UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Қўқон-1912" 0:0. Highlights  0 18:45"Камп Ноу"нинг очилиш санаси маълум бўлди  2 18:41Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ироқ – Ўзбекистон 0:1 (матнли трансляция)  2 18:25Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" Сирдарё ФАга 5 та гол урди, "Металлург" ишончли ғалабага эришиб, плей-оффга чиқди, "Қўқон-1912" сафарда "Пахтакор" билан дуранг ўйнади  18 18:20АПЛнинг икки жамоаси "Лейпциг" ҳужумчисига даъвогар  0 17:50Мерсон: "Манчестер Сити" "Реал"ни шарманда қилди"  20 17:23АПЛнинг топ-клублари "Кристал Пэлас" вингерига қизиқишмоқда  0 16:56"Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" — Жанни Инфантино  10 16:30"Барселона" мухлисларининг Париждаги хатти-ҳаракати учун жаримага тортилди  1 16:01"Барселона" Ханси Фликни эҳтимолий бош мураббий деб ҳисобламайди  2 15:32"Манчестер Юнайтед" 3 нафар ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда  0 15:00Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Қайрат" жамоаси мени илиқ кутиб олди ва жамоага яхши киришиб кетдим. Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит"  3 14:58Нагельсманн "немис машинаси" билан шартномани узайтирди  2 14:32Футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати-2024 мезбон шаҳарлари эълон қилинди  14 14:15Ўзбекистон клублари нега доим футболчилардан қарз бўлаверади? Камолиддин Мурзоев билан интервью  5

Камолиддин Алимов энг ширин “Грил” пиширадиган ресторан очмоқчи Янгиликлар

Камолиддин Алимов энг ширин “Грил” пиширадиган ресторан очмоқчи

Бу борада сал кам 20 йилдан бери спорт шарҳловчиси бўлиб элга хизмат қилиб келаётган Камолиддин Алимов катта тажрибага эга бўлиб боряпти.
Офисимиздаги деярли ҳар бир боғланадиган гаров, албатта битта “грил” билан якунига етади. “Грил” ўйналмаган пайтлар, Эшмат аканинг иккита қовурғали сомсаси қорнимиз тўрини банд этади. Пулни чўғи кўриниб қолган пайтлар эса, картошкали сомса билан ўртоқлик учрашуви ўтказамиз.
“Грил”, бу - печкада пиширилган товуқ гўшти.

Унинг асосий мақсади, “Оламспорт” сайтида босиб-босиб ишлаган ҳолда катта молиявий фойда кўриш ва кейинчалик, ўзининг шахсий “Грил” бизнесини йўлга қўйиш. Бу борада у киши Толибжон Қосимов билан шартнома тузишни мақсад қилган. Хабарингиз бор, бундан аввалги мақолада, Толибжон Қосимов фермер хўжалигини ташкил қилиши ҳақида ёзган эдик. Айнан унинг фермасида боқиладиган товуқлар, кейинчалик ресторан қассобларининг қўлларига тушиши режалаштирилган.

Бир куни, аниқроғи Дохада Алимов билан такси тўхтатдик. У ерда асосан ҳинд ва  покистонлик ҳайдовчилар хизмат қиладилар. Алимов урду тилида 2 оғиз гапиришни билар экан, бечора ватанини қўмсаган ҳайдовчига, “сен урдумисан, мен урду тилини биламан“ деган ҳам эди, ҳайдовчи чунонам тўлқинланб кетдики, то манзилимизга етиб бормагунимизча, гоҳ кулиб, гоҳ алам билан дардини айтиб кетди. Афсуски Алимов "сен яхшимисан", "салом", "хайр" ва "мен урду тилини биламан" гапларидан бошқасини билмасди...

Нодирхўжа Юлдашев
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика