27 aug 13:20
News

Камолиддин Тожиев "Хитой чемпионатида яна икки йил ўйнамоқчиман"

Хитой чемпионатининг 2012 йилги мавсумида кумуш медални қўлга киритиб, жорий мавсум ОЧЛда иштирок этган Камолиддин Тожиевнинг "Жиангсу Саинти" клуби билан тузган шартномаси жорий мавсум ўз якунга етади.
"Йил якунида жамоам билан тузадиган шартномам ўз якунига етади. Лекин яна икки мавсум Хитойда тўп тепаман. Олдимда бир қатор таклифлар бор, балки клубимни алмаштирмасман. Бу борада мавсум якунига етганидан кейин агентим билан маслаҳатлашиб бир қарорга келаман", - дейди Тожиевлар сулоласининг ўртанчаси.

- Бир йил аввал фоворитлар қаторида борган клубни кўп ўтмай ўртамиёналар қаторидан жой олаётганлиги кўпчилик учун қизиқ?
- Хитойда "Гуанджоу Эвергранд" клубини инобатга олмаганда қолган барча жамоаларнинг имкониятлари тенг. Мавсум бошида қайси жамоа ўз сафини кучли ҳужумчи билан бойитиб олса ютиш имконияти ошади. Бу ерда асосий ўйинни легионерлар қилишади. Маҳаллий футболчиларнинг барининг савияси бир хилда. Қолаверса бизнинг жамоа бу йил бир қатор ёшларни асосий таркибга жалб этди. Бу ҳам натижаларимизга таъсир ўтказмай қолмади.

- Ўзбекистон чемпионатини кузатиб бораётган бўлсангиз, укангизни ўйинига нима дейсиз?
- Аввалги йил Фарҳод жароҳати туфайли ўз имкониятини ишга сола олмади. Бу йил эса аксинча формасини тиклаб олган ҳолда чемпионатнинг бомбардирлари рўйҳатини юқори поғонасидан жой олиб турибди.
Бугунги интервьюдан фойдаланган ҳолда, дўстимиз Ойбек Касимовни туғилган куни билан чин юракдан муборакбод этаман. Доимо оиласининг бахтига соғ ва саломат бўлиб юрсинлар.
Rating:    

Comments

< show latest news

Weekly Best

Арманистонга қарши ўртоқлик ўйини бекор қилинди
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 12 февраль куни Анталия шаҳрида... 168
ФИФАдагилар зерикиб қолишдими? Улар сариқ карточка ва офсайдларни бекор қилишмоқчи
ФИФА техник директори Марко ван Бастен офсайд ва сариқ карточкалардан ... 88
Australian Open. Истомин - Буста - 3:2! Сенсация давом этади!
Мельбурн шаҳрида давом этаётган “Катта Дубулға” туркумидаги Австралия ... 76
"Реал Мадрид" – "Малага". Таркиблар маълум
Испания чемпионати доирасидаги "Реал Мадрид" –... 46
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook