31 jul 15:47
News

Кирон Дайер фаолиятини якунлади

Англия терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси Кирон Дайер футболчилик фаолиятини якунлаганини эълон қилди, дея хабар бермоқда "Sky Sports".
34 ёшли футболчининг энг сўннги клуби "Мидлсборо" бўлди. Футболчининг сўзларига кўра у жуда чарчаган ва энди дам олмоқчи. У ҳозирги вақтда тинимсиз машғулотларда қатнашиш ва ўйинларда майдонга тушишга ўзида куч топа олмаслигини таъкидлаган.

Кирон Дайер фаолияти давомида "Ипсвича", "Ньюкасла", "Вест Хэма", "КПР" ва "Мидлсбро" каби клубларда тўп сурган. Шунингдек у ўз вақтида Англия терма жамоасига жалб этилгиб, 33 ўйинда майдонга тушган. Терма таркибида у 2002 йилги Жаҳон Чемпионати ва 2004 йилдаги Европа Чемпионатида иштирок этган.
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook