UZ

Сўнгги янгиликлар

19:00Футзал. Ўзбекистон - Вьетнам (матнли трансляция)  13 18:57Футзал. Таиланд чорак финалда Ироқни таслим қилди. Ярим финалдаги рақиб - Тожикистон  2 18:33Мбаппе ПСЖдан кетиши оқибатида 130 млн евродан воз кечиши мумкин  1 17:35"Спартак" собиқ устози "Милан"ни бош мураббийлигига асосий номзод   1 17:10«Сити»нинг икки асосий футболчиси «Брайтон»га қарши майдонга тушмаслиги мумкин  3 16:45«Атлетик»да 15 йил ўйнаган футболчи клубдан кетмоқда  3 16:21U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувида бизга таниш ҳакам ишлайди  20 16:04"Дон-дон-зики", хушчақчақ Кападзе — Ўзбекистон - Вьетнам учрашувидан 93 та расм  1 15:53Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  6 15:26АПЛда «Олтин қўлқоп» учун асосий даъвогар маълум бўлди  3 15:05"Фейеноорд" бош мураббийи топ-клублардан бирида иш бошлаши мумкин  4 14:45"Ўзбекистон ҳеч кимдан қўрқмаслигини намойиш этди". Сайтимизнинг россиялик ходими Вьетнам устидан қозонилган ғалаба ҳақида қандай фикрда?  11 14:25Футзал. Тожикистон ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатига чиқди!  16 14:20Обит яна футбол ўйнай оладими?  0 14:08Карлос Тевес шифохонага тушиб қолди  0

Касильяс ва нархи тушган 10 футболчи Янгиликлар

Касильяс ва нархи тушган 10 футболчи

Захира ўриндиғининг энг машҳур вакили Икер Касильяс Чемпионлар лигасида 2 ярим ойлик танаффусдан сўнг биринчи марта майдонга тушишга тайёрланмоқда.
Tribuna.com бир йил аввалгига қараганда нархи анча арзонлашган футболчиларнинг 11 талигини тузиб чиқди



Неманья Видич ("Манчестер Юнайтед") ортда қолган йилга солиштирганда 15,5 миллион еврога арзонлашган (нархлар Transfermarkt.de асосида келтирилади). Ҳимоячи ёзда эркин агент сифатида "Интер"га кўчиб ўтади.


Фернандо Торрес ("Челси") бир йил олдин 35 миллион евро турарди, ҳозир - 19. Бир йилда 16 миллионга арзонлашган.


Майкл Эссьен ("Милан")да янада кўпроқ йўқотиш - 16,5 миллион. Дунёнинг энг яхши таянч ярим ҳимоячиларидан бири ҳозирда 7,5 миллионга баҳоланмоқда.


"Реал" ярим ҳимоячиси Хаби Алонсо 32 ёшда, бу эса унинг нархига таъсир ўтказмай қолмаяпти. Ҳозирда унинг трансфер қиймати 12 миллион деб келтирилган. Бу 2013 йилга нисбатан 18 миллионга кам дегани.


Давид Вилья ("Атлетико") ҳам 18 миллионга арзонлашган. Унинг бугунги кундаги нархи 10 миллион.


Самуэль Это′О ("Челси") ортда қолган йил давомида гоҳ 32, гоҳ 35 миллион деб берилди. Ҳозир эса у 19 миллионга арзон.


Хави ("Барселона") ҳар доимгидек тўп узатишларда жуда кам хато қилади, лекин ёш ўз таъсирини кўрсатмоқда. Ярим ҳимоячининг нархи 30 дан 10 миллионга тушиб кетган.


Уэйн Руни ("Манчестер Юнайтед") ҳам Transfermarkt.de да 20 миллион йўқотган. Клубнинг ўта муваффақиятсиз мавсуми футболчининг нархи 65дан 45 миллионга тушиб кетишини таъминлади.


Марио Гомес ("Фиорентина") 2013 йилни "Бавария"нинг топ-ҳужумчиси сифатида бошлади. Манжукич билан рақобатда мағлуб бўлгач, Италия клубига сотиб юборилди. Бундай фаолият йўли ҳужумчининг нархини 42дан 22 миллионгача тушириб юборди. Оғир жароҳат вазиятни янада чигаллаштириб юборди.


Нани ("Манчестер Юнайтед") Алекс Фергюсон давридаёқ ўз ўрнини йўқота бошлаган эди. Дэвид Мойеснинг келиши билан воқеалар ривожига жароҳат ҳам ҳалақит берди. Натижада португалиялик аллақачон асосий таркибдаги ўрнини йўқотиб бўлган. Бир йил аввал Нани 36,5 миллионга баҳоланган, ҳозир эса 16 миллион.


Икер Касильяс ("Реал") бирданига Жозе Моуриньонинг захира ўриндиғига кўчди. Ҳозиргача дарвозабон фақатгина Чемпионлар лигаси ва Испания кубогида майдонга тушмоқда. Унинг трансфер қиймати эса 23 миллион еврога тушиб кетди. 35дан 12 миллионга.


sports.ru материали асосида Толибжон Қосимов тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика