Latest news

17:32Гвардиолага 3та ўзгариш камлик қилмоқда7 17:11"Уотфорд" - "Эвертон": Асосий таркиблар!0 16:57"УзДонгЖу" 15 декабрдан бошлайди0 16:44Полициячи мухлисларни тинчлантиришга уринган футболчини отиб қўйди+ВИДЕО8 16:30Кенжа Тўраев нега терлаб кетди? (ВИДЕО)3 16:30CA ходимлари "Eplmanager"да ўз таркибларини эълон қилди10 16:15"Photoshop"да ишланмаган тарихий суратлар (13-қисм) ФОТО18 16:14Дивок Ориги "Манчестер Юнайтед" ва "Бавария" клубларига рад жавобини берган0 15:57"Барселона" "Осасуна"га қарши баҳсни илк дақиқалардан бошлайдиган таркибни эълон қилди24 15:49Фердинанд: "МЮ учун "Тоттенхэм" билан баҳс - "бажар ёки йўқ бўл" тоифасидан"8 15:49Фердинанд: для «МЮ» матч с «Тоттенхэмом» — из серии «сделай или умри»0 15:43Футзал. Олий лига, 2-тур, 2-кун. Сенсация. "Максам-Чирчиқ" - "Ардус" 5:50 15:26EPL Manager: Игроки, которые пропустят 15-й тур0 15:18Пирло "Челси" машғулот базасига ташриф буюрди2 15:16Пирло посетил тренировочную базу «Челси»0

30 jul 14:17
News

КЕЧА, БУГУН, ЭРТАГА. «Championat.ASIA» меҳмони – Олександр Пишур (I қисм)

Акмал Холматовдан сўнг «Championat.asia» меҳмони, «Бунёдкор» жамоаси тўпурари Олександр Пишур бўлди.
Украиналик футболчи билан суҳбат давомида айтарли ички чемпионатимиз ва ОЧЛ ҳақида саволлар бўлгани йўқ. Чунки ўз савиямизни яхши билиб турибмиз. Яхшиси Олександр билан унинг Ўзбекистонгача бўлган ҳаёти ҳақида қизиқдик.

- Олександр, биз Сиздек тажрибали ҳужумчини офисимизда, нафақат офисимиз балки чемпионатимизда кўриб турганимиздан хурсандмиз. Сўнгги 3 йилдан бери Ўзбекистонга яхши савиядаги легионер келмай қўйганди. Агентингиз Сефер Алибаев нима учун айнан Ўзбекистонни тавсия этди?
- Кўп йиллар давомида «Волинь» шарафини ҳимоя қилдим. У ерда мураббий алмашганидан сўнг менга нисбатан муносабат ўзгарди. Шундан кейин мен жамоа билан янги шартномага имзо чекмадим. Қишда ўзим машғулот олиб бордим. Шундай кунларнинг бирида агентим телефон қилиб, «Бунёдкор»дан чақирув борлигини айтди. Жамоа ҳақида ахборотга эга эдим. Бир пайтлар бу клубда Ривалдо каби жаҳон юлдузи ва катта тажрибага эга Сколари ишлаган эди. «Бунёдкор»ни БААдаги машғулотларига бориб қўшилдим. Дастлабки кунларданоқ жамоадаги мухит менга мақул келди ва агентимга қолишимни айтдим. Туркиядаги йиғинда барча ҳужжатларни расмийлаштирдик.

- Юртимизга келишдан аввал Ўзбекистон чемпионати ҳақида ахборот олганмидингиз?
- «Волинь»даги устозим Анатолий Демьяненко қисқа ахборот берган эди. Аммо бари-бир тассуротим жуда оз эди.

- «Волинь»да «Пахтакор»да бир давра фаолият олиб борган Душан Савич билан тандем хосил қилдингиз.

- Ҳа, тўғри. Душан мендан кейин яна ярим йил ўйнади. Яхши инсон ва яхши футболчи.





- Мени қизиқтираётган нарса шу-ки, Душан бўй жиҳатдан Сиздан анча паст. У гол уриши учун жамоа ерлатиб ўйнаши керак, Сизга эса аксинча. Бу қандай тандем бўлди?
- У билан бирга майдонга тушганимизда мен сал орқароқда тўп тепдим. Ҳаволатиб келинадиган тўпларни мен унга бошим билан оёғига ташлаб берардим. Баъзан имкониятдан ўзим фойдаландим.

- Нима учундир бизда Мурзоев билан айнан шундай боғлиқликни Сизда кўрмадик?

- Бу ерда бошқа тактикада ўйнаяпмиз. Юқорида такидладим «Волинь»да мен орқароқда ўйнардим, «Бунёдкор»да эса олд чизиқда, Камол сал орқароқда ўйнади.

- Сиз билан агентлар ҳусусида гаплашмоқчиман. Бизда бу янги соҳа ва ҳали ривожланмаган. Украинада эса катта рақобат бор. Сизнинг ҳаётингизда агентларнинг роли қандай бўлган?
- Тўғрисини айтсам 70 фоиз агент аввало ўзини ўйлайди. Кейин футболчиларни манфати туради. Ўзим ҳам бундай ҳолга тўқнаш келганман. Сиз билан шартнома тузиб олган агент ўзини қиролдек тутади ва ўз қонунларини ўтказа бошлайди. Мақсад эса пул қилиш. Кўплаб агентлар бу ишларни футболчиларни орқасидан иш амалга оширишади. Шунинг учун футболчилар доимо жабрдийда ролини ўйнайдилар. Украинада ҳам аввал агентлар кўп эди. ФИФАнинг лицензиясини олиш ҳам осон эмас, маълум бир катта миқдорда банкдаги ҳисоб рақабингизда пул бўлиши керак. Мени «Бунёдкор»га келишимга агентимни роли катта бўлди. Мени агентим билан муносабатим яхши, шунинг учун шартнома имзолаётганимда нимага қўл қўяётганлигимга ҳам қарамадим. Мен унга ишонаман. Баъзи агентлар бор юзлаб футболчилар билан шартнома тузиб қўядилар. Ҳаттоки мижозини қандай кўринишини ҳам билмайди. Мижози қуйи лигаларда тўп тепаётганига қарамайди ҳам. Сал кўзга кўриниб қолса уни орқасидан даромад олишни кўзлайди.





- Литвин Николай Викторовични футболдаги отам деб ҳисоблар экансиз?
- Ёшлигимдаги мураббийим билан келиша олмай қолганимиздан сўнг мен футболни ташлаб юбориш ҳақида ўйлай бошладим. 2-3 ой давомида футбол ҳам ўйнамай қўйдим. Шундай кунларда Литвин Викторович мени қайта футболга қайтарди ва тўғри йўлни кўрсатди. Ярим йил давомида машғулот ўтказдим. Литвин Викторович менга қўшимча машғулотларни бериб янада савиямни оширди. Кейин у киши мени Белоррусия чемпионатига ўтишимга ўзининг муносиб хиссаасини қўшди.

- «Днепр» (Белоруссия) даги дастлабки мавсумингиз чакки чиқмади. Жамоа тўпурари бўлдингиз...
- Аввалига у ерда ҳам осон бўлмади. Ярим йил фақат ўзимни кўрсатишим учун вақт кетди. Шундай кунларнинг бирида битта футболчимиз жароҳат олди. Амалдаги чемпион «Славия» жамоаси ўринбосарлари ўртасида бўлган ўйинда ҳисоб 2:2 кўриниш олди. Шу куни ҳисобимга иккита гол ёзиб қўйдим. Натиэада эртаси куни бўлиб ўтиши лозим бўлган асосий таркиблар ўртасидаги баҳсда иштирок этиши мумкин бўлган 18 нафар футболчи ичига кирдим. Ҳисоб 4:0 бўлиб турган паллада, мураббийимиз 80-дақиқада мени майдонга туширди. Омадим келди ва мен иккита гол урдим. Бу ўйиндан кейин мен асосий таркиб футболчисига айландим. «Днепр» футболчиларни сотиш орқали кун кўрар эди. «Днепр»даги сўнгги йилимда шароит ўзгариб кетди. Клуб Президенти ўз вадасини устидан чиқмади. Арзимаган пул учун ўйнаб келдик. Биринчи даврада яхши ўйнаб турнир жадвалини юқори қисмига чиқиб оламиз, иккинчи даврада эса яна ўша вадалар. Шундай кунлар бўлганки, базада еб ичиш учун ҳеч нима бўлмасди. Ўзимизда эса пул. Кун бўйи йигитлар билан карта ўйнаб вақт ўтказар эдик.

- Фаолиятингиздан келиб чиқсак, нима деб ўйлайсиз. Бир жамоада захирага тушиб қолсангиз янги жамоа қидирган яхшими ёки ўз устингизда ишлаб асосий таркибга лойиқ эканлигингизни исботлаш?
- Кўп йиллик фаолиятимдан келиб чиқиб айтсам, ёшлигимда қизиққон эдим. Захирада ўтириб қолишни ёқтирмасдим. Сендан кимдир кучли бўлса-ю, мураббий мени туширмаса уришиб ҳам кетар эдим. Бугунги кунда ўйласам ўзим ҳатога йўл қўйган эканман. Шу нарсани тушуниб етдим-ки, бошқа жойда яхши бўлишни эмас, ўз устингда яхши ишлашни ўйлаш лозим керак экан. Агар машғулотда ўйинга тайёр эканлигингни исботласанг, мураббийини ўзи асосий таркибга қўяди. Қачонгки машғулотларинг мураббий томонидан эътиборга олинмасагина жамоа алмаштириш керак деб ўйлайман.

- Иш услубингиз қандай?
- Асосан жамоа билан машғулот ўтказаман. Баъзан тренажер залига кираман.

- «Заря»да бир давра давомида ҳимояда ўйнаган экансиз?
- (кулади) Тўғри айтасиз. Аввалига мени у ерга ҳужумчи сифатида жамоага қабул қилишган эди. Аммо мураббийимиз мени жисмоний имкониятларнга тушимдан келиб чиқиб ҳимояда фойдам кўпроқ тегади деган фикрга келди. Мен учун мухими майдонга тушиш эди.

- Буни осон жиҳати ҳам бўлганми, яъни Сиз ҳужумчи сифатида рақиб футболчиси ҳимоячи олдида нима қилиш кераклигини аввалдан биласиз?
- Баъзан. Фаолиятим давомида деярли барча амплуаларда тўп тепганман. Ҳатто бир ўйинда дарвозада ҳам турган эдим. Замонавий футболда универсал футболчилар доимо майдондан ўзларига жой топа оладилар.

- Бу ерда ҳам кўп ушланиб қолмадингиз?
- «Заря»да шароитлар зўр эди. Аммо собиқ мураббийим мени «Волинь»га чақирди. Шу боисдан яна жамоа алмаштирдим.

- «Волинь» Сизнинг жамоангиз десак ҳам бўлаверади. Фаолиятингизни энг сермазмун йилларини айнан шу клубда ўтказгансиз. Украина биринчи лигасида тўпурар бўлиш билан бирга, мавсумнинг «энг яхши ўйинчиси» унвонини ҳам қўлга киритдингиз.
- Ишонасизми, тепган зарбаларим дарвозага кириб кетаверди. Баъзан тескари зарбаларим ҳам рекошет ҳолатида рақиб дарвозасидан ўрин олаверди. Бу ерда менга омад ҳам келди.





- Футболчи учун жамоа ўз олдига аниқ бир вазифани қўйса ўйнаш осонроқми, ёки вазифа қўйилмасдан эркин ўйнаш?
- Албатта вазифа бўлгани яхши. Чунки нима учундир ўйнайсиз. «Бунёдкор»да олдимизга ОЧЛда муваффақиятли иштирок этиш қўйилган эди. Афсуски курашни эрта тугатдик. Эндиги мақсад ички чемпионатда муваффақият қозониш.

- Сиз билан суҳбатда шунга амин бўлдимки, Украинада ҳам футболчини келажагини кўра олмайдиган мураббийлар йўқ эмас. Афсуски бизда улар етарлича топилади. Ҳаттоки олий лига жамоаларининг мураббийлари ўз олдиларидаги истеъдодларни кўришмайди...
- Бу ҳали ҳаммаси эмас. Юқорида агентлар ҳақида айтиб ўтдим. Агентлар футболчиларни ёшлигидан шартнома имзолайдилар. Айнан шу боисдан улар ўзларига яхши жамоа топа олмай қоляптилар. Ёш ўйинчиларга етарлича таклифлар бўлади, аммо агент катта пул сўрайди. Табиийки клуб уларга бу пулни бермайди. Натижада футболчи «кўринмай» кетади. Ҳозир шу даражага чиқдики, ота-оналар фарзандлари учун агентларга пул тўлашни бошлашди.

- Украинада ёшлар футболига бўлган эътибор қандай?

- Донецк, Харьков ва Киевда барчаси ажойиб тарзда. Ўзим яшайдиган Черниговдаги шароит билан мақтана олмайман. Ўткан йили ўзим шуғулланиб турганимда болаларни машғулотини кўриб, тўғриси ачиндим. Кичик, анча эскириб резиналари кўриниб қолган суъний майдонда болалар шуғулланишади. 15 ёшдан кейин улар нима қилишни билмай қолишади.

- Ўзбек футболи техника борасида анча кучли. Аммо жисмоний тайёргарликка келганда ортдамиз. Сизнингча техникага қачон-у, жисмоний тайёргарликка қачон эътибор қаратиш керак?
- Ёшлигимдаги мураббийларимдан бери бизни жуда кўп югуртирарди. Асосан жисмоний тайёргарликка эътибор қаратар эди. Натижада биз тўпни хис қилмас эдик. Айтарлии уни тўхтата олмас эди. Мен катталар футболига ўтганимдан кейин бунчалик кўп ишламаганмиз. 15-16 ёшгача асосан техника билан ишлаш керак.  Баъзи мураббийлар 12-13 ёшли футболчиларни шунчалик тек тўкишга мажбур қилардилар-ки, натижада улар чуррак (грижа) билан оғриб қолар эдилар. Ҳозир эса тизим бироз ўзгарди. Энди техникага катта эътибор қаратила бошланди. Қўшимчасига енгил атлетикадан ҳам сабоқ бериляпти. Жисмоний тайёргарликка келсак, уни ярим йил ичида шакиллантирса бўлади.

- Демак, биз тўғри йўлдан кетяпмиз. Лекин биздаги энг катта муаммо шундаки, ёшлар ўртасидаги чемпионат жуда эрта якунига етади. 15 ёшдан кейин ўсмирлар учун чемпионат йўқ. Дейлик шаҳарда 24та жамоа бор. Шулардан 4тасида ё олий, ё 1 лигада жамоаси бор. Қолган футболчилар ўз-ўзидан йўқолишга мажбурлар...
- Мусобақа бўлмаслиги ёмон. Бизда бу ёшдан кейин ўсмирлар интернатларга йўл олишади. Яна ўринбосар чемпионатига қўшимча тарзда, U19 чемпионати йўлга қўйилди. 19 ёшгача бўлган футболчилар алоҳида Республика чемпионатида тўп тепадилар. 15 ёшдан кейин футболчини йўқотадиган бўлсак, улани тарбийлашдан не наф?

- Фаолиятингиздаги иккинчи ҳориж жамоаси «Ружомберок» бўлди. Словакия жамоасида Сизни узоқ муддатга дисквалификация қилишди...
- Дастлабки мавсумимнинг сўнгги турида биз учун ўта мухим баҳс турганди. Ғалаба қозонсак Eвролига саралаш ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишимиз мумкин эди. Жамоамиз учун бу жуда катта ютуқ ҳисобланиш билан бирга бизга катта миқдорда мукофот пули қўйилганди. Афсуски ўйин 0:0 ҳисобида тугади. Ўйининг сўнгги дақиқаларида жамоамиз сардорини рақиб футболчиси қўполлик билан тўхтатиб қолди. Ҳакам эса бу вазиятни беэътибор қолдирди. Шунда мен уни орқасидан бориб, елкасини ушлаб ўзимга қаратдим. Шунда у сариқ карточка кўрсатди. Шу билан ўйин тугади. Eчиниш хонасига кирсам жамоадошларим ҳакамни менга қизил карточка кўрсатганлигини айтишди. Мавсум тугаганлиги боис уйга кетдим. 1 ойлик танаффусдан сўнг жамоага қайтганимда мени 8 ойга дисквалификация қилишганлигини айтишди. Менинг ҳаракатим бундай жазога лойиқ эмас эди. Клуб эса менга берган машинасини олиб қўйган. 3 кун ичида Словакиядан чиқиб кетишим керак эканлигини айтишди. Олдимда бошқа йўл йўқ эди. Барча нарсаларимни йиғиштириб кетдим. Шунда «Волинь»дан менга таклиф тушди ва мен яна собиқ жамоамга кетдим.

- Назаримда «Ружомберок»ни ўзи бу ишларда бош қош бўлган!
- Менимча, ҳа. 3 маротаба Словакия ФФ офисига бордим. 1500 км йўл босиб бораман, биттагина қоғоздан камчилик топиб ортга юборишади. Кейин ўртага жиддий одамлардан бирини қўйдим. Шу нарса маълум бўлдики, мени кўпроқ майдондан ташқарида бўлишим, клубим учун манфатлироқ экан. Чунки улар маош тўлашмасди. Ҳатто-ки, стадионга киришим мумкин эмас эди. Ҳозир ҳам улар билан судим давом этяпти.


Нодирхўжа Юлдашев суҳбатлашди
Давоми бор...
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook