Latest news

03:38ЕЧЛ. Барча нимчорак финал иштирокчилари номи маълум3 03:18ЕЧЛ. "H" гуруҳи: "Ювентус"дан ғалаба, Франциядаги баҳс эса "Севилья" фойдасига ишлади0 03:10ЕЧЛ. "G" гуруҳи: "Порту" "Лестер" дарвозасига жавобсиз бешта гол урди, Бельгияда эса "Копенгаген" ғолиб бўлди0 03:02ЕЧЛ. "F" гуруҳи: "Реал" гуруҳ ғолиблигини "Боруссия"га ютқазди, "Легия" эса "Спортинг"дан устун келди0 02:56ЕЧЛ. "E" гуруҳи: "Байер" "Монако"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Европа лигаси "чипта"си учун курашда эса "Тоттенхэм" ғолиб1 00:14Мутко заявил, что в Чечне невозможно провести матчи чемпионата мира — 20180 00:10ЕЧЛ. "Реал" Дортмунд қаршилигини енга олмади, "Лестер" "Порту" томонидан тор-мор этилди ва бошқа натижалар76 23:55Матич машғулотларга қайтди5 23:30Olamsport: Жордан тарихдаги энг кўп ҳақ тўланувчи спортчи, Файзиевда ғалаба ва бошқа хабарлар0 23:10Россия терма жамоаси бош мураббийи мамлакат чемпионатини тезроқ якунланишини истамоқда8 22:45Лавесси - дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчиси25 22:45Лавесси - самый высокооплачиваемый футболист мира0 22:22"Вест Хэм" Феллайнини ижарага олмоқчи21 22:00"Милан"нинг сотуви 2017 йилнинг мартига кўчирилди5 22:00Продажа "Милана" перенесена на март 2017 года0

18 sep 13:35
News

Кеча, бугун, эртага: Санжар Турсунов: «Ҳеч қачон, ҳеч қачон демайман» (2-қисм)

Лойиҳамизнинг бу сафарги меҳмони, кўп йиллардан бери Россия чемпионатида фаолият олиб борётган, Ўзбекистоннинг 2012 йилдаги «энг яхши футболчиси» Санжар Турсунов бўлди.
Футболчи билан ташкил этилган интервьюнинг биринчи қисмини сизларга тақдим этгандик. Навбат иккинчи қисмга.

– Кўплаб давлатлар жамоа учун ажратиладиган пулларни клубда тенг тақсимланади, ҳар бир сохасига бир хил эътибор беришади. Бизда эса кўплаб клублар ажратилаётган пулларни фақат мураббий ва футболчига тикаяпти. Сиз айтган юқоридаги клубларгина, пулларни клубни бошқа штат ва ходимларига ҳам тенг тақсимлаяпти…
– Ҳақиқатдан ҳам пул ажратилади. Ҳар йили озгина-озгинадан клуб инфраструктурасини ошириб борса бўлади. Бир йили чироқларни тўғирласин, бир йили майдон чимини. «Гулистон» билан ўйинни олсак, 45 даража иссиқда майдон қотиб қолган, етарлича суғорилмаган. Ечиниш хонаси ҳам талаб даражасида бўлмаган эди. Лекин шунда ҳам натижага эришаётган клуб ва клуб мухлисларига рахмат айтишим мумкин. Агар стадионлар зўр бўлса футболчини кайфияти ҳам кўтарилади. «Насаф»га борганимизда ҳаммамиз хурсанд бўлган эдик.

– Йил бошида»Пахтакор» тарбияланувчиларига мастер класс кўрсатиб кетдингиз. Ёшлар учун юлдузлар билан учрашиш манавий озуқа бўла оладими?
– Албатта. Биз ҳам бир пайтлар «Пахтакор»ни Қибрайдаги базасида машғулот ўтказар эдик. Шунда асосий таркиб жамоаласини машғулотларини томоша қилиб, баъзан стадионларда тўпни олиб берардик. Улардан ўрганиб ўзимиз ҳам шу нарсаларни қайтаришга ҳаракат қилардик.

– ТВдан кўриб ҳам футболчи ўзига нимадир оладими?
– Кўп нарсани. Ҳар бир чемпионатни ўзига яраша плюслари бўлади.

– Қайси чемпионатни кўриб ўзимга кўпроқ билим олдим деб ўйлайсиз?
– Испания чемпионатини кўриб пас оширишни, Англияда тезкор ҳаракат. Ҳар бир чемпионатни ўзига яраша устун томонлари бор.

– Аҳмедов билан бирга «Локомотив»да фаолият олиб бордингиз. Аммо кейинчалик терма жамоани икки нафар етакчи футболчисини мураббийлар кўра олмади. Бугунги кунда кўплаб мураббийлар болаларни буцасини қимматбаҳолигига қараб баҳо беряпти. Кўплаб истеъдодлар эрта фаолиятини тугатиб юборишяпти…
– Одил билан ўйнаган пайтларимиз, ўринбосарлар жамоасини ҳеч ким томоша қилмасди. Ўйин ўтса бўлди эди. Ўйин ўтмаса ҳам майли, ортиқча ҳаражат. Шунчаки регламентдан келиб чиқиб ўйинни ўтказиш лозим эди. Ўйиндан кейин Аҳмаджон ака Мусаев бизга ёрдам берар эдилар. Бошқалар учун биз керак эмас эдик. Ҳозир у одамлар клубда эмаслар. Масалан, Россияда ўринбосарлар ўртасидаги ўйинларни жамоани деярли барча вакиллари бориб томоша қиладилар. Ўринбосарларга катта эътибор қилиш орқали катта миқдордаги пулни тежаш мумкин. Агар сиз ёшларга қарамаса сизни ким кўради, ёнига бориб ўйнамайсизку!

– Тенгдошларингиз орасида Сиздан кучли аммо фаолиятини тугатиб юборганлар борми?
– Кўп! Маҳаллада ҳам баъзи дўстларим бўлар эди, биздан яхши ўйнашар эди. Энди ҳаммани ўз йўли бор, баъзи бирлар ўзи ялқовлик қилади, баъзиларни эса мураббийлар пайқамайди.

– Россияга кетишингиз қандай бўлди?
– Ўша йили жамоам Тошкентга йиғинга келган эди. Танишларим ўзимни синаб кўришим, аммо таниш-билишчилик қилиб ўртага тушмасликларини айтишди. Машғулотларим мураббий Кузнецовгага мақул келди ва мени олиб кетишди. Мураббийимиз ўша пайтда Россияни 1986 йилларда таваллуд топган ўсмирларига ҳам усьозлик қилган. Шу билан бирга «Иртиш»да ҳам ишлаган.

– Иккинчи лигадан премьер-лигага чиқиб боришингиз анча омадли кечди…
– Уч мавсум иккинчи лигада ўйнадим. Мавсум тугаганидан кейин минтақалар бўйича терма жамоалар ўртасида мусобақа бўлди. Бу мусобақа йил давомида бўлади ва унда деярли барча элит жамоаларни скаутлари келишади. Шунда мени «Волга» мураббийлари ўз жамоаларида кўришни исташди. Бу пайтда менга «Бунёдкор» жиддий қизиқиш билдираётган эди. Ўша пайтда жамоа шарафини Ривалдо ҳимоя қилар эди. Мен эса «Волга»да қолишни мақул кўрдим.

– «Волга»даги илк мавсум ҳам ёмон чиқмади…
– Илк мавсумдаёқ тўртинчи ўринни қўлга киритдик. Афсуски у пайтда 4 ўрин эгаси бугунгидек премьер-лигага чиқиш имкониятини бермасди. Лекин 4 ўриндан ҳамма қониқиш хосил қилди, келаси йили эса кучлилар сафига қўшилдик. Қисқа қилиб айтганда, фаолиятимни энг зўр пайтларини «Волга»да ўтказдим.

– Кейин МТЖ. Илк маротаба Ўзбекистон терма жамоасидан таклифни қандай кутиб олдингиз?
– Кўплаб футболчилар ўйнайдиган жамоаларга факс келади. Менда эса бундай бўлмади, Вадим Абрамовнинг ўзи биринчи лига ўйинини кўриш учун келган эди ва ўйиндан кейин МТЖнинг кенгайтирилган рўйхатига киритишини, Осиё Кубоги олдидан бўладиган йиғинда иштирок этишимни айтди. Албатта бу мен учун энг катта бахт эди. Айниқса ғалабаларга эришганимизда мухлисларни қувончини кўриб хурсанд бўласиз. Буни бир сўз билан ифодалаб бера олмаймиз.

– Осиё Кубоги сўнгги 4 йилликдаги энг зўри бўлди. Менимча бу турнирни бундан 5 йил ўтиб ҳам эслаймиз…
– Ўша мусобақада биз «Барселона» тактикасига ўхшаб ўйнашни бошладик. Ўйин сайин Абрамовни тушуна бошладик ва ўйинимиз ҳам чиқди.

– Абрамов кўп вазиятда ҳимоячиларга кўп эътироз қилар эди. Ҳимоячини вазифасини тўпни майдонда чиқариб юбориш эмас, ҳужум бошлаш лозимлигини айтар эди. Ўзим гувохи бўлдим, сўнгги ўйинларда ҳимоячиларга, «мана сизлар энди футбол ўйнашни ўргандингиз» деб айтган эди. Ҳимоячини пас ўйнаши, ярим ҳимоячига енгиллик туғдирадими?
– Россияда ҳам кўпинча ҳимоячилар тўпни тепиб юборишади. Бизда эса ҳимоя билан ярим ҳимояни бирлаштира олган эдик. Агар ҳимоячи тўпни тепаверса, ярим ҳимоячи кўприк остида қолиб кетгандек бўлади. Тўп устиздан ўтга, бўтга учиб юраверади. Ҳудди теннисдаги сетка ролини бажариб қоласиз.

– Бўлар иш бўлди. ЖЧ саралашида муваффақияцизликка учрадик. Энди ҳатоларни қидириш, у бу кимга айбни ағдаришдан наф йўқ. Энди Осиё Кубогига жиддий тайёргалик кўришимиз керак. Ўзиздан келиб чиқиб, ҳатоларимдан якуний хулоса чиқардим деб ўйлайсизми?
– Биз иштирокчимиз, демак, бизни ҳам айбимиз бор. 14 очко йиғиб ҳам ЖЧга чиқа олмаслик, тўплар нисбатини камлиги омадсизликдан бошқа нарса эмас. Иккита ўйинда ҳакамларга эътироз бўлмади, қолганларида… Ҳаммасини унутиш қийин бўлади, аммо бу нарса ҳамма МТЖга бефарқ бўлмаган одамларни қалбида қолиб кетди. Ливандан кейинги ўйиндан кейин биз ўзимизни ЖЧда деб тасаввур қилдик.

– Агар Осиё Кубогига чиқа олмасак, буни мухлислар кўтара олишмайди. Айнан сўнгги Осиё Кубоги орқали бизни рақиблар жамоа сифатида ҳурмат қилишни бошлашди…
– Бу нарсани биз ўйлай олмасак ҳам керак. Осиё Кубогига чиқа олмасликни ҳаёлимизга ҳам келтирмаслигимиз керак. Айбимизни шу мусобақада яхши натижа билангина ювишимиз мумкин.

– Жуда кўпчилик учун бу саралаш босқичига сўнгги имконият бўлди. Ярим йил давомида Ўзбекистондаги базадан келиб чиқиб, Ўзбекистон терма жамоаси авлодлар алмашинувига тайёрми?
– Бу саволизга мен жавоб бера олмайман. Буни кўпроқ мураббий ҳал қилади. Сўнгги йиғинда бир қатор ёшлар чақирилди. Козак, Искандеров ва Сергеевларни келажаги бор, аммо улар биттада қўшилиб кета олмайдилар. Уларни олдида бари-бир тажрибали ўйинчилар бўлиши керак. Баъзи ўйинлар асабий ўтади бундай вазиятда фахрийларни роли катта.

– Мени чўчитаётгани, Эрон ва Кореяни ахволига тушиб қолиш. Лекин улар шунда ҳам ўз мақсадига эришди. Биз эса кучга тўлга пайтимиз имкониятни қўлдан бой бердик. Осиё Кубогида ёшлар босимга бардош бера оладими йўқми?
– Буни вақт кўрсатади. Россияда ёшлар Eвропани ютганидан кўпчилик, мана шу ёшлар Россия миллий терма жамоасини келажаги бўлади деди. Лекин ҳозир ўша таркибдан бор йўғи 2-3 нафар футболчи асосий таркибга кирди.


Илк маротаба «кеча, бугун, эртага» лойиҳамиз меҳмонига  халқаро журналистика факультетининг 4-курс талабалари Диёра Отахонова ва Асал Собирова томонидан блиц саволлар берилди.
– 11 метрли нуқтага яқинлашаётганингизда ҳаяжонландигизми?
– Россияда ҳам кубок доирасидан ўрин олган учрашувда пенальтини ура олмаган эдим. Бу сафар ҳам атайлаб бешталикка кирмадим. Жамоадошларимга Сизлар тепаверинглар, вазият тақозо қилса мен ҳам боришимни айтдим. Мен серия қўшимча футболчиларгача боради деб ўйламаган эдим. Гол урганимдан кейин эса, елкамдан тоғ, аниқроғи тоғлар ағдарилди.

– Ёшлигингизда сиз тўп тепишни истаган стадион?
– «Пахтакор» Марказий стадиони.

– Футболчи бўлмаганингизда…
– Бу борада ўйламадим ҳам, балки бозорчи бўлар эдим (кулади)

– Ўз иримингиз борми?
– Ҳар бир футболчини ўзини ирими бўлади, аммо буни айтиб бўлмайди.

– Ўйинга чиқишдан аввал аниқ бир қўшиқчини мусиқасини эшитасизми?
– Қайси бири хит бўлса, ўшани эшитиб кетавераман.


Нодирхўжа Юлдашев суҳбатлашди
Фото: Толибжон Қосимов
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook