Latest news

14:50Диёр Имомхўжаевдан: MADE IN UZBEKISTAN0 14:29Клублар ўртасидаги ЖЧ. «Чонбук Хюндай Моторс» ярим финалга чиқа олмади6 14:29Чемпионат мира среди клубов. 1/4 финала. «Чонбук Хендай Моторс» уступил «Америке»0 14:00Элдор Шомуродов Москвада ФОТО15 13:57Olamsport: 5 нафар боксчимиз Ригада финалга чиқди, Дўстматов энг яхши бўлиши мумкин ва бошқа хабарлар0 13:42Футзал. Олий лига, 2-тур, 3-кун. "Ардус" - "Локомотив" 6:21 13:40«Эвертон» январь ойида Дзагоевни сотиб олмоқчи3 13:40«Эвертон» намерен в январе приобрести Дзагоева0 13:21"Бавария" футболчилари Янги йил байрамини нишонлашни бошлаб юборишди ФОТО9 13:01Серхио Рамос: «Ишончни йўқотмасангиз ғалаба қозонасиз»21 13:01Рамос: «Такое случается, если вы сражаетесь до самого конца»0 12:56Ахмедов стоит перед выбором1 12:40Эмери Ди Марияни қўллаб-қувватлади9 12:40Эмери поддержал Ди Марию0 12:20Зидан: "Серхио Рамос - шунчаки ғаройиб"26

26 oct 14:50
News

«Кеча, бугун, эртага». Александр Гейнрих: «Пул? у менинг ҳаётимда биринчи ўринда турмайди! (2-қисм)

«Кеча, бугун, эртага» лойиҳасининг навбатдаги меҳмони Александр Гейнрих бўлди.
Интервьюнинг дастлабки қисмини эътиборингизга ҳавола қилгандик. Қуйида интервьюнинг давомини ўқиб олиш мумкин.


- Келинг энди клубдаги фаолиятингиз ҳақида гаплашамиз.

- Интернатдаги устозим Баҳодир ака Тошмуҳамедов менга «Дўстлик» қизиқаётганлигини айтдилар. Мен «Дўстлик» сафида асосан ўринбосарлар сафида майдонга тушар эдим. «Нефтчи»га қарши ўзига хос дерби бўлар эди. Боиси жамоамиз анча кучли бўлган, амалдаги чемпионлар. Азамат Абдураимов, Жафар Ирисметов каби ҳужумчилар ҳаракат қилишган. «Нефтчи» ўринбосарларига қарши ўйинда эса рақибимиз ҳужум чизиғида Копадзе ва Коваленко ҳаракат қилар эдилар. Шундан кейин бизни «Пахтакор»га жалб қилишди. Бу пайтга келиб Магдеев билан анча яқин эдик. У ҳам менга қўнғироқ қилиб «Пахтакор»дан таклиф тушганлигини айтди. Шу тариқа биз «Пахтакор»дан ўрин олдик.

- «Пахтакор»га сизларни ким таклиф этди?
- Аниғини билмайман, менга жамоага бориш кераклигини айтишди.

- Шу йили жамоа Ўзбекистоннинг энг кучли футболчилари эвазига шакиллантирилди. Жамоа чемпионликка эришди, ОЧЛда ҳам ўйинлар зўр чиқди. Номдан ташқари ўйин ҳам бор эди...

- Бунга сабаб Тачмурод Агамуродов. У жуда кучли мутахассис ва у олиб келган тактикани рақибларимиз тушунмаган эдилар. Биз ҳам бошида билмаган эдик, ярим мавсум ўтганидан кейин Агамуродов нима талаб қилаётганлигини тушуниб этдик ва 4-4-2 тактикасини ўзлаштириб олдик. Унга қадар Ўзбекистонда 3 нафар ҳимоячи билан ўйнашар эди. Бу тактикага ўтганимиздан кейин тўғриси, рақиблар биз қандай ўйнаётганлигимизни билмас эдилар. Бу эса бизга қўл келди.

- Кўп ўтмай ЦСКА...
- Янги йил куни Самвел Вячеславович телефон қилиб Москвага кетишимни айтишди. Бу мен учун янги йил ҳангомаси бўлиб кўринди.

- Газзаев эса қорбобо?
- (кулади) Олич, Семак, Ярошик бу янги йил совғаси эди ҳақиқатдан ҳам.

- ЦСКАда ўйнаб кета олмаганингизга асосий сабаб нимада бўлган?

- Таркиб жуда кучли эди. Олич ва Вагнер тайёр футболчи сифатида жамоага келишган. Менга ҳаттоки машғулотларда кўзимни очиришмасди. Жуда ҳам қаттиқ ва курашга бой бўларди. Россия Суперкубоги финалида майдонга тушиб яхши имкониятдан фойдалана олмаганман. Eчиниш хонасида Газзаев менга бақириб берган. Жамодан кетгим келган. Кейин Газзаев олдига чақириб барчасини тушунтириб берган: «Биз чемпионлик учун курашамиз ва раҳбарият ҳам шунинг учун пул беради. Ҳеч бир имкониятни қўлдан бой беришимиз керак эмас, шунга яраша футболчилар катта пул ишлашади».

- Кейин...
- Кейин менга имконият берилмади. Чемпионатда бор йўғи иккита ўйинда майдонга тушдим.

- Ҳар бир ярим ҳимоячининг ўз ҳужумчиси бўлади. Минг зўр бўлманг, ярим ҳимоячи пас бермаса ҳеч кимсиз. Сизнинг фаолиятингизда ҳам шундай ҳолат бўлганми?
- «Торпедо»да. Энг ёмон хотиралар мана шу жамоадан қолган. Икки йил ўйнаган бўлсам, 40тача ўйинда майдонга тушганман. Зирянов, Семшов ва Панов каби футболчилар ўйнашар эди. Клубнинг молиявий ҳолати зўр бўлмаган. Аммо нима учундир мени чиқиштирмади.

- Барча-барчасидан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, «Пахтакор» Сизнинг жамоангиз!
- Сабаби жамоа менга асосий таркибга ўтадиган босқичимда имконият берди. Жамоа президентидан тортиб, вице-президентигача мен ҳурмат қилишади. Энг катта раҳматни Тачмурод Агамуродовга айтишим мумкин. Бу мураббий мени футболчи сифатида шакиллантирди.

- Кўпчилик савол беради. Нима учун сиз доим ҳуқуқан «Пахтакор»га тегишли бўласиз. Лекин кўпчилик билмайди, қийин пайтда эркин футболчи бўлсангиз-да, «Пахтакор» билан шартномангизни узайтириб жамоага пул ишлаб олиш имконини берасиз. Аслида, шу трансфер пулини ҳам клубдан ўзингиз учун олсангиз бўлади...
- Тўғри, лекин пул ҳамма нарсани ҳам ҳал қилмайди-ку?! Очиғини айтсам мен пул борасида сахийман. Мен учун пулдан кўра, икки киши ўртасидаги муносабат катта роль ўйнайди. Оила, севги, фарзанд ва дўстлар. Буларни пулга сотиб олиб бўладими? Агар киши ақллий бўлса пул доим ўзи келади. Лекин пулга хирс қўйиш керак эмас.

- «Пахтакор» - «Бунёдкор» ёки «Пахтакор» - «Нефтчи». Шаҳсан мен учун «Пахтакор» - «Нефтчи», бу тарихдан шакилланиб келган қарама-қаршилик, «Пахтакор» - «Бунёдкор» эса шунчаки чемпионлик пойгасидаги кураш...
- «Нефтчи»га қарши ўйинларда одам мазза қилиб ўйнайди. Бу икки жамоа ўртасидаги учрашувда минглаб мухлислар стадионга ташриф буюришади. Фарғонада ҳам мени ўйинимни кўриш учун келадиганлар бор эди. Шунда биз шунчаки натижа учун эмас, икки жамоа мухлислари учун ҳам футбол ўйнар эдик. Бу ўйин халқни ўзига ёқарди. Аслида мухлис стадионга келса ҳар бир ўйин қизиқарли ўтади.

- «Пахтакор» даврини эсласак, нималарни соғинасиз?
- «Пахтакор»ни илк маротаба янгитдан йиғишган пайтини. Базада машғултолардан ташқари яна ўзим тўпни олиб майдонга чиқар эдик. Кўзларимизда олов ёнарди. Қизиқ пайтлар, мана шу кунларни соғинаман.

- Олий лигага қайтиш ниятингиз борми?
- Ҳозир эмас.

- Сабаби борми, кўпчилик олий лигани тарк этиб кетгиси келяпти?

- Футболчи ҳар доим юқори чўққи сари илдамлашга ҳаракат қилади. Масалан сиз ҳам ривожланишни истайсиз тўғрими? Агар сизга Тарантино сизга бирга ишалшни таклиф этса?

- Тўғрисини айтайми? Мен уни таниймайман, футболдан бошқаси қизиқ эмас.
- (кулади) Ёки «Реал»га кетишни?

- Унга ҳам йўқ дейман, қачонки «Барселона» чақирмаса (кулиб)
- Демак, сиз ҳам Бикмаев билан бир хил экансиз.

- Кўпчилик футболчилар фаолиятини тугатганидан сўнг мураббий бўлади, лекин сиздан яхши менежер чиқади! Масалан, шоу учрашувла ўтказиш, ўртоқлик ўйинларини ташкил қилиш дегандек. Оддий мисол Шацких хайрлашув учрашувига муносиб, битта чўпон олиб таркибга киритмаса ҳам ҳаммани олдида кийдириб кузатса бўладиган иш...

- Футболни халқ учун ўйнашади, демак халқни футболга жалб қилиш учун турли тадбирларни ўтказиш лозим. Оддийгина дастхат бериш маросими ёки расмга тушиш. Мана «Қайрат» жамоасини олайлик, бу борада улар анча илгарилаб кетишяпти. Мухлислар билан шоу учрашувлар ўтказишади. Халқ учун бу ёқаяпти. Ўз дўконлари бор. Мухлис кумири билан учрашувларда иштирок этяпти, қизиқарли саволларини беради. Дейлик мен, «Пахтакор» дўконига бордим. Тўғри дўкон бор, лекин ўзим учун керакли ҳаридни амалга ошира олмайман. Ёки 4та футболчини чақириб фотосессия ўтказиш?

- Терма жамоада 3 маротаба қитъа чемпионатида иштирок этдингиз, МТЖ ҳақида...
- 2004 йил мен асосий таркиб аъзоси эмас эдим. Аксар ўйинларда терма жамоани захирасида ўтказдим, аксарида умуман чақирилмадим. Ҳатто-ки шундай бўлди-ки, узоқ муддат ўзим билмаган ҳолда танаффус қилдим. Мухлисларга раҳмат, улар мени қайтаришди.

- Аҳмедов билан «Пахтакор»да яхши тандем ҳосил қилган эдингиз. Нима учундир МТЖда бундай боғлиқликни кўрмаймиз...
- Чунки Аҳмедов борида мен, мен боримда Аҳмедов бўлмаяпти. Ёки Аҳмедов ўйнаётганида мен захирада бўламан. Жиддий айтсам, «Пахтакор»да Одил олдироқда ўйнар эди ва у билан яхши чиқишар эдик. Абрамов пайтида эса у ҳимояда ўйнайди, табиийки мен ҳимояга пас бермас эдим.

- Яна солиштирамиз. Сиз «Пахтакор»да ҳужумчи ортида ҳам ўйнар эдингиз, иккинчи ҳужумчи ролида сизда фойда катта бўлар эди. Кейин 1та ҳужумчи тактикассида ўйнаш ҳам қийин, тўғрими?

- Жуда ҳам. 2та ҳужумчи билан майдонга тушганингизда ҳимоячилар сизни тенг бўлиб олишади ва бу анча осон бўлади. Битта ҳужумчи бўлган ўйинларда эса ҳамма бор эътиборини сизга қаратади. Менга ҳужум ортида ўйнаш ёқади. Чунки пас бергим келади, бунинг учун олд чизиқда яхши тезкор ҳужумчи бўлиши керак. Зайниддин Тожиев билан мазза қилиб ўйнар эдим, қаерга пас бермай у югуриб борарди.

- Тажриба борасида Шацких билан қандай ўйнагансиз, гапимга қўшиласизми, Шацких бу бренд. Афсуски керак пайтида ундан ҳам фойдаланмадик. Клозе фаолиятини тугатгиси келаётган бир пайтда, МТЖга чақиришяпти?
- Мана шу нарсага қўшилмаган бўлар эдим. Ёшартириш ҳақида гапириляпти. Буни битта ўйинда қилиб бера олмайсиз. Дейлик сиз ёшартириб юбордингиз, аммо натижани кимдан талаб қиласиз? Ёшларни катталар билан жипслаштира олиш керак. Тотти, Малдини, Занетти бунақа мисоллар кўп. Клубда ёшартириб юбориш орқали бир неча йил ўтиб натижага эришиш мумкин, лекин МТЖ учун ҳар бир ўйин муҳим аҳамият касб этади. Баъзида мухлислар кетишимиз керак эканлигини айтишади, лекин керак деганлар ҳам кўп. Мана шу мухлислар учун ҳам ўйнагинг келади.

- Ҳаётдаги қувноқ Гейнрихгина мағлубият учун майдонда кўз ёш тўкади...
- Баъзан ошириб юбораман, бу яхши эмас. Мағлубиятни тезда унута олишни ўрганишим керак.


Нодирхўжа Юлдашев
фото: Аброр Қодиров
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook