UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00ЕЧЛ. Иккита қизил карточка кўрсатилган ўйинда ПСЖ "Барселона"ни йирик ҳисобда енгиб, ярим финалга йўл олди  320 01:58ЕЧЛ. Жанговар кечган баҳсда "Боруссия" "Атлетико"ни мусобақадан чиқариб юборди  25 00:14Бразилияда футбол маскотига қизил карточка кўрсатилди  3 23:57Эден Азарнинг укаси 2024 йил бошқа майдонга туша олмайди  0 23:42Россия кубоги. Файзуллаев гол уриб, ЦСКА ғалабасига ҳисса қўшди  4 23:22Абдусамад Дўрмонов: "Футбол ўйнаётган жамоа ҳар доим юқори ўринлар учун ҳаракат қилиши керак"  2 22:42U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея ўйин сўнгида ғалабани илиб кетди, Таиланд эса Ироқни аяб ўтирмади  4 22:25Дмитрий Ким: "Чиғатой"нинг мақсади ёш иқтидорларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  0 21:58"Барселона" мухлислари ПСЖ вакиллари яшаётган меҳмонхона яқинида мушакбозлик қилишди  13 21:31Улуғбек Бакаев: "Аввало гуруҳдан чиқиб олайлик"  3 21:06Наврўз Алимов: "Кучли жамоаларга қарши ўйинлар Биринчи лигада ёрдам беради"  2 20:30"Холматовнинг орзуси улкан нур ила қайноқ". Диёр Холматов U-23 Осиё кубоги олдидан ФИФАга интервью берди  18 20:23Ўзбекистон футзал терма жамоасининг асосий дарвозабони Осиё кубогини ўтказиб юборади  8 20:20U-23 Осиё кубоги. Бир киши кам бўлиб қолган Япония Хитойни минимал ҳисобда енгди  0 20:08Тўрт нафар ҳакам дисквалификация қилиниб, жаримага тортилди  10

Италияда янги йил олди байрами: Милан “дерби”си ёхуд 17-тур превьюси Янгиликлар

Италияда янги йил олди байрами: Милан “дерби”си ёхуд 17-тур превьюси

“А” сериянинг 17-турида биринчи давранинг энг муҳим учрашувларидан бири бўлиб ўтади.
“Интер” “Жузеппе Меацца”да ҳамшаҳри “Милан”ни қабул қилади. Бу жамоалар ўртасидаги тўқнашув ҳамиша кескин, асабий ва шиддатли кечиши маълум. Эътиборингизга 17-тур превьюсини тақдим этамиз.

21 декабрь, шанба
22:00. ЛИВОРНО – УДИНЕЗЕ
Тахмин –
1:2
Ўйинни ўтказиб юборадиганлар: Пиччини, Де Лучия – Бенусси, Ранеги, Муриэль.
Давиде Николи бошқараётган “Ливорно” охирги турлардаги муваффақиятсиз ўйинлардан кейин жадвалда қуйига шўнғиш қилди. Жамоанинг ўйини унчалик қовушмаяпти. “Удинезе” барқарор натижа кўрсата олмаяпти. Гоҳида ажойиб ўйинлар суст ҳаракатлар билан алмашиб турибди. Франческо Гвидолин жамоасида имконият юқори. Сафардаги 7 учрашувнинг 6тасида ютқазган бўлишига қарамай, удинеликлар бу сафар шу кўрсаткични яхшилаб олишга интилишади. Ди Натале голсиз сериясига барҳам беришга уриниб кўради.

00:45. КАЛЬЯРИ – НАПОЛИ
Тахмин
– 1:1
Ўйинни ўтказиб юборадиганлар: Ибарбо, Россеттини – Место, Суньига, Хамшик.
Сардинияда “Кальяри” пешқадамлардан бирини қабул қилади. Жамоа ўз майдонида фақат бир бор мағлубиятга учради холос. Сафарда “Рома”дек жиддий рақибдан ҳам очко олишни уддалади. Мезбонлар сафида асосий ҳужумчи Ибарбо майдонга тушмайди, лекин ҳимоядаги ишончли ўйин эвазига “Кальяри” бемалол дуранг учун курашиши мумкин. Неаполликлар мавсум олдидан чемпионлик учун курашишлари кутилганди, улар ҳозирча бунга яқин туришибди. Лекин “Ювентус” 8 очко илгарилаб кетди. Пандев, Кальехон, Мертенс ва Игуаин эса мезбонлар ҳимоясини ёриб ўтишга уринишади. Улар буни “Интер”га қарши ўйинда яхши уддалашди. Бугун оқшомда “Наполи” етакчилари қандай ўйнашини кўриб оламиз.

22 декабрь, якшанба
16:30. БОЛОНЬЯ –ЖЕНОА
Тахмин
– 2:1
Ўйинни ўтказиб юборадиганлар: Черубин, Серенсен, Хименес – Куцка, Портанова, Сантана, Антонини.
“Болонья” ҳамон ўтган мавсумдаги ўйинини топа олмаяпти. Диамантидек футболчининг уринишлари ҳам самара келтирмаяпти. “Женоа” эса яхши натижаларга эришиб, турнир жадвалида ўртамиёналар қаторидан жой олиб турибди. Иштиёқи баландроқ бўлган болоньяликларнинг зафар қучишини италиялик мутахассислар ҳам тахмин қилишмоқда. Бироқ футболда ҳар қандай тахминнинг йўққа чиқиш эҳтимоли катта.

19:00. АТАЛАНТА – ЮВЕНТУС
Тахмин –
1:2
Ўйинни ўтказиб юборадиганлар: Беллини, Луккини – Пирло, Вучинич.
“А” серияда 8 ўйиндан бери гол ўтказмаган “Ювентус” пешқадамларга жиддий қаршилик кўрсатиши билан машҳур бўлган Бергамонинг “Аталанта” жамоаси билан ўйнайди. Стефано Колантуоно шогирдлари жорий мавсумда “Интер” ва “Рома”ни муҳим очколардан маҳрум қилишга улгуришди. Туринликлар эса энди бор эътиборни “Скудетто” учун курашга қаратишади. Шу сабабли Антонио Конте жамоасидан очко тортиб олиш ҳеч кимга осон бўлмайди. Мезбонлар сафида Лука Чигарини ва Максимилиано Моралеснинг қандай ўйнаши кўп нарсани ҳал қилади. Албатта, “Аталанта” учун. “Ювентус” сафида жароҳатдан тўлиқ тузалган футболчилар майдонга тушишга шай ҳолатда туришибди.

19:00. ВЕРОНА – ЛАЦИО
Тахмин
– 2:2
Ўйинни ўтказиб юборадиганлар: Чирильяно – Гонсалес, Перейринья, Бериша, Эрнанес, Маури.
“Верона” бу мавсум деярли ҳар бир беллашувда аутсайдер мақомида кўрилди, бироқ фақат 6 беллашувда бу тахмин ўзини оқлади. “А” серия дебютанти қишки танаффусга камида 6-ўринда йўл олишни нақд қилиб қўйган. Омади келган тақдирда “Интер”ни қувиб ўтиш имкониятига эга. Бунинг учун вероналиклар “Лацио”ни доғда қолдириб, Милан дербисида “Милан”нинг ғалабасига умид қилишлари зарур. Баҳс Тони ва Клозе сингари маҳоратли ҳужумчилар ўртасидаги ўзига хос курашга ҳам айланади.

19:00. РОМА – КАТАНИЯ
Тахмин –
2:1
Ўйинни ўтказиб юборадиганлар: Бальцаретти, Борьелло, Де Росси, Стротман – Беллуши, Альмирон, Сполли.
2-ўринда бораётган жамоа сўнгги поғонадаги клуб билан ўз майдонида беллашади. Бунда фаворит кимлиги аниқ, бироқ мезбонлар сафидаги йўқотишлар таъсир ўтказиши мумкин. Де Росси ва Стротман сариқ карточкалар дисквалификацияси туфайли ўйнамайди. Шунингдек, Майконни жароҳат безовта қилмоқда. Тотти ва Дестро эса сафга қайтган. Мазкур баҳсда “Рома”нинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Чунки дуранглар серияси туфайли римликлар пешқадамдан 5 очкога ортда қолиб кетишди. “Олимпико”да “Сассуоло” ҳамда “Кальяри”га очко улушган Руди Гарсия шогирдлари бундай бўлмаслиги учун бор кучларини сарфлашлари лозим. “Катания” эса на тузукроқ ўйин намойиш этяпти, на натижаларга эришмоқда.

19:00. САМПДОРИЯ – ПАРМА
Тахмин
– 2:1
Ўйинни ўтказиб юборадиганлар: Габбьядини – Галлоппа, Паварини, Палетта, Гаргано, Кассано.
Синиша Михайлович “Сампдория” билан 5 учрашувда мағлубиятга учрамади. Генуяда “Парма”ни қабул қиладиган жамоа ғалаба қозонган тақдирда “Парма”ни қувиб ўтиб, жадвалда ўрта ўринларга кўтарилиб олади. Йўқотишлар меҳмонларда кўпроқ. Галлоппа, Гаргано ва Кассанонинг ўйнай олмаслиги Роберто Донадонига муаммо туғдириши аниқ. Ҳар икки жамоа ҳозир яхши формада. “Парма” охирги марта чемпионатда “Ювентус”га ноябрь ойининг бошида имкониятни бой берганди. Шундан кейин пармаликлар камида бир очкога эришиб келишмоқда.

19:00. САССУОЛО – ФИОРЕНТИНА
Тахмин
– 1:3
Ўйинни ўтказиб юборадиганлар: Терранова, Гомес, Ачерби, Маньянелли – Хегази, Гомес, Куадрадо.
“Сассуоло” таркибни ортиқча кучайтирмасдан “А” серияда ўйнашга қарор қилди. Жамоа ҳозирча олдига қўйилган биринчи вазифани бажарди. Қишки танаффусга чиқиб кетишда бошқалардан яққол ортда қолмади. Энди юқори лигада ўйнашга кўникиб улгурган футболчилар билан янада яхшироқ натижаларга умид қилса бўлади. Валеро ва Росси охирги учрашувларни фаол ўтказишди. Бу флоренцияликларнинг асосий устун жиҳатларидан бири ҳисобланади. Мезбонлар эса Берарди, Флоро Флорес ва Марроненинг фаоллигига умид қилишади.

19:00. ТОРИНО – КЬЕВО
Тахмин
– 2:0
Ўйинни ўтказиб юборадиганлар: Ларрондо, Эл Каддури, Бово, Фарнеруд, Жилле – Калелло, Сезар.
“Торино” сўнгги 18 мавсумдаги энг яхши стартини кўрсатди. “Кьево”ни мағлубиятга учратган тақдирда туринликлар 7-ўринда қолишади ва мавсумнинг иккинчи қисмига “Милан”дан юқорида жойлашган ҳолда йўл олишади. Катта бюджетга эга бўлмаган клуб учун бу жуда яхши кўрсаткич. Одатдагидек Черчи, Глик ва Иммобиленинг ўйини “Торино”нинг қандай натижага эришишини белгилаб беради. Вероналиклар имкон қадар сафардан дуранг билан қайтишга уринишлари турган гап.

00:45. ИНТЕР – МИЛАН
Тахмин – 2:3

Ўйинни ўтказиб юборадиганлар: Альварес, Киву, Самуэль, Милито – Амелия, Абате, Робиньо, Бирса, Сильвестре, Эл Шаарави, Эммануэльсон, Монтоливо.
Навбатдаги Милан дербиси арафасида жамоаларда сезиларли йўқотишлар бор. “Интер” ҳужумларини ташкил қилишда фаоллик кўрсатаётган Альварес, “Милан”да асосий таркиб ўйинчилари саналган Монтоливо, Абате, Эл Шаарави ўйнамайди. Кўп нарса Гуарин ва Паласио, Кака ва Балотеллининг ҳаракатларига боғлиқ. Бизнингча, бу сафарги дерби ҳужумкор ўтади. Чунки жамоаларнинг йўқотадиган нарсаси йўқ. “Интер” ҳозир жамоани шакллантириш учун интилмоқда, “Милан” эса пешқадамлардан анча ортда. Балки, ушбу вазият “россонерлар”га кўпроқ иштиёқ берар. Хуллас, ушбу беллашувни кузатиб борадиганлар мухлислар адашишмайди. Чунки Италия грандлари тўқнашувида асабий, эҳтирос, жозибали ва кескин ҳолатларга кўпроқ гувоҳ бўламиз.

Беҳзод Назаров тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика