UZ

Сўнгги янгиликлар

18:14Фабрегас: "АПЛда яна 300та ўйин ўтказаман деб умид қиламан"2 18:01Киберфутбол: “PES 2013 - Arena CUP 2”1 18:00Спортчилар ижтимоий тармоқларда3 17:51"CA" ва "Best Sport Media" ҳамкорлигидаги "Қалдирғоч" Кубогига таклиф этамиз!4 17:43"Лестер" Раньери ҳисобига 3,5 млн. евро ўтказиб беради5 17:12"Орзуимни ўлдиришди". Сиздан миннатдормиз Клаудио Раньери (видео)6 17:09«Андижон» бугун назорат ўйинини ўтказди2 17:00Бугун менинг туғилган куним!14 16:53Olamsport: Боксчимиз энди ғалабага қадар Инстаграмга кирмоқчи эмас, спортчимиз Осиё ўйинларида иштирок этди2 16:41Моуриньо Неймарни МЮга ўтишга кўндириш учун унга тез-тез қўнғироқ қилади9 16:22Варди Раньерининг истеъфосини сўраганлардан бири бўлган26 15:49Эвра: "Энди Суарес билан муаммо йўқ"1 15:38Абдуқаххор Хожиакбаров: “Ҳар бир мураббийнинг ўзига яраша услуби бор”2 15:18Руни финалда асосий таркибда майдонга тушиши мумкин5 14:56АПЛ. Клоппнинг "ёввойи" болалари сарбонсиз қолган карвонни талайдими? 26-тур превьюси12

27 ноя 12:05
Янгиликлар

Карамбё: “Пеле қирол бўлса, Неймар - шаҳзода”

1998 йил Франция терма жамоаси таркибида жаҳон чемпионлигини қўлга киритган Кристиан Карамбё иш юзасидан бироз муддат Жазоирда бўлиб қайтди.
Айни пайтда ФИФА элчиси сифатида иш олиб бораётган Карамбё Жазоирда эканлигида Facebook орқали мухлислар йўллаган саволларга жавоб қайтарди.

Кероллос Лав: - Қачон футбол ўйнашни бошлагансиз?
-   Ҳар бир бола каби мен ҳам анча ёш эканлигимда тўпнинг орқасидан қувардим. Ўшанда биз ўйнайдиган тўплар қоғоздан ёки баргдан ясалган бўларди. Қачонки, “Нант” футбол мактабига борганимдагина ҳақиқий тўпни кўрганман.

Стефани Пост: - Сўнгги ҳуштак ва Сиз жаҳон чемпионисиз. Бу нимани англатганди?
-   Эсингизда бўлса, биз 3:0 ҳисобида олдинда бораётгандик ва чемпион бўлишимизга ишонгандик. Ҳакамнинг финал ҳуштаги янграши билан ҳаммамиз бақириб юбордик. Ҳамма бир-бирини табриклар, бутун Франция бизни олқишларди. Мен Кубокни қўлга олганимда ҳам чемпион бўлганимизга ишонмагандим. Тўғрисини айтсам, буни тасаввурга сиғдириш жуда қийин.

Том Силвертон: - Мадридни тарк этгач, Миддлсброда яшаш қандай бўлганди?
-   Мен Англияда яшаб катта тажриба орттирдим. Менга бу ерда ўтказган вақтим жуда ёққан. Қолаверса, премьер-лигада тўп суриш ҳам мароқли эди. Мен нега Англияга кўчиб ўтганман? Чунки инглиз маданияти ҳар доим ўзига қаратиб келган.
 
Жэймс Хардинг: - Сиз Европанинг энг кучли тўртта миллий чемпионатида тўп сургансиз? Улардан қай бири кучли?
-   Уларнинг ҳаммаси менга ёққан. Дастлаб Францияда, кейин Италияда тўп тепдим. Чунки Италия футболи анча кучли эди. Сўнгра Испанияда ва охирида Англияда ўйнадим. Мана шу кетма-кетлик менимча, қайси чемпионат кучли эканлигини айтиб турибди. Энди фаолиятимнинг охирида Грецияда тўп сурганимга келсак, мен шунчаки “Олимпиакос” билан ЕЧЛда ўйнашни истагандим.

Карлос Гонсалес: - Нима деб ўйлайсиз, сиз ўйнаган давр билан ҳозирги футбол ўртасида фарқ борми?
-   1998 йил биз ҳақиқий инқилобни юзага келтиргандик. Матбуот ва ТВ Франция жаҳон чемпиони бўлганини жуда кўп ёритди. Айнан матбуот туфайли футбол бир қадам олдинга силжиди деб ўйлайман. Айни пайтда биз айнан ОАВ сабабли исталган чемпионатдаги исталган ўйинчини кузата оламиз. Энди фарқ тўғрисида гапирадиган бўлсам, ҳозирги футболчилар анча ўзгариб қолишди. Биз профессионал футболчи орзу қилганмиз, ҳозирги ёшлар эса юлдуз бўлишни хоҳлашяпти. Бунинг орасида жуда катта фарқ бор. Футбол жисмоний ўйин ҳисоблангани учун юлдуз бўлиш осон эмас. Футболда интизом жуда керак, бусиз узоққа бориб бўлмайди.

Жин Аббей: - Пеле ва Неймар ҳақида фикрингиз?
-   Агар Пеле қирол бўлса, унда Неймар – шаҳзода. Бу борада бошқа айтадиган гапим йўқ.
 
Мазен Фами: - Роналду ёки Месси?
-   Мен таққослашни ёқтирмайман. Чунки уларнинг иккиси ҳам ҳурматга лойиқ футболчилар. Биз ҳадеб Испания Ла-лигаси ҳақида гапирмасдан бошқа чемпионатларда тўп сураётган йигитларга ҳам эътибор беришимиз керак. Масалан, “Ливерпул”даги Суарес, МЮдаги Чичарито, “Арсенал”даги Озил ва Германия чемпионатидаги Рибери, Мюллер, Левандовски.

Хайрулла Холиқов тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Испания. «Реал» «Валенсия»га ютқазди
Испания чемпионатининг 16-туридан ўрин олган қолдирилган ўйинида... 113
"Валенсия" – "Реал Мадрид". Бошланғич таркиблар маълум
Испания чемпионатининг қолдирилган ўйинларидан бири... 81
Лушан: "Ғалаба ва мағлубиятда бу йигитларга ишонишда давом этаман"
"Ал-Аҳли" ҳамда "Бунёдкор" ўртасидаги Осиё... 71
ОЧЛ. "Бунёдкор" 1-турда Ғарб минтақасида энг кўп аниқ зарба берган жамоа бўлди
20-22 февраль кунлари Осиё чемпионлар лигасининг 1-туридан ўрин олган ... 55
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: