UZ

Сўнгги янгиликлар

10:05«Интер» – «Рома». Икарди ва Брозович майдонга тушишга тайёр3 09:47«Монако» ҳимоячиси икки мавсумда 11 марта пенальти тепиб 11та гол урди1 09:46Санжар Турсуновдан голли пас, жамоасида ғалаба ВИДЕО0 09:27Olamsport: Истомин венгриялик теннисчига қарши, Миша Генинг бугунги иштироки ва бошқа хабарлар0 09:26Жейми Варди: «Раньерининг кетишида мен айбдор эмасман»4 09:05Анчелотти фаолиятида учинчи бор 8 тўп фарқи билан ғалабага эришди8 08:45Франция. «Нанси» «Тулуза» билан дуранг ўйнади1 08:40ВИДЕО. "Челси" - "Суонси" 3:11 08:34«Лестер» Хиддинк билан музокара ўтказди4 08:18Испания. «Эйбар» «Малага»ни йирик ҳисобда мағлуб этди2 08:13Италия.«Ювентус» «Эмполи»ни мағлуб этди0 08:06Англия. «Уотфорд» «Вест Хэм» билан дуранг ўйнади3 07:58"Қўқон-1912": Жалил Кимсановни табриклаймиз 3 00:47Жозе Моуриньо: “Ибрагимович 40 ёшигача футбол ўйнаши мумкин”10 00:28Италия чемпионати. “Наполи” кутилмаганда ўз уйида ютқазиб қўйди15

08 июл 12:17
Янгиликлар

Кеча, бугун ва эртага. Ёшлар энди Олимпия терма жамоасига айланди

Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг Туркияда давом этаётган жаҳон чемпионатидаги иштироки якунига етди.
Ёшларга раҳмат!
1993 йилда таваллуд топган терма жамоамизнинг ҳам кеча ва бугуни ортда қолаяпти. Катта потенциалга эга бу футболчиларимиз 2012 йили БААда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида ярим финалга қадаh етиб борган эдилар. Бугун эса Туркиядаги жаҳон чемпионатида иштирок этиб қайтдилар. Аввало мана шу натижаларга эришиб мухлисларни қувонтира олган футболчи ва мураббийларимизга катта раҳмат айтишимиз лозим. Жаҳон чемпионатида қайд этилган бу натижа биз учун муваффақият деб атасак бўлади. Биронта собиқ иттифоқидан чиққан давлат биз каби юқори натижага эришаётгани йўқ. Энг мухими пойдевор қўйиляпти. 1/8 финалдан уёғига ўтган терма жамоаларнинг барчаси жисмоний тайёргарчилик бўйича кучли жамоалар. Биз ҳам бир кун келиб шу даражага чиқа оламиз. Футболчиларимиз техника борасида катта ўсишга эришяптилар. Хорватия билан бир бўлим тенгма-тенг ўйнадик. Ҳатто устунликка эришган жойимиз ҳам бўлди. Аммо иккинчи бўлимда чарчаб қолдик. Энди ички футболимизга, жисмоний тайёргарликни ошира оладиган ҳорижлик мутахассисларни кўпроқ жалб қилишимиз керак. Биз айнан шу нуқсон туфайли ҳимояда тура олмаймиз, шу боисдан якка курашларда йиқиламиз. Иккинчи қаватда бўшмиз. Буларнинг барчаси жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий йўқлигидан. Балки ҳориждан жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий чақириш катта маблағ талаб қилиши мумкин, аммо муваффақият йўлида ҳаражатдан қочмаслигимиз керак. Балки ҳар бир мусобақадан кейин ажратиладиган мукофот пулини, ўша хорижлик мутахассисга ишлатишимиз керак. Ахир ёшларимиз ватан учун ўйнашади-ку, машина учун эмас!


Туркияни лол қолдирган Ўзбекистон
Ҳақиқатдан ҳам туркияликлар Ўзбекистон терма жамоаси борасида жуда илқ гапларни айтишди. Уларни аксарияти финалда Ўзбекистон - Туркия ўйинини бўлиши исташларини билдиришди. Аммо биргина истак билан муваффақиятга эришиб бўлмайди. Афсуски, биздан аввал туркларни ўзлари мусобақа билан хайрлашдилар. Терма жамоамиз кўрсатган ҳужумкор ва аниқ паслардан тузилган ўйин сурати кўпчиликка манзур келди. Аслини олганда ҳимоявий футбол биз учун эмас, биз ҳимояда туришни билмаймиз. Лекин ҳужум қилсак ёки тўпни ўзимизда ушласак рақиб учун анча қийин бўлади. Шундай бўлса керак, тарихий юлдузларимизнинг ҳам бари ярим ҳимоячи-ю, ҳужумчилар. Жамшид Искандеровнинг ўйинлари ҳаммага манзур бўлди. Афсуски теппа-текис майдонда жароҳат олди. Бу ҳам биз атлетик мураббийга муҳтожлигимиздан далолат. ОЧЛ ва терма жамоа ўйинларидан кўрганмиз, араб ўйинчилари жуда ҳам чаққон, ҳимоячисидан тортиб ҳужумчисигача қайчи услубини бирдек ўзлаштирганлар. Бизда бирон бир футболчимиз қайчи услубида тепадиган бўлсак шунақанги олқишлаймиз... Иккинчи посбон деб менсимаганимиз Қатар дарвозабони биринчи бўлимда бизга ҳеч қандай имконият бермади. Буларнинг бари жисмоний тайёргарлик ва атлетизм бўйича мутахассиснинг меҳнати туфайли. Агар бизда ҳам шундай мураббий бўлганида, текис жойларда жароҳат олмас эдик.


Ўзбекистонни лол қолдирган захира ўриндиғи
Терма жамоамиз Туркияга кетишидан аввал ёзган мақоламда, захира ўриндиғида ўтирган футболчилар ЖЧга муносиб эмасликларини қайд этган эдим. Бундан терма жамоа атрофидаги деярли барча ҳафа бўлди. Мана кўрдик, биргина Искандеровнинг 24-дақиқада майдонни тарк этиши, Уругвай билан бўлган ўйин тақдирини ҳал қилди. Икки нафар ҳимоячимизни дисквалификацияси эса Францияга дарвозамиз эшикларини очиб берди. Захира ўриндиғини кучайтира оладиган ўйинчилар кимлар? Мен Ҳакимовни, Абдумўминов ёки Тошпўлатовни олиб кетинг демайман. 2 йил давомида бош мураббий ёрдамчилари билан Республика бўйлаб истеъдодларни саралашлари керак эмасмиди? Ҳудди терма жамоамизда бўлгани каби, вилоят клубларида ҳам ҳақиқий ўйинчилар, "арзандалар"нинг сояларида қолиб кетаяпти. Бунинг учун МТЖда бўлган каби, Аҳмаджон Мусаев ҳам "Локомотив"дан кетиши керак! Захирадан майдонга тушган биронта футболчи, асосий таркибдан тўп тепаётганларидан бир калла устун эмаслар. Майли устун бўлмасинлар, аммо ўйинчи алмаштиришдан мақсад нима? Мақсад ўйинни кучайтириш ёки ўша темпни ушлаб туриш, афсуски бугунги захира билан бунга эришиб бўлмади. Менимча бу мураббийлар учун катта дарс бўлди. Агар бу сайёҳларимиз доим терма жамоа билан бирга бўлишни истасалар бунга ҳам ечим бор. Бугунга келиб кўплаб сайёҳлик фирмалар мусобақаларга туристларни олиб кетишяпти. Марҳамат пулни тўланг ва терма жамоамизни қўллаб-қувватланг! Агар ўз савиянгиздан келиб чиқиб, бировни ўрнини эгаллаб тураётганингизни хис қилсангиз, шу сайт ўқувчилари ва миллионлаб футбол мухлислари номидан Сизлардан илтимос қиламан, йўлни ҳақиқий ўз эгасига бўшатиш орқали терма жамоамизга фойда келтиринг! Ачинарлиси шундаки, кўз олдимиздаги истеъдодни ўзимиз кўрмаймиз. Кўрсак ҳам менсимаймиз. Аксинча, Франция ёшлар терма жамоасининг бугунги кундаги таркиби, ўша кўз илғамас жойлардан топиб келинган африкалик ва бир пайтлар, бир қултум сувга зор бўлган инсонларнинг фарзандлари.


Кеча ва бугунни унутамиз, эртага Олимпиада!

Туркиядаги жаҳон чемпионати биз учун тарихга айланиб бўлди. 2014 йил 22 ёшли футболчилар ўртасида бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатида иштирок этиш учун саралаш ўйинлари бўлиб ўтади. Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритган терма жамоа, 2015 йили бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатида олимпиада йўлланмасини учун кураш олиб боради. Бу сафар Олимпиада ўйинлари учун ОФКнинг саралаш ўйинлари бир мусобақа шаклида ўтказилади. Ярим финал финалга қадар етиб келган терма жамоалар тўғридан-тўғри Бразилияда бўлиб ўтадиган форумда иштирок этадилар. Табиийки тақдирни ҳал қиладиган турнир кичик вақт ичида бўлиб ўтса, унда "турист"ларга ўрин бўлмаслиги керак. ЖЧдан фарқли равишда олимпиада учун Япония, Эрон ва Жанубий Корея терма жамоалари жиддий кураш олиб борадилар. Улардан ташқари, БАА, Иордания, Ироқ ва Австралия терма жамоалари бор. Яна бизнинг энг катта муаммоимиз, 20 ёшдан кейин ўйинчиларимиз савиясини тушиб кетиши. Юқоридаги терма жамоаларда эса аксинча, бу ёшдан сўнг кучая бошлашади. Ўтиш босқичидан чиқиб кетиш учун икки омил мухим аҳамият касб этади. Биринчиси футболчини ўз устида тинмай ишлаши, бунга қадар Осиё ва жаҳон чемпионатларида қўлга киритилган ютуқлар ҳали ҳеч нима эмаслигини тушуниб етишлари ва мураббийларимизни ҳалол хизмат қилиб, ватан ишончини суистемол қилмасликлари керак бўлади. Мақсадимиз олимпиадага чиқиш экан, ватанимиз довруғини танитиш экан, телефондаги илтимосларга РАД жавобини бериш учун куч топа олишингиз керак.


Ёшларни МТЖга жалб қилиш керак, йўқ шарт!
Майли улар Иордания билан ўйинда ўйнашмасин. Лекин секин-секин уларни катталар футболига қўшиб боришимиз керак. Искандеров, Раҳмонов, Козак ва Собирхўжаев каби футболчиларимиз Жепаров, Аҳмедов, Денисов каби акаларининг олдида "молодой" бўлиб, асл футбол нима эканлигини тушуниб етишлари лозим. Бразилияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпиоантида иштирок этамизми ёки йўқ билмадим. Аммо келажак, айнан мана шу ёшларники. Уларни ҳозирдан терма жамоа ҳавосидан нафас олишларини таъминлаш керак. Балки МТЖдан биронта мураббий Туркиядаги ЖЧда иштирок этганида, футболчиларимиз учун қўшимча куч бўлармиди? Масалан, мен шундай ўйлаган бўлар эдим: "Агар яхши ўйнасам, албатта терма жамоадан чақирув оламан"!


Ҳа, майли. Мусобақа ҳам ортда қолди. Энди ҳато ва камчиликлар устида иш олиб боришимиз лозим. Олимпиада терма жамоасига ким мураббий бўлади, буни бари-бир ЎФФ ҳал қилади. Лекин жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий чақирмасак бўлмайди. Бу авлод ўз имкониятини янада ошириши учун, албатта жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий керак.


Нодирхўжа Юлдашев

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Испания. «Реал» «Валенсия»га ютқазди
Испания чемпионатининг 16-туридан ўрин олган қолдирилган ўйинида... 113
Европа лигаси 1/8 финалига қуръа ташланди. «Ростов» МЮ ва бошқа жуфтликлар
Бугун УЕФА штаб квартирасида Европа лигаси мусобақасининг 1/8... 57
"Пахтакор"дан 2017 йилги мавсум учун ажойиб совғалар
"Пахтакор" футбол клуби 2017 йилги мавсумда уй ўйинлари... 39
“Бунёдкор” – “Ал-Айн”: Чипталар сотувда!
Хабарингиз бор, 28 февраль куни Тошкентнинг "Бунёдкор"... 43
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: