҳат етказиш, шу ва бошқа айёрликлар қўрқоқларгагина хос. Қизиғи, бу майдонда, майдон эгаларининг ўзлари ҳам ўйнайдилар.

«Бунёдкор» стадиониниг чими ҳеч унмаяпти. Англиялик мутахассислар билан ҳамкорликда амалга оширилган бу лойиҳа, иккинчи маротаба ҳам наф бермади. Сўнгги олган маълумотларимга кўра англияликларга яна бир бор имконият берилди. Энди улар сентябрь ойига стадионни 100% ўйнайдинга ҳолатга келтиришга вада беришга. Аввалига улар билан шартнома бекор қилиниш режалаштирилган эди, аммо... Мана шу аммоси мен учун қизиқ, мен билган бир маълумотимга исботим йўқ, шунинг учун бу мавзуни шу қисмида ёпиб тураман.

«Андижон»да биринчи йил эмаски, рақиб жамоалари майсадан нолимасалар. Шу сабаб ҳам жамоа олий лигада муқим тўп тепмайди.

Агар «Баркамол авлод» мусобақалари пайтида «Навбаҳор» Марказий стадионидаги чимга зиён етказилмаса, жуда катта ишонч билан айта оламанки, бу стадион Ўзбекистондаги энг яхши майсасига эга ареналардан бири бўлади. Бу йил «Олмалиқ» стадиони ҳам аъло даража кўриниш олди. «Пахтакор» бир сўм пулни ҳам тежаб ва керакли жойга ишлатади. Голландиядан келтирилган майсалар, жорий йил янада идеаллашган ҳолатга келган. «Локомотив» қилаётган иш ҳам таҳсинга лойиқ. Лига жамоалари битта майдонни эплай била олмаётган бир пайтда, «темирйўлчилар» ТТЙМИ, «ТТЗ» ва собиқ «Дўстлик» майдонларини аъло даражага келтира олдилар.

Тўп думалоқ, майдон текис. Шу атама росманасига ўз тасдиғини топиши учун, чекка вилоятлардаги клубларимизнинг раҳбарлари жиғилдонларини эмас, кўпроқ майдон ҳақида ўйласалар нур устига аъло нур бўлар эди.

Нодирхўжа Юлдшаев
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика