Latest news

22 apr 19:26
News

Камолиддин Алимов: "Ўйлашимча, бугунги учрашувда "Атлетико"нинг имконияти юқорироқ"

Бугун ЕЧЛ ярим финал баҳси "Атлетико" - "Челси" ўртасидаги учрашув бўлиб ўтади. Ушбу ўйин олдидан "Olamsport.com" сайти раҳбари Камолиддин Алимов ўз фикрларини билидириб ўтди.

Бугун "Висенте Кальдерон" стадионида ажойиб тўқнашув гувоҳига айланамиз. Диего Симеоне мадридликлар билан учинчи мавсумдирки жуда яхши натижаларга эришиб келяпти. Жамоа ЕЧЛ савиясида ҳам етакчилар қаторига кўтарилди. Моуриньо эса “Челси”ни бир мавсумга қолмасдан яна Европа грандлари қаторига қўшиб қўйди. Мустаҳкам ҳимоя ва кескин қарши ҳужумларга таяниб ўйнайдиган жамоалар беллашувида биринчи ўринга мураббийларнинг топқирлиги ва ижрочиларнинг шахсий маҳорати чиқади.Ўйлашимча, бугунги учрашувда "Атлетико"нинг имконияти юқорироқ. Тахминимча, "Атлетико" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонади.

Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook