UZ

29 ноя 12:56
Янгиликлар

Келаси йил биринчи лигада фарм-клублар иштирок этмайди

ПФЛ бош директори Фарҳод Магометовнинг маълум қилишича, 2014 йилдан эътиборан биринчи лига баҳсларида фарм-клубларнинг қатнашишига рухсат берилмайди.
Маълумки, бу йилги биринчиликда олий лига жамоаларидан “Пахтакор” ҳамда “Бунёдкор”нинг фарм-клублари иштирок этишди. Келаси йил эса “Машъал” ҳам ўзининг фарм-клубини тузиб (жамоа номи катта эҳтимол билан “Машъал-Академия” булади), биринчи лига ўйинларига қўймоқчи.

-   Биз спорт принципларига амал қилган ҳолда келаси йилдан бошлаб биринчи лига баҳсларига фарм-клубларни қўймоқчи эмасмиз, - дейди Фарҳод Магометов. – Чунки бу жамоалар барибир ўз олдиларига олий лигага чиқиш мақсадини қўймайди. Шу боис бизга олий лига клубига алоқаси бўлмаган мустақил жамоалар керак. Секин-аста биринчи лига савиясини ҳам кўтармасак бўлмайди, бунинг учун эса фарм-клублардан воз кечишимизга тўғри келади.

-   Агар қайсидир жамоа молиявий муаммо туфайли биринчи лигада қатнашмайдиган бўлса, унда фарм-клубларнинг ўйнашига рухсат бериладими?
-   Ўйлайманки, келаси йилги чемпионатда бунақаси бўлмайди. Мабодо кимдир биринчи лигада тўп сура олмайдиган бўлса, унда фарм-клублар масаласини балки кўриб чиқишимиз мумкин.

Хайрулла Холиқов.  
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

"Барселона" Мадридда ғолиб
Испания чемпионати доирасидаги "Атлетико" –... 147
Европа лигаси 1/8 финалига қуръа ташланди. «Ростов» МЮ ва бошқа жуфтликлар
Бугун УЕФА штаб квартирасида Европа лигаси мусобақасининг 1/8... 59
"Пахтакор"дан 2017 йилги мавсум учун ажойиб совғалар
"Пахтакор" футбол клуби 2017 йилги мавсумда уй ўйинлари... 44
Златан «Манчестер Юнайтед»га Англия лига кубогини олиб берди
Англия лига кубоги финалида «Манчестер Юнайтед» «Саутгемптон»дан... 64
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: