UZ

Сўнгги янгиликлар

13:57Серу Гирасси учун курашга яна бир клуб қўшилди  0 13:35Ҳусанов, Файзуллаев ва бошқалар. Бугун яна қайси легионерларимизнинг ўйинлари бор?  1 13:13Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг тахминий таркиби билан танишинг  4 13:02Модрич Лунинга "Манчестер Сити" футболчиси пенальтини қаёққа тепишини олдиндан айтиб берган  12 12:29Зидан "Манчестер Юнайтед"даги вазиятни кузатиб бормоқда  4 11:58"Севилья" "Реал" ва "Барселона" ўйинчиларини ижарага олмоқчи  0 11:28«Милан» ёзда Пиолини истеъфога чиқаради. Унинг ўрнига ким бош мураббий бўлиши маълум  8 11:04«Реал Мадрид» Начонинг ўрнига кимни олиб келиши маълум  6 10:42U-23 Осиё кубоги. Қатар - Австралия учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқаради  5 10:38Ёзда «Барселона»ни тарк этадиган Хави Европанинг номдор жамоасига бош мураббий бўлиш учун асосий даъвогар  9 10:35Кувайт U-23 бош мураббийи: "Футболда барча ғалаба қозонишни хоҳлайди, лекин биз етарли тажрибага эга эмасмиз"  9 10:11Ўзбекистон U-23 — Кувайт U-23 ўртасидаги учрашувни суриялик ҳакам бошқариб боради  4 09:44Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  0 09:20ПСЖ собиқ устози «Барселона»ни бошқариши мумкин  15 08:55Дилшод Раҳматов: «Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз – чемпионлик!»  1

Карлуш Кейруш: “Бизни ҳатто дуранг ҳам қониқтиради” Янгиликлар

Карлуш Кейруш: “Бизни ҳатто дуранг ҳам қониқтиради”

Агар Эрон бугун сафарда Ливан билан ҳатто дуранг ўйнаса ҳам, Осиё Кубоги-2015 йўлланмасини қўлга киритади.
Эрон термаси шу пайтгача кетма-кет 12 марта Осиё чемпионатида иштирок этган жамоа ҳисобланади. ЖЧ-2014 саралаш босқичида форслар Бейрутдан 0:1 ҳисобидаги мағлубият билан қайтишганди. Хўш, бу сафар нима бўлади? Бу борада терма жамоа устози Карлуш Кейрушнинг фикрлари қуйидагича бўлди:

“Биз ўзимизга тўлиқ ишонамиз. Ҳар иккала жамоада ҳам Осиё Кубогига бориш имконияти мавжуд. Лекин биз биринчи бўлиб йўлланмани қўлга киритмоқчимиз. Мен Ливандан ўша мағлубият учун қасос олиш ҳақида ўйлаётганим йўқ. Чунки футболда бундай қилиш яхши эмас. Бейрутдаги мағлубиятдан сўнг анча вақт ўтди ва бу орада янада кучайиб олдик. Энди эса навбатдаги тўқнашувга тайёрмиз”.

Жузеппе Жаннини (Ливан термаси бош мураббийи): “Мени ўйинчиларимнинг ҳозирги ҳолати тўлиқ қониқтиряпти. Ўйлайманки, улар Эронга қарши бор кучларини бериб ўйнашади. Биз доим ютуқлар тўрисида ўйлаймиз, рақибимиз ҳатто Эрон бўлса ҳам”.

Бугун шунингдек, “В” гуруҳида Қувайт – Таиланд беллашуви бўлиб ўтади. Қувайтликлар устози Жорван Виейра Қувайт иккинчи ўринда бораётганига қарамай, ҳали вазифа бажарилмаганини таъқидлади:
 
“Олдимизда навбатдаги баҳсда ғалаба қозонишдан бошқа йўл йўқ. Мен учун аввало ўз жамоамнинг натижаси муҳим. Шундагина керакли очколарни қўлга киритиб, Осиё чемпионатига йўл оламиз. Таиланд ўтган турда Эронга мағлуб бўлгани билан яхши ўйин кўрсатди. Улардан эҳтиёт бўлиш керак”.

Хайрулла Холиқов тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика