Latest news

21:21"Барселона"нинг собиқ футболчиси "Реал"ни буюк жамоа деб ҳисоблайди0 21:20Бартра: «„Реал“ - великая команда»0 21:08Темурхўжа Абдухолиқов ва унгача бўлган “Локомотив” тўпурарлари ҳақида4 20:52Асмир Бегович жамоасини ўзгартириши мумкин0 20:52МЮ не взял Депая на матч с «Зарей»0 20:35Киевнинг «Динамо»си Кононов билан келиша олмади0 20:35Киевское «Динамо» не смогло договориться с Кононовым0 20:16Доннарумма "Милан"дан кетадими?6 20:10Джанлуиджи Доннарумма может покинуть "Милан"0 20:00ЕЧЛ. Мадридда пешқадам номига аниқлик киритилади, Францияда эса "Лион" - "Севилья" қарама-қаршилиги ёхуд "ДИЗАЙН" чиптаси сизни кутмоқда...171 19:47Недведга 12 декабргача "Ювентус"нинг ҳар қандай тадбирларига бориш таъқиқланди4 19:47Недведу запрещено посещать любые мероприятия «Ювентуса» до 12 декабря0 19:22МЮ Депайни Украинага олиб кетмади9 19:22МЮ не взял Депая на матч с «Зарей»0 19:00“Милан” қай тариқа даромад қилади?5

12 sep 16:30
News

“Кеча, бугун, эртага”. Илҳом Суюнов: “Селекция керак, айниқса селекционерлар” (II қисм)

Илҳом Суюнов иштирокидаги “Кеча, бугун, эртага” лойиҳасининг иккинчи қисмини тақдим этамиз.
– МТЖнинг футболкасини кийиш Сиз учун нима?
– Бу миллатимиз, ватанимиз! Уни футболкасини кийишни бир сўз билан изоҳлаб бера олмайман. Футболчи бор-ки ўз олдига миллий терма жамоа футболкасини кийишни мақсад қилиши керак. Биринчи ўйинними эслайманми, эсласам баданим жимирлаб кетади. Бу катта рохат, мазза-ку (тўлқинланиб)!

– Айрим нарсаларни инобатга олмаса, футбол Сизга жуда катта нарсаларни берди?
– Бўлмасамчи, мен туйган туйғуларни футболчигина изоҳлаб бера олади.

– Асосан Инилеев пайтида МТЖ шарафини ҳимоя қилдингиз, шундай ўйинни Осиё Кубогида кўрдик. Инилеев пайтида ўйнаган футболчи сифатида, ўша даврдаги ўйин жозибасида кўпроқ нима катта роль ўйнаган эди?
– Терма жамоада асосан Инилеев пайтида ўйнадим. Сўнгги маротаба МТЖга Абрамов пайтида бордим. Абрамовни машғулотларини кўрсангиз, жа осмон эмас эди. Лекин ўйин жуда чиройли эди. МТЖдан четда юрганимда булар қандай қилиб бундай ўйнашяпти деб ўйлардим. Машғулотга чақирилганимда эса ўзим гувохи бўлдим. Терма жамоа аъзоларининг барини иноқ қилиб қўйган экан. Захирада қолган футболчи ҳам ҳафа бўлмас эди. У қанақа қилиб бундай тушунтирган, тўғриси қойил қолдим.

– Демак ҳар қандай муваффақият замирида илқ муносабат ётади?
– Албатта. Ундан кейин тушунтиришда ҳам катта гап. Масалан сизга ҳужумкор ўйин ўйнаш кераклигини айтишади, аммо уни тушунтириб ҳам бериш керак. Ўзим ҳам кўплаб мураббийларни кўрдим баъзилари тушунтира олади, баъзилар йўқ. Тушунтира олмаганиндан кейин нима хоҳлашини ҳам билмайсиз. Шундан кейин ҳамма ўз билганини қилади.

– Кўплаб тажрибали мураббийлар билан ишладингиз. Мураббий бўлиш ниятингиз ҳам йўқ эмас. Шу давр мобайнида ўзингизга пойдевор яратиб бораяпсизми?
– Яхшими ёмонми, ҳамма мураббийни ўрганадиган жабҳалари бор. Ҳамма мураббийни кучли ва кучсиз томони бор. Мураббийни асосий иши, нима истаётганини тушунтириб бера олиши лозим. Ҳеч бўлмаса нима учун югиртираётганини.

– Бу борада мураббийга ҳам осон эмас. Мураббий сабрли бўлиши керак, чунки у ўз қўлидаги 20 нафар  футболчига, 20 хил муносабатда бўлиши керак. Сиз ўз сабрингизга ишонасизми?

– Тўғриси ҳали ўйлаганим йўқ. Бунинг учун мураббий бўлиб кўриш керак. Мураббийлик қийинроқ. Буни яқинда фаолиятини тугатган ўйинчиларимиздан ҳам эшитяпман.

– Олий лигани ўсиб кетмаётганига ўша-ўша мураббийларни у клубдан, бу клубга ўтиб юриши деб  ўйламайсизми, янгилик йўқ?
– Масалан 4-4-2 тактикаси янгилик бўлган. Унга қадар уч ҳимоячи олдироқда бири орқароқда ўйнарди. Бунга ҳам 12 йил бўлибди. Аввал мураббийлар роса кўп крос югуртирар эди. Агамуродов келганидан кейин ўзи билан янги иш олиб кирди. Бу билан катта ютуққа эришдик. Ҳозир ҳам четдан мураббийлар келса ўзгариш бўлади.

– Битта янгиликни 12 йил «яшаши» узоқ муддат эмасми, мураббийлар ўз устида ишламайди ёки янгилик қилгиси келмади. Ўзилар ҳам зерикиб кетасизларми?

– Ростан шундай, зерикиб кетасиз. Кўп мураббийлар билан ишладим, баъзилари чет элдан келишади-да, ишини ярим ташлаб кетганидан кейин бу ердагилар ўша ишни қилишади. Шунга ўзи биронта ўзгартириш киритса бўлади-ку! Тағин бир нарса дея олмайман, аввал ўзим мураббий бўлайчи.

– Масалан Сиз ҳам ўз қолипимиздансиз. Агар бирон-бир ҳориж мактабида тахсил олиб қайтмасангиз, Сиз ҳам шу тизимда ишлайсиз, режангизда чет элга чиқиб билиб олиш нияти борми?

– Бу борада ҳозир аниқ бир гап айтма олмайман, ҳали футбол ўйнамоқчиман.

– Саволни бошқачароқ берай, майли мураббийлар четга чиқишмасин, лекин 10 йилдан бери кучли жамоаларга қарши баҳс олиб боряпмиз, балки улардан ўрганиш керакдир?
– Яна бир нарса бор-ки, биз медицина борасида оқсаяпмиз. Бугунги кун футболида медицина борасида катта иш қилишимиз керак. Профессионалмиз деймиз-ку, аммо янада профессионал бўлиш керак.

– Ёки Мирко Eличич каби мутахассислар керакдир, жисмоний тайёргарлик борасида унга етадигани йўқ эди. Футболчиларни ҳам тезда тиклантира оларди.
– Тўғри. Кейин Непомняший даврида италиялик мутахассис келганди. Ўша одам 1 йил оғриб юрган тиззамни 2 кунда даволаган. БААдаги машғулотда оёғимни кўрсатганимда, бир кўришда оёғим чиққанлигини айтиб жойига солиб қойган. Шу-шу оёғим оғримайди. Улар қаерда ўқиган, ўқишда. Ҳудди шундай бизда ҳам ўқишсин, шу жумладан мураббийлар ҳам.

– Профессионал клубнинг барча ҳодими ўз ишини профессори бўлиши керак тўғрими?
– Бизда кўпроқ чет элдан мураббий келиб ҳайрон қолишарди, нима учун сизларда кўп нарсага шифокор жавоб беради деб ҳайрон қолишарди. Кейин яна бир нарса, кўп нарса футболчига ҳам боғлиқ.

– Футболчи мазза қилиб футбол ўйнамайдими, нима дейсиз? Баъзан машғулотларга лоқайд футболчиларни кўрамиз...
– Мана Акмал Холматовни қаранг, ҳозир шу киши 37 ёшда. Ҳавасингни келтиради бу инсон. Холматов ҳар бир футболчига ўрнак бўлиши мумкин бўлган футболчи.

– 20 ёшга тўлмай футболдаги ҳаётини пул билан боғлаётганларга нима дея оласиз?
– Пулга ружу қўйган одам фаолиятини эрта тугатиб юборади. Футбол оғир касб. Яхши ўйинчи бўлиш учун катта меҳнат қилиш керак.

– Ёки бўлмаса қарсакка бардош бера олишмаяпти. Сизларни пайтингизда 10 минглаб мухлис Суюнов деб бақирар эди, ҳозир эса 500та одам қарсак чаляпти ёки йўқ?

– Бу футболчининг феъли билан ҳам боғлиқ бўлса керак. Яна Акмал акага мисол қилай, ўз пайтида «Нефтчи»ни бир ўзи олиб юрар эди. Футболни яхши кўриш керак. Ёки бўлмаса Ўзбекистонни энг олди футболчиси ва мураббийи Миржалол Қосимовни гапини эслайман, «Футболга мехр берсанг, шунда футболчи бўласан». Улар ҳам билмасдан бирон-бир гап айтмаса керак?

– «Пахтакор»ни олтин даврида ўйнадингиз, МТЖ сафида эса Фёдоров ва Шацких каби футболчилар билан саф тортдингиз. Қайси даврни яна қайтишини истар эдингиз?
– Ёшлик давримни мазза қилиб эслайман. Айқниса Фёдоров каби футболчилар билан. Катталар орасида кичик бўлиш яхши. Кимдандир ниманидир ўрганиш мумкин бўлади.

– Фаолиятингизда рақобат қандай роль ўйнади? «Пахтакор»да Николаев, МТЖда эса Ширшов. Чап қанотда жуда катта рақобат бўлган...

– Ширшов ва Николаев каби футболчилар билан рақобатлашиш давомида мураббийдан ҳафа бўлиш керак эмас. Ҳар бир футболчи ўзига билдирган имкониятдан унумли фойдаланиши керак. Чунки ҳаммани ўз вақти келади.

– Икки давр рақобатидан келиб чиқиб айтсак, қайси бири кучли эди?
– Албатта аввалгиси. Лекин ҳамма даврни ўзини кучли ўйинчилари чиқиб келяпти. Буни бугунги МТЖ мисолида ҳам кўришиз мумкин. Аввалгиси ўз даври учун, ҳозиргиси эса бугун учун кучли.

– Бугунги ўзбек футболининг ютуғи, айниқса терма жамоанинг муваффақиятларига кўпроқ нималар сабаб бўлди?
– Ўйин сурати шакилланиб бориляпти. Аниқ бир нарсани айта олмайман, лекин ўсиш бор.

– Чемпионатимизга кириб келаётган легионерлар ҳусусида нима дейсиз. Ҳаммаси ҳам маҳаллий футболчилардан кучли эмас?
– Кучли легионерларни келиши ўзимиз учун яхши. Айниқса ёшларга. Масалан, «Бунёдкор»даги Пишурдан ўрганадиган нарсалар кўп. Лекин баъзиларидан ўзимизни боллар анча яхши. Яна бир нарса борки, бу– эътибор! Ҳамма гап аслида шу эътиборда. Кейин футболда ҳамма ўз ишини қилиши керак.

– «Пахтакор» мухлислари 10 йиллик фаолиятингиз учун жуда миннатдорлар, буни келаётган хатлардан ҳам билса бўлади!
– «Пахтакор»ни мухлислари, бу «Пахтакор»ники! Мен уларни нима учун ҳурмат қиламан, бирон маротаба ишимизга аралашишмайди. Мухлисми, мухлислигини қилади. Ютсак олқишлайдилар, ютқизсак ичи ачиб, керак бўлса қаттиқ ҳам гапиради. Лекин улар мухлис. Ҳақиқий мухлис. Мухлис бўлса, шунақа бўлса!

– Яна бир нарса, футбол 90 дақиқа давомида ўйналадиган спортнинг бир тури. Баъзан майдонда тортишиб кетилади. Мухлиснинг якуни хулосаси эса –  икки футболчи душман...

– Ҳакам ҳуштаги янграганидан кейин чизиқдан чиқамиз-ку, бўлди ҳаммамиз иноқмиз. Майдонда футболчи ўзаро уришиб кетса, бир оғиз «кечирасан» деб келишиб кетамиз. Футболчиларни ҳаммаси яхши бола ўзи (кулади). Фақат ўйин пайтида чарчайсиз, қизишасиз. Ҳамма иш ўша майдонни ўзида қолади.


Нодирхўжа Юлдашев суҳбатлашди
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook