Latest news

23:10Россия терма жамоаси бош мураббийи мамлакат чемпионатини тезроқ якунланишини истамоқда6 22:45Лавесси - дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчиси15 22:45Лавесси - самый высокооплачиваемый футболист мира0 22:22"Вест Хэм" Феллайнини ижарага олмоқчи19 22:00"Милан"нинг сотуви 2017 йилнинг мартига кўчирилди3 22:00Продажа "Милана" перенесена на март 2017 года0 21:40«Лестер» «Порту»га қарши иккинчи таркиби билан ўйнамоқчи10 21:40«Лестер» сыграет с «Порту» вторым составом0 21:21"Барселона"нинг собиқ футболчиси "Реал"ни буюк жамоа деб ҳисоблайди16 21:20Бартра: «„Реал“ - великая команда»0 21:08Темурхўжа Абдухолиқов ва унгача бўлган “Локомотив” тўпурарлари ҳақида10 20:52Асмир Бегович жамоасини ўзгартириши мумкин0 20:52МЮ не взял Депая на матч с «Зарей»0 20:35Киевнинг «Динамо»си Кононов билан келиша олмади1 20:35Киевское «Динамо» не смогло договориться с Кононовым0

02 oct 14:31
News

КЕЧА, БУГУН, ЭРТАГА. Сефер АЛИБАЕВ: «Ўзбекистонлик футболчилар камида Украина ёки Россияда тўп тепишлари керак»

Сефер Алибаев 1968 йил 5 майда Наманган шаҳрида таваллуд топган.
Кўп йиллар давомида ҳимоячи амплуасида Наманганнинг «Навбаҳор» жамоаси сафида Собиқ Иттифоқ чемпионатининг иккинчи ва биринчи лигасида тўп тепган. 1985-87 йиллар оралиғида ҳарбий хизмат вазифасини Самарқандда ўтаганлиги боис маҳаллий «Динамо» жамоаси шарафини ҳимоя қилган. Собиқ Иттифоқ чемпионати 1991 йилдан сўнг тугатилганидан сўнг Алибаев Украинанинг «Таврия» жамоаси сафига бориб қўшилади. «Таврия» Марказий Осиёдан келган футболчилар эвазига Украинанинг биринчи чемпиони бўлди.

«1984 ва 1987 йилларда Яченко, Дараселе қўл остида икки марта спартакиадада ўйнаганман. Пятницкий ва Микляеев каби футболчилар билан бирга тўп тепдим. Фаолиятимнинг асосий қисми «Навбаҳор»да ўтди. 1992 йил «Пахтакор»га таклиф қилишди. Шунда Заяев деган мураббий мени «Таврия»га таклиф қилди. «Таврия»ни Ўзбекистонда туғилган ва шу ерда ўйнаган футболчилар билан шакллантираётгани ва чемпион бўлишга катта имкон борлигини айтган эди. 1992 йилда Украинанинг энг яхши ўйинчиси бўлган Сергей Шевченко бир мавсум аввал «Нефтчи» шарафини ҳимоя қилган эди. «Таврия» вакиллари Фарғонадан «Пахтакор»га ўтаётганида уни олиб кетишган. Қизиқ воқеа бўлган. Шевченко Фарғонадан Тошкентга учиб келади. Уни у ерда «Таврия» аъзоси Заяев кутиб олади. Заяев ўзини таништириб бир соат аэропорт кафесида ўтиради. Самолёт учиб кетмаслиги учун аэропорт хизматчиларидан бирига пул бериб, сумкаларнинг бирини алмаштириб қўйган экан. Бу бир қанча вақтни ўз ичига олган ва бу орада Заяев Шевченкони олиб кетишга кўндиради. Аслида «Пахтакор» маъмури Шевченкони кутиб олиши керак эди. Аммо у сўраб-сўраб ўзи етиб келади деб кутиб олишга чиқмаган. Мана шундай қизиқ ҳолат билан Шевченко Украинага учиб кетган», дейди футбол агенти Алибаев.

- Демак, «Таврия»ни бизникилар чемпион қилган экан-да?
- Худди шундай бўлган. Келаси йили Кубок финалига чиққанмиз.

- Ўзбек футболи топ клубларга ўтиш учун трамплин бўлган?!
- Худди шундай. У пайтлар клублардан футболчилар кўпроқ эди, ҳозир эса аксинча.





- Ҳозир бизникиларга нима етишмаяпти?
- Сабр. Ёшликда қозонилаётган муваффақият билан чегараланиб қолиш керак эмас. Агар ҳар бир инсон ўз устида доимий тарзда ишласагина мақсадга эришади. Футбол эса меҳнатни севадиган спорт тури. Унга нисбатан шунчаки пул олиб келувчи манба сифатида қараш ҳам нотўғри. Айниқса ота-оналар масъулиятни ҳис қилишлари лозим. 20 ёшга тўлмай машина ёки уй истаб қолишади. Бу секин-секин келадиган нарса. Масалан, менинг ўз услубим бор. Мижозим 18 ёшгача 500 АҚШ долларидан кўп маош олмайди. Клуб томонидан ажратиладиган суммани асоси оила аъзосининг банкда очган ҳисоб рақамига тушади бола учун фақат 500 қолади. Бу ёшда пул билан чалғиш керак эмас. Мен мижозимни аввало шахс сифатида тарбиялашни маъқул кўраман. Балоғат ёшига етганидан кейин марҳамат, ҳалол топган пулини ишлатаверсин. Агар инсон ўз устида яхши ишласа, пул унинг кетидан қувади, пулни кетидан қувиш керак эмас. Бунинг учун ҳар бир футболчи ўз миясини шу тарзда дастурлаши керак. Афсуски, ҳамма-ҳам атрофидагилар хатосидан керакли хулоса чиқармайди. Ўша хатони такрорлаётганини билиб туриб ҳам, менда ундай бўлмайди дейди. Якунда эса бари-бир шундай бўлади. 3та эмас 2та шим кий. Менинг битта мижозим биринчи маошига ота-онамни саёҳатга юборишини айтди. Футболчига фақат мижоз сифатида эмас фарзанд сифатида қарайман. Ҳатто-ки машина харид қилишни мендан сўрашади.

- Бу сизнинг катта ютуғингиз бўлса керак. Пишур ҳам келганида 90 фоиз агентлар фақат ўз манфаати йўлида фаолият олиб боришларини айтди.

- Чунки мана шу 90 фоиз агент футболчи бўлмаганлар. Футболни яхши тушуниш яхши агентдек эмас, футболни футболчи сифатида тушуниш керак. Пул нима, иссиқ ҳавода ўйнаш, уни тактикаси қандай бўлади, 5 ойлаб маош олмаслик нима бўлади. Буни фақат футболчигина ҳис қила олади. Пишур «Бунёдкор»га ўтганидан кейин ҳаммадан ҳам кўра мен кўпроқ хавотирга тушдим. Ўйнаб кета оладими ёки йўқ. Қосимов билан ёшликдан дўст бўлганим менга юклатилган масъулиятни икки ҳисса оширган эди. Ўзбекистонга юборган биринчи мижозим ишончи оқламаса мен учун ҳам минус бўлар эди. Яхши ҳам-ки, Александрнинг ишлари бу ерда юришиб кетди. Лекин мени бир одатим бор, у нечта гол урганлигини ҳам билмайман. Ҳисобласам баракаси учади (кулади). Кейин мен учун футболчининг соғлиғи ўта муҳим саналади. Яқинда Макс (Шацких) «Черноморец» сардори сифатида жамоасини майдонга бошлаб тушди, рақибнинг сардори ҳам мижозим. Шунда атрофдагилар кимга мухлислик қилишимни сўрашди. Мен эса ким ғалаба қозонишидан қатъий назар, футболчилар майдондан соғ чиқиб кетишларини исташимни айтдим. Қосимов 2 йилдан бери мендан футболчи сўрар эди. У билан дўст бўлганим учун бошида кўнмадим. Чунки унинг олдида уялиб қолишни истамасдим.

- Украинада агентлар ўртасидаги рақобат катта бўлса керак. Сиз неча нафар футболчининг ҳуқуқини ҳимоя қиласиз?
- Узоғи 15 нафар. Мен учун сондан кўра сифат муҳим. Шулардан 6 нафари ўз жамоаларининг сардорлари ҳисобланадилар. Биласиз, ФИФА агентлари бир мижоз билан 2 йилдан узоқ бўлмаган шартномага эга бўлишлари мумкин. Баъзан футболчиларимга бошқа агентлар қўнғироқ қилиб ўзларига оғдиришга ҳаракат қиладилар. Фаолиятим давомида мендан кетган футболчилар ҳам бўлган, аммо уларнинг сони жуда кам. Мижозлар сонини кўпайтириб хизматим сифатини тушириб юбориш орқали ном қозонишни истамайман. Улар менга ўз дўсти ёки оталаридек муносабатда бўлаётган эканлар, мен ҳам уларга укам ёки фарзандим сифатида қарайман. Бошқа агентлар мижозимга қўнғироқ қилса, менга айтишади. Мен эса уларга, демак сиз яхши ўйнаяпсиз-ки, сизларни ўзига оғдирмоқчилар, агар яхши ўйнамасангиз ким сизга қўнғироқ қилади дейман. Кейин мен ёшга аҳамият бермайман. Олег Шилаев деган мижозим бор. 33 ёшида «Днепр»дан кетган ва «Металлист» (Харков) билан шартнома имзолади. Бу ёшда «Металлист» билан шартнома имзолаш жуда мураккаб. У билан футбол ўйнаганлар аллақачон фаолиятни тугатиб юбордилар. Ҳатто-ки, унинг фаолиятини тугатишни кутиб жамоасини оширишни режалаштириб юрган раҳбарлар кўп. Чунки Шилаев ўз устида профессионал ишлайди, у ҳақда мақол ҳам бор «Футболчи кечки машғулотга келаётганида, Шилаев тушкисидан қайтаётган бўлади».

- Шацких билан қандай танишгансиз?
- 2008 йилдан бери у билан бирга ишлаб келяпман. Унинг акаси Олег билан ёшликдан дўстман. Олег Ўзбекистоннинг энг кучли ҳужумчиси бўлган. Афсуски, у эрта футбол билан хайрлашди. Мен буни Макснинг ўзига ҳам айтганман. Макс шундай ўйинчики, пайтини кутади ёки олис масофадан қаттиқ зарба билан муваффақият қозонади. Олег эса тўпни қабул қилиши билан катта тезликда жарима майдончаси ичига кириб борарди. Шацкихлар оиласи ҳақида фақат илиқ фикр билдиришим мумкин. Ака-ука жуда иноқ ва бир-бирини қаттиқ ҳурмат қилади. Макснинг ютуғи нимада? Китоб ўқишида! Бир куни мен унга гольф тўғрисида китоб совға қилдим. У эса аввалига ўқишни истамади, бу менинг дидимдаги китоб эмас деди. Кейин эса менга келиб яна шундай услубда ёзилган китоб борми деб сўради. У ерда спортчининг психологияси, ғалаба ва мағлубиятда ўзини қандай тутиши ва мусобақаларга руҳан тайёрланиши ҳақида жуда кўп маслаҳатлар берилган эди. Бу китобдан яна 15тасини олдимда ҳамма мижозимга биттадан бериб чиқдим. Шацкихга келсак, у «Динамо» Киев билан жуда катта ютуқларга эришди. Ўзбекистон - Туркия ўйинида унинг хайрлашув учрашувини ташкил қилишни режалаштираётгандик.

- Шу мавзуга оид таклиф. Энди Шацких МТЖ таркибига чақириладими-йўқми билмайман. Аммо чет элда бўлгани каби Шацкихнинг дўстлари Гейнрихнинг дўстларига қарши шоу-учрашувини ташкил қилсак ва бунда Сиз ҳам иштирок этсангиз?

- Зўр бўларди. Гейнрих ҳақида гап очиб қолдингиз. Мен Қосимовга уни Иордания билан ўйинга олмасдан хато қилганини айтдим. «Динамо» (Киев) билан ўйинини кўрдим, Гейнрих жуда яхши ҳаракат қилди. Шунда Миржалол уни кенгайтирилган таркибдан ўрин олганини айтди.

- Кубок финалини кўрдингиз. Ташкилотчилик борасида нима дейсиз, зерикиб кетмадингизми?
- Менимча финални чемпионат якунида ўтказиш керак. Шунда унга бўлган қизиқиш сақланиб қолади. Ундан ташқари бошқа вилоятларда ҳам ўтказиш лозим. Ёки юқоридаги фикрингиз, дўстлар ўртасидаги шоу учрашувни Наманганда ўтказсак. У ерда ҳам яқин кунларда янги стадион қуриб битказилади.

- Чипталар сотувидан тушган пул хайрия фондига ўтказилса...

- Бундан яхши ғоя бўлмасди.

Давоми бор...

Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook