Latest news

21:40Жо Харт: "Италияга келиб, футбол фақат Англия атрофида эмаслигини тушуниб етдим"0 21:40Джо Харт: "В Италии я понял, что футбол не крутится только вокруг Англии"0 21:37Германия. «Лейпциг»нинг биринчи мағлубияти ва «Бавария»дан йирик ғалаба0 21:37Чемпионат Германии. Первая поражение «Лейпцига», крупная победа «Баварии»0 21:29ВИДЕО. "Уотфорд" - "Кристал Пэлас" 3:23 21:18Антонио Конте: "Чемпионлик ҳақида гапиришга ҳали жуда эрта"1 21:18Антонио Конте: «Рано еще говорить о чемпионстве»0 21:08ВИДЕО. "Осасуна" - "Барселона" 0:32 20:55Симэн: "Арсенал" чемпион бўла олади. Озил ва Санчесни сотиш керак эмас"2 20:55Симэн: «Арсенал» может стать чемпионом. Нельзя продавать Озила и Алексиса»0 20:34Марио Балотелли: "Мен ҳам "Олтин тўп"ни олишим мумкин эди"8 20:30Балотелли: «Роналду и Месси – лучшие игроки мира. Но если бы я провёл год без травм – поборолся бы за «Золотой мяч»0 20:16Спортчилар ижтимоий тармоқларда9 20:05Арсен Венгер: "Хочу, чтобы Жиру продлил контракт с "Арсеналом"1 20:00The Boston Major-2016. Киберспортчимиз жамоаси ўйинидан навбатдаги видеоэфир2

12 sep 14:38
News

“Кеча, бугун, эртага”. Илҳом Суюнов: “Селекция керак, айниқса селекционерлар” (I қисм)

Вада берганимиздек, бу сафарги меҳмонимиз Илҳом Суюнов бўлди. Кўп йиллар давомида “Пахтакор” жамоасининг чап қанот ҳимоя чизиғида мувафаққиятли тўп тепган футболчи билан суҳбат ўтказишимизни аввало клубни ашаддий мухлислари сўрашди.
– Кўп йиллар давомида «Пахтакор»да фаолият олиб борб, шу жамоада футболчи бўлиб танилдингиз, шахс сифатида камол топдингиз. 10 йил ўтиб эса...
– Ҳамма қачондир кетади. Менинг ҳам вақтим келган экан жамоани алмаштирдим. Аслини олганда йил бошида кетишим мумкин эди, аммо бу давралар оралиғида амалга ошди. 10 йил қисқа вақт эмас, «Пахтакор»даги фаолиятим туфайли Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида ҳаракат қилдим. Чемпион бўлдим, кубок соҳиби бўлдим. 10 йил чакана вақт эмас. Ўйласам кўп нарсани айтишим мумкин. «Пахтакор» ном ҳам берди, нон ҳам.

– Сиз 10 йил давомида «Пахтакор»да учта даврни бошдан кечирдингиз. Дастлабкиси 2003 йиллар, сиз катталар ичида кичиги. Кейин 2007 йилни оламиз. «Пахтакор» – «Бунёдкор» қарама-қаршилиги ва бугунги давр. Фаолиятингизни даврма-давр эсласак...
– 2007 йилгача биз жуда кучли таркибга эга эдик. Таркибизмида 25та бола бўладиган бўлса, уларниг барчаси асосий таркибга киришга ҳақли эдилар. Ундан ташқари рақобат ҳам юқори бўлмади. «Бунёдкор»ни олий лигага чиқиши эса қизиқарли давр бўлди. Стадионлар тўлди, қизиқ ўйинлар сони ортди. Бу давр уч йил давом этди. Ҳақиқий дерби мазасини ҳам ўшанда татиган эдик. Ҳозир эса жамоа ўз сафини ёшартириб юборди. «Пахтакор»ни ёшлари кучли фақат уларни тўғри тарбиялай олиш лозим. 8 эмас 4 нафар яхши бола чиқсин, жамоанинг келажаги буюк бўлиб қолаверади.

– Ўтган йили жамоа эришган чемпионликда Сизни ролингиз, яъни кичик жамоадошларингизни майдонда қўллаб-қувватлашингиз жуда ҳам ас қотди. Ўз пайтида «Пахтакор»га келганизда Сизга ҳам шундай муносабатда бўлишган эди...
– 2003 йил жамоага келганимда Бахтиёр Ашурматов ва Гочкули Гочкулиевлардан кўп нарса ўрганар эдим. Улар қандай машғулот қилишади, кундалик иши қандай? Буларни барини ўрганиб борардим. У пайтлар Жепаров ёш бўлсада, жамоани етакчиси ва анча тажрибали ўйинчиси эди. Кримец ва Исматуллаев каби футболчиларнинг хизматида мен катта роль тутдим дея олмайман. Маслаҳат сўрашганида бердим, бошқа пайт ўзларининг қизиқишлари ҳам катта ўрин тутди.

– 10 йил катта давр ва солиштириш учун айни муддао. Ҳозир ёш футболчини катта футболчи билан ўртасидаги мувозанат бузилиб қолгандек. Сизнинг ёшлигингизда бу қандай бўлган?

– У пайтда катталардан аввал овқат емас эдик. Аввал катталар кириб чиқиша эди, кейин биз. Аввало бу клубларни яратаётган шароитига ҳам боғлиқ. Қандайдир янгиланиш олиб киришни истаётганлар бор. Менинг фикрим, катталар ва ёшлар ўртасида масофа бўлиши керак!

– Ўз пайтида «Пахтакор»да Анвар Солиев билан жуда ҳам ахил бўлгансиз, ҳозир ҳам. Сизни «Локомотив»га кетишингиз ва Анвар акани «Пахтакор»га қайтиши. Бу футболчи билан яна бир жамоада ўйнай олмаганиз алам қилдими?
– Анвар акани жамоада ўз ўрнимни топиб кетишимда жуда катта меҳнати ётибди. Мени доимий равишда қўллаб-қувватлаб ўз укасидек кўрдилар. Ўз пайтида улар «Пахтакор»дан «Бунёдкор»га ўтдилар, мен эса бугун «Локомотив»га. Ўша пайтлар Анвар акадан ташқари, Ашурматовдан кўп нарса ўрганар эдим.

– 2008-09 йилларда «Бунёдкор» Сиз билан жиддий қизиқди. Кейин «Насаф». Бугунги кунда Сиз каби содиқ ўйинчилар камайиб кетди...

– Ҳамма футболчи ўзи учун қониқарли шароитда ўйнашни истайди. Мен фаолиятимни «Пахтакор»да тугатаман деб ўйлардим. 2012 йил чемпион бўлдик, мен жамоадан кетаман деб ўйламанган ҳам эдим. Шу ерда мураббий бўлиб қолишни режалаштиргандим. Фаолиятимни тугатиш учун 30 ёшни анча эрта деб билдим.

– Фаолиятингизда трамплин вазифасини ўтаб берган «Машъал» ҳақида тўхталиб ўтсангиз...
– Бу футболга илк қадамларимиз эди. Бунда Баҳром Давлатовнинг хиссаси катта бўлди. Аслида Давлатов мени «Янгиер»га чақирган эди. «Насаф»га қарши биринчи ўйинимни ўтказганман. Кейин эса «Машъал»га бордик. Аслида «Машъал»да ишим зўр бошланмаган. 1 лигада қатнашар эдик, тиззамдан жиддий жароҳат олдим. Мавсум деярли бошланиш арафасида, битта жамоа таркибида эса иккита ёш ўйинчи тушиши керак эди. Шунда жамоа раҳбарлари мени ҳеч бўлмаса бир давра ўйнаб беришимни илтимос қилишди. Баъзан ўйин пайтида оёғим чиқиб кетар эди. Бинт билан қаттиқ қилиб боғлаб, яна майдонга тушиб кетар эдим. Олий лигага чиққанимиздан кейин мавсумни тўлиқ асосий таркибда ўтказдим, кейин «Пахтакор» мени ўз сафига чақирди.

– Болалигингиз қандай ўтган?
– Мен болалар футболидан чиқмаганман. 9 синфда «Янгиер» кўригидан ўтиш учун бордим ва ўйнаб кетдим. Ундан аввал биронта жамоага бориб кўп йиллар давомида шуғулланмаганман.

– Сиздан келиб чиқиб айтишим мумкинки, бугунги кундаги мураббийларнинг иш услуби тўғри эмас. Биронта истеъдодли болани мураббийга кўрсатманг, жавоб битта, «қариб» қолган, мени жамоам 5 йилдан бери бирга шуғулланади.
– Шу гапингиз жуда ҳам тўғри. Мен-ку, 15 ёшимда футболга бордим. Баъзан мендан фарзандларини бирон жамоага жойлаб қўйишимни илтимос қилшади. Аммо ёрдам бера олмайман. Масалан дастлабки мусобақаларда қатнашганимда зўр ўйинчилар бўларди, ҳозир улар йўқ. Мана Рўзиқул Бердиевни олайлик, ҳарбий хизматдан кейин ўз фаолиятини бошлаган. Бу киши ярим ҳимоя чизиғида энг зўр ўйинчилардан бири бўлган. «Насаф»ни энг олди футболчиси эди.

– Ёки «Хоразм»ни собиқ футболчиси Сарвар Ибодуллаевни олайлик. Киракашлик қилиб юрганида футболчи дўстини машғулотга ташлаб қўяди, машғулотда ўйинчи камлиги учун майдонга чиқади ва биринчи лига тўпурари бўлди. Ўшанда у 26 ёшда эди.
– Сарвар озроқ ўйнади тўғри. Аммо Рўзиқул Бердиевга мана-ман деганлар ҳам ҳавас қилишган. Кейин иккинчи томон ҳам бор. Баъзан ота-оналар ўз фарзандларини жуда ҳам зўр дейдилар. Ҳеч қайси ота-она ўз боласини ёмон демайди.

– Болалар футболида селекцияни жиддий йўлга қўйиш керак деган фикрга қандай қарайсиз?

– Селекция керак, айниқса селекционерлар. Ёки яна бир нарса, кўп футболчилар бир жамоада ўйнайдида, мавсум тугаганидан кейин раҳбарлар унга чиқиш эшикларини кўрсатишади. Баъзан алам қилади. Шу кунгача фақатгина Миржалол Қосимовни хайрлашув учрашуви бўлганлигини эслаймиз.

– Турнирларни футболчининг фаолиятидаги аҳамияти қандай?
– Жуда ҳам катта! Майли ҳамма Тошкентга келмасин, аммо марказ ва туманларда ўтказса бўлади. 10та машғулотдан битта ўйин яхши. Мусобақалар орқали ёшлар катта футболга тайёрланади. Қишлоқда оддий машғулот ўтказиб юраверади, олий лигага чиқса ўзини йўқотиб қўяди. Турнирлар орқали ўзини рухан ҳам тарбиялаб боради.

– Кореяда шу нарсага гувохи бўлдим-ки, битта ўйинчига камида 7та имконият беришар экан. Бу борада Сизни омадингиз бор экан бир уринишда жамоа топдингиз. Кўплаб истеъдодлар эса дастлабки машғулотда ҳаяжонланиб футболдан четга чиқиб қолишяпти.

– Кўпроқ лига очиш керакми дейман. Авваллари вилоятларда иккинчи лигалар қизиқарли ўтган.

– Олий лигани савиясичи, мухлислар камайиб кетди. Мухлис кам стадионда ўйнаш зерикарлими, бу кайфиятга таъсир қиладими?
– Футболчини меҳнатига мухлис баҳо беради. Ҳақиқатдан ҳам мухлис бўлмаса қизиқиш сўнади. Жамоалар кучаяпти-ю, мухлислар учун қизиқ бўлмаяпти. Терма жамоамиз ҳам ёмон натижалар кўрсатмади. Лекин бари-бир яхши бўлади. Бундай қолиб кетмайди деб ўйлайман. Яна ёшларга яхши эътибор беришимиз керак. Чет элда ўйнайдиган легионерларимиз кўпайсин. 40та легионеримиз бўлса ва ундан ҳеч бўлмаса 20та МТЖга номзод бўлсин шунда катта муаффақиятларга эришамиз.

– Олий лигани бугунги ҳолатига келиб қолишига кўпроқ нималар сабаб бўляпти деб ўйлайсиз, ҳакамлар, стадион инфраструктураси, майдон майсаси?

– Ҳакамларни муҳокама қилмайман. Шароитлар ҳам чакки эмас. Очиғи билмадим...
 

Нодирхўжа Юлдашев
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook