UZ

Сўнгги янгиликлар

19:51Бугун туғилган кунлар, табриклаймиз!  0 19:41Рауф Инилеев: "Бунёдкор"га муносиб қаршилик кўрсатдик"  3 19:36Мануэль Нойер жароҳат сабаб иккита ўйинни ўтказиб юборади  1 19:12Олий лига. "Сўғдиёна" 2008 йилдан буён "Насаф"га фақат ютқазмоқда  2 19:09Погба "Вест Бромвич"га қарши ўйинда МЮга ёрдам бера олмайди  1 19:00Спортчилар ижтимоий тармоқларда  6 18:50Олий лига. 4-тур. "Насаф" "Сўғдиёна"га ҳеч қандай имконият қолдирмади  24 18:48Олий лига. 4-тур. "Обод" "Бунёдкор" билан дуранг ўйнади  25 18:45"Эвертон" ҳимоячиси мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юбориши мумкин  0 18:14Голландия Қироллик футбол иттифоқи ван Гал билан музокараларни бошлади  2 17:58Ёшлар лигаси. 4-тур. Барча ўйинлар якунланди  10 17:43"Сандерленд" Премьер-лигани тарк этса, Дефо жамоадан кетиши мумкин  0 17:39Olamsport: "Astana Arlans" Амир Темур ҳайкали олдида, эртага вазн ўлчаш маросими ва бошқа хабарлар  1 17:33Драган Черан кетма-кет учта ўйинда гол урди  8 17:12Криштиану Роналдунинг Мадейра аэропортидаги ҳайкалини 15 кун давомида собиқ фаррош ясаган  5

19 окт 10:32
Янгиликлар

Йигитларга кўпроқ эркинлик беринг, Дилшод ака!

Аввало кечаги ўйиндаги ғалаба билан ўзбек футболига бефарқ бўлмаган барчани табриклайман.
Ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ғалаба билан бошлаш ёқимли. Умуман олганда, биринчи ўйинни ютганимиз яхши бўлди. Айниқса, бош мураббий Дилшод Нуралиевнинг елкасидан тоғ ағдарилгани бор гап. 

БААга кетишдан олдин ЎФФ биносида ташкил этилган матбуот анжуманида ҳам, у ёққа боргач ўйинолди матбуот анжуманида ҳам Дилшод Нуралиев “Биринчи ўйинда ҳаяжонни босиб олиш жуда муҳим” қабилида кўп гапирди. Буни биз ҳам биламиз, футболчилар ҳам. Лекин мураббий доим шу гапни қайтарар экан, биринчидан, у футболчиларни янада саросимага солиб қўяди, иккинчидан эса ўзи ҳаяжонланаётган бўлади. Фақат буни оммага билдиришни истамайди ва гўёки шогирдларига қарата “Ҳаяжонни босиб олиш жуда муҳим” деяверади.

Кечаги баҳсда ўсмирларимизнинг ҳаяжони ҳалиям босилмагани кўриниб турди. Хусусан биринчи таймдаги баъзи палапартиш ҳаракатлар шунинг оқибатида келиб чиққан бўлса не ажаб. Шундай тасаввур уйғондики, гўё ўйиндан аввал бош мураббий футболчиларга ҳаддан ташқари кўп гапириб “ҳуркитиб” қўйган. Бу энг аввало асосий таркибда ҳаракат қилган 11 кишига боғлиқ.

Жамоамиз ўйини то биринчи алмаштириш амалга оширилмагунча зерикарли ҳамда оғир кўринишда давом этаверади. Лекин иккинчи тайм бошида Жавоҳир Сиддиқов майдонга тушгач, йигитларнинг кайфияти ўзгарди-қолди. “Пахтакор” футбол мактаби тарбиялануувчиси бирпасда ўйинга киришиб кетди. Ахир у Дилшод Нуралиевнинг қўл остида тарбия топган-да. Унгача футболчиларимиз тўпни у ёқдан бу ёққа судраш билан овора эдилар. Сиддиқов майдонга тушгач, ўйинга сал бўлсаям “жон” кирди. Мазмун-моҳият пайдо бўлди.

“Машъал” тарбияланувчиси Шоҳжаҳон Аблосов тушганидан сўнг эса боядан бери тенгма-тенг ўйин кўрсатаётган паманаликларни умуман таниб бўлмай қолди. Ана энди уларнинг ўйинида палапартишлик бошланди. Нотўғри пас бериш, тўпни дуч келган тарафга тепиб юбориш ва ҳоказо. Уларнинг мураббийи қолган дақиқаларда кўрсатма бериб ўтирмади. Шартта жойига бориб ўтирганча ўйиннинг қолган қисмини миқ этмай кузатди.

Маълумки, футболда “установка” асосан бошланғич таркибдан жой оладиган 11 футболчига берилади. Назаримизда, Нуралиев “установка” бераётиб йигитларни “қийнаб” қўйган бўлса керак. Чунки ўта ҳушёрлик билан ҳаракат қилишди бизникилар, аммо футболда ҳаддан ташқари ҳушёр бўлиш ҳам ўйинни қўлдан чиқаришга олиб келиши мумкин. Захирадан тушадиганлар эса мураббийнинг икки-уч оғиз гапини эшитиб, тезда ўйинга киришиб кетишади. Яъни, бундай пайтда уларнинг “нутқ” тинглашга вақти бўлмайди.

Эътибор берган бўлсангиз, Жавоҳир Сиддиқов билан Шоҳжаҳон Аббосовнинг майдонга тушиши натижасида ўйинимиз бирданига қовушиб кетди. Аввало Аббосов тушганидан сўнг орадан беш дақиқа ўтиб ҳисобни очганини айтиб ўтиш лозим. Бундан ҳам муҳими, энди қолганлар ҳам “уйғонишди” ва бутун жамоа яхши ҳаракат қила бошлади. Кўрдингизми, баъзан эркин ўйнашни уқтириш ҳам кўп фойда беради. Бизнинг менталитетда ҳадеб “нотиқлик” санъатини намойиш этиб, футболчиларга гап уқтиравериш шарт эмас. Ўйинчиларимизга икки оғиз гап ҳам етади. Шундай экан, шогирдларингизга кўпроқ эркинлик беринг Дилшод ака деб қоламиз.

 

Изоҳ: Сарлавҳадаги эркинлик деганда майдонда эркин ҳаракат қилиш (ортиқча босимларсиз) каби маънода қабул қилишингизни сўраб қоламиз. 

Хайрулла ХОЛИҚОВ.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Аҳмедовнинг зарбаси Ўзбекистонга Қатар устидан ғалаба келтирди
ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги Ўзбекистон - Қатар учрашуви бўлиб ўтди.  569
Ўзбекистон учун!
Барчангизни аччиғингиз келгани рост...  195
Самвел Бабаян: "Ҳайкал ҳозирча керак эмас"
Ўзбекистон - Қатар учрашувидан олдинги матбуот анжуманида мезбонлар...  202
Самвел Бабаян: "Ғалабага ҳар қандай йўл билан эришиш шарт эди"
Ўзбекистон - Қатар учрашувидан кейинги матбуот анжуманида Самвел...  194
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: