UZ

Сўнгги янгиликлар

12:05«Реал Мадрид» футболчиси: «Манчестер Сити» биздан кўра яхшироқ футбол ўйнади»  13 11:40«Ювентус» судда ютқазди. Энди Италия жамоаси Криштиану Роналду катта миқдорда товон тўлайди  1 11:23Франция вазири Килиан Мбаппенинг ПСЖдан кетиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди  0 10:53U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистонлик ҳакамлар 2-турнинг иккита учрашувида ишлашади  1 10:27Sofascore. Майдонда 20 дақиқа ҳаракат қилган Ғаниев энг яхшиларидан бири бўлди  0 10:02«Реал Мадрид» чемпионлар «қотили». Мадридликлар ЧЛ рекордини ўрнатди  57 09:38Париж сари «юриш» бошланди. Ўзбекистон U-23 — Малайзия U-23 ўртасидаги учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 09:10EЧЛ. Ҳафта футболчиси бўлишга номзодлар эълон қилинди  12 08:46Гвардиола: «Ман Сити» бугун ҳар томонлама ажойиб эди»  48 08:20Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  15 07:53EЧЛ. Кечаги учрашувларнинг «Man of the match»лари маълум  15 07:37БАА чемпионати. «Шабаб Ал Аҳли» меҳмонда мағлуб бўлди. Ғаниев захирадан майдонга тушди ва ассист қайд этди  0 04:45Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 1:1 (Пенальтилар 3:4)   11 04:40Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Бавария" - "Арсенал" 1:0   2 04:35ОЧЛ. "Ал Айн" - "Ал Ҳилол" 4:2   1

Карло Анчелотти: "Криштиану қайси жой қулай бўлса, ўша жойда ўйнаши керак" Янгиликлар

Карло Анчелотти: "Криштиану қайси жой қулай бўлса, ўша жойда ўйнаши керак"

Мадриднинг "Реал" жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти UEFA.com сайтига берган интервюсида клубдаги муҳим воқеалар: Гарет Бейлнинг сотиб олиниши ва бу мавсумда Криштиану қайси амплуада ўйнаши ҳақидаги саволларга жавоб бериб ўтди.
Таркиб тўғрисида

Бизда тенг кучли таркиб, тажрибали ва келажаги бор футболчилар мавжуд. Бунга таяниб шуни айтишим мумкинки, биз яхши ўйин кўрсатишга қодирмиз. "Реал"нинг вазифаси тарихий анъаналарга содиқ қолган ҳолда, ёрқин ва чиройли ўйин намойиш этишдир. Бунинг учун бизда ҳамма нарса етарли. Бу мавсумда биз футбол мактабимизнинг ёш ва истеъдодли ўйинчилари билан кучайдик. Улар биринчи жамоада ўзларини кўрсатиш иштиёқида ёнишмоқда.

Мослашув ҳақида


Бу борада ҳеч қандай муаммо йўқ. "Реал Мадрид" ҳамма ишларни юқори даражада ташкиллаштира оладиган буюк жамоа, шунинг учун мослашув борасида муаммо хақида ҳеч қандай гап бўлиши мумкин эмас. Жамоа озгина ўзгарди, яъни иштиёқга тўла ва курашга тайёр ёшлар кўпайди.

Гарет Бейл тўғрисида

У фантастик тезлиги билан жамоага катта фойда келтира олишга қодир ўйинчи. Бейлда фақат тезлик эмас жуда яхши дриблинг ва ажойиб зарба ҳам бор. У терма жамоага жўнаб кетганлиги учун менда ҳозирча у билан суҳбатлашиш имкони бўлмади. Мен фақат уни табриклашга улгурдим. Ишонаманки у жамоага қайтганидан кейин албатта гаплашиб оламиз.

Криштиануни марказий хужумчи вазифаси тўғрисида

Ўйлашимча Криштиануни тўққизинчи рақамда ўйнатиш аҳмоқлик бўлади. Биз у ва Гарет Бейл учун ўзларини яхши ҳис қила оладиган ва жамоага максимум фойда келтирадиган жойларни танлай олишимизга ишонаман. Ўйинчилардан юқори даражада самарали фойдаланиш керак. Улар ўзлари учун майдондаги энг қулай нуқтада ўйнашлари зарур.

Чемпионлар Лигаси тўғрисида

Очиғини айтаман, Чемпионлар Лигаси бизнинг бу мавсумдаги энг асосий мақсадимиз. Лекин бу ушбу иш осон вазифа эканлигини билдирмайди. Ҳозир Европада еврокубоклар учун кураша оладиган жуда ҳам кўп кучли жамоалар мавжуд. "Ювентус" ва "Галатасарой" Чемпионлар Лигасининг тажрибали курашчилари. "Копенгаген" ҳам кутилмаган совға қилишга қодир жамоа. Бизни гуруҳни осон деб ўйламайман.

Сер Алекс Фергюсон тўғрисида

Бундай аҳамиятга эга шахсни баҳолаш қийин, чунки узоқ муддат рақобатбардош бўлиш камдан кам мураббийларда муваффақиятли чиқади. Замонавий футболнинг хамма жиддий мураббийлари ҳам Фергюсонга катта ҳурмат билан муносабатда бўладилар. Ҳаммасидан ҳам энг муҳими унинг Европа футболида тутган ўрни аҳамиятлидир.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика