UZ

Сўнгги янгиликлар

11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 2:1  0 11:15ФАКТ. Ўзбекистон футзал терма жамоаси кетма-кет бешинчи Осиё кубогида ярим финалга чиқди  7 10:54Аллегри «Ювентус»да қолса, туринликлар етакчиси ёзда жамоани тарк этади  3 10:25«Барселона» вице-президенти Хавининг келажаги борасида расмий баёнот берди  11 10:06Хосе Венансио Лопес: «Эрон билан ўйинга тайёргарлик кўрмадик»  8 09:47Фалакнинг гардиши (Бекзод Толибов блоги)  6 09:22«Челси» Почеттинонинг ўрнига бош мураббий топди  5 08:57«Атлетик» афсонаси Икер Муниаин ёзда жамоадан кетишини маълум қилди  5 08:34Фернандо Торрес қайси жамоани бошқариши маълум  5 08:10«Барселона» «Манчестер Сити» етакчиларидан бирини 50 миллион еврога сотиб олиши мумкин  5 07:44Клопп кечаги мағлубиятдан сўнг чемпионлик имкониятлари ҳақида гапирди  14 07:20Лига 1. "Монако" - "Лилль" 1:0  1 07:15Лига 1. "Лорьян" - ПСЖ 1:4  1 07:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Шеффилд" 4:2  1 07:05АПЛ. "Эвертон" - "Ливерпуль" 2:0  0

Клубларимизнинг рақиблари ҳақида маълумотлар Янгиликлар

Клубларимизнинг рақиблари ҳақида маълумотлар

ОЧЛнинг кейинги мавсумидан бошлаб мамлакатлар ўринлари очколар коэффиценти асосида ҳисобланади.
Шу сабабли саралаш баҳсларида иштирок этаётган клублар ўз давлатларига очко келтириш учун бор кучлари билан ҳаракат қилишлари тайин. “Насаф” бугун Дохада “Ал Жаиш” меҳмони бўлади. Янги мураббий қўл остида муваффақиятли ўйнаётган “Жаиш” ҳамюртларимизга катта муаммолар яратиши табиий.

“АЛ ЖАИШ” СПОРТ КЛУБИ
Ташкил этилган йили:
2007
Стадиони: “Қатар” СК, 12 минг томошабинга мўлжалланган
Раҳбари: Ҳамад Али Ал Аттия
Бош мураббийи: Набил Маълул (Тунис)
Ўтган мавсум Қатар чемпионатида учинчи ўринни эгаллаган.
Эришган ютуқлари: Қатар Кубоги соҳиби 2013, Қатар биринчи лигаси ғолиби 2011.



2007 йил ташкил этилган жамоа 2011 йил юқори лигага йўлланма олган. Дебют мавсумида иккинчи, аввалги йили эса учинчи ўринни эгаллади. Айни пайтда турнир жадвалида пешқадам “Лаҳвия”дан 7 очкога ортда қолган ҳолда иккинчи поғонада бормоқда. Жамоага Разван Луческу ўрнига тунислик Набил Маълул бош мураббий этиб тайинлангач, ушбу клуб қаторасига уч учрашувда ғалаба қозонди. Маълул Тунис футболидаги энг машҳур футболчилардан бири бўлган. Ўтган йили миллий терма жамоага бош мураббий этиб тайинланганди. Лекин “Ал Жаиш”дан тушган таклиф уни Қатарга йўл олишга чорлади. Ҳозир жамоадаги руҳий ҳолат жуда яхши. Таркибга бразилиялик тажрибали ҳужумчи Нилмар қўшиб олинди. ОФК сайтидаги рўйхатда унинг исми кўрсатилмаган, лекин клублар биринчи баҳсга бир ҳафта қолганда футболчиларни алмаштириш имкониятига эгалар. Бизнингча, дохаликлар Нилмарни рўйхатга киритиб улгуришган. Шунингдек, яна 6 нафар бошқа мамлакатларда туғилган, лекин Қатарда легионер ҳисобланмайдиган футболчилар бор. Хорижлик ўйинчилар сифатида қорайтириб кўрсатилган футболчилар заявкага киритилган.



Дарвозабонлар
1. Фаҳад Бакир
33. Аҳмад Суфиян
90. Иванильдо Родригес (Бразилия)
91. Сауд Ал Хатир

Ҳимоячилар
2. Мурод Нажи
3. Абдулла Суами
4. Андерсон Мартинс (Бразилия)
6. Рами Фаёз (Иордания)
8. Юсуф Муста
19. Абдураҳмон Абкир
21. Али Санад
25. Абдулла Али
95. Рашид Ал Ҳажри
96. Жассим Абдулраҳмон

Ярим ҳимоячилар
5. Муҳаммад Жабри
7. Весам Ризқ
14. Муҳаммад Мезнани (Тунис)
17. Го Сеул Ки (Жанубий Корея)
22. Докали Сайёд (Ливия)
23. Холид Абдурауф
27. Аҳмад Мўин

Ҳужумчилар
9. Калу Уче (Нигерия)
10. Жирес Экоко (Франция)

12. Мажид Муҳаммад
15. Абдулқодир Бакир
20. Вагнер Рибейро (Бразилия)
29. Муҳаммад Мунтари (Гана)



НАБИЛ МАЪЛУЛ
Туғилган санаси:
25.07.1962
Туғилган жойи: Тунис
Футболчиликдаги амплуаси: ярим ҳимоячи
Ўйнаган жамоалари: 1981–1989 “Тунис”, 1989–1991 “Ганновер”, 1991–1994 “Тунис”, 1994–1995 “Бизерт”, 1995–1999 “Африкан”, 1999–2000 “Ал Аҳли”.
Бошқарган жамоалари: 2011–2013 “Тунис”, 2013 Тунис миллий терма жамоаси, 2014 йилдан “Ал Жаиш”да.

 

“Локомотив” эса шанба куни “Пахтакор” Марказий стадионида Қувайтнинг энг машҳур икки жамоасидан бири саналган “Қувайт” СК билан майдонга тушади. ОФК Кубогининг уч карра ғолибига қарши баҳс учинчи босқич йўлланмаси соҳиби номини аниқлаб беради.

“ҚУВАЙТ” СПОРТ КЛУБИ
Ташкил этилган йили
: 1960
Стадиони: “Ал Қувайт” СК, 18 минг томошабинга мўлжалланган
Раҳбари: Абдулазиз Ал Марзуқ
Бош мураббийи: Марин Ион (Руминия)



Ўтган мавсум Қувайт чемпионатида биринчи ўринни эгаллаган.
Эришган ютуқлари: 11 карра Қувайт чемпиони (1964–65, 1967–68, 1971–72, 1973–74, 1976–77, 1978–79, 2000–01, 2005–06, 2006–07, 2007–08, 2012–13), 9 марта Қувайт Амири Кубоги соҳиби (1976, 1977, 1978, 1980, 1985, 1987, 1988, 2002, 2009), 5 бор Қувайт Шаҳзодаси Кубоги соҳиби (1994, 2003, 2008, 2010, 2011), 3 марта Қувайт федерацияси Кубоги эгаси (1992, 2010, 2012), Қувайт Суперкубоги соҳиби (2010), 3 карра ОФК Кубоги соҳиби (2009, 2012, 2013).

Ушбу жамоа охирги йилларда ОФК Кубогида жуда муваффақиятли қатнашаётгани билан кўпчиликнинг эътиборини тортиб улгурган. Беш йилда 3 бор ОФК Кубогига эга чиққан қувайтликлар энди кучларини ОЧЛ саралаш баҳсларида синаб кўришади. Руминиялик мураббий Марин Ион бошчилигида жамоа 2 йилдан буён ўйнаб келмоқда. Икки бор ОФК Кубогида зафар қучилди. Таркибда бразилиялик Рожерио, эронлик Некунам ва тунислик Ҳаммами ва Жемаъа сингари тажрибали, маҳоратли футболчилар мавжуд. Қувайтда ҳам мавсум айни қизғин паллада. Ион шогирдлари ҳозирча “Қодисия”ни уч очкога ортда қолдиришяпти.

“Қувайт” СК ҳозирга қадар ўзбек клублари билан 6 бор тўқнаш келган. Уларнинг биттасида ғалаба қозониб, 4тасида имкониятни бой берган, яна бир баҳс дуранг билан тугаган. “Насаф” билан 1:2 ва 1:2, “Нефтчи” билан 1:0 ва 0:1, “Пахтакор” билан 0:1 ва 1:2 натижаларини қайд этган.



Дарвозабонлар
1. Мусаб Ал Кандари
22. Бадир Ал Азми

Ҳимоячилар
2. Ёқуб Ал Тоҳир
3. Фаҳад Авад
38. Юсуф Ёқуб

Ярим ҳимоячилар

8. Абдуллоҳ Бурайки
10. Рожерио Коутиньо (Бразилия)
13. Чади Ҳаммами (Тунис)
15. Волид Жума
18. Жарроҳ Ал Атиқи
20. Ҳусайн Ҳаким
31. Сами Санъа
33. Фаҳад Ҳомуд
37. Шерида Шерида

Ҳужумчилар
6. Жавад Некунам (Эрон)
7. Фаҳад Ал Энази
16. Холид Ал Азми
17. Иссам Жемаъа (Тунис)



Марин ИОН
Туғилган санаси
: 25.03.1955
Туғилган жойи: Чиорогарла, Руминия
Футболчиликдаги амплуаси: ҳимоячи
Ўйнаган жамоалари: 1975-85 “Динамо” Бухарест 279 (4), 1985–1986 “Бихор” 28 (1), 1986 “Виктория” 13 (0), 1986–1987 “Рапид” 26 (1).
Бошқарган жамоалари: 1992–1996   “Петролул”, 1996–1997 “Фарул”, 1998–1999 “Петролул”, 2000–2001 “Астра”, 2001–2002 “Динамо”, 2003–2004 “Фарул”, 2004–2005 “Клуж”, 2006   “Динамо”, 2007–2009 “Фарул”, 2009 “Динамо”, 2009–2011 “Ал Иттифоқ”, 2011 “Дубай”, 2012 йилдан “Қувайт” СКда.

Беҳзод НАЗАРОВ.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика