UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон — Вьетнам 0:0 (матнли трансляция)  41 20:24"Ньюкасл" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  1 20:07Асрор Алиқулов: "Олимпиада йўлланмасини қўлга кирита оладиган таркибимиз бор"  2 19:59"Милан" Жиру ўрнига кимни олиб келади?  1 19:40Ўзбекистон U-23 терма жамоаси "Халифа" стадионида!  9 19:22Рауль "Реал"ни тарк этишга тайёр  1 19:01Ўзбекистон ва Вьетнам ўзаро ўйинлар тарихи ёхуд "қорли финал"ни эслаб  3 18:30Тухель АПЛ ва Ла Лига ўртасида танлов қилди  3 18:01Ўзбекистон Кубоги. 2-тур баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  14 17:41"Бобур Арена"нинг айрим секторлари ёпилиши маълум қилинди. Бунга нима сабаб бўлди?  28 17:22Франция Евро-2024'да Команнинг хизматларидан фойдалана олмайди  0 16:53УEФА миллий терма жамоаларнинг Евро-2024 учун қайдномаларини кенгайтиради  4 16:25"Тоттенхэм" ҳимоячиси Европа чемпионатини ўтказиб юборади  3 16:21Ривожланиш Кубоги. Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Тожикистонга қарши таркиби маълум  4 15:59Манба: "Бавария" ва "Барса" қизиқиш билдирган Унаи Эмери "Астон Вилла" билан ҳамкорликни давом эттиради  6

“Истиқлол” болалар ва ўсмирлар футбол мактабига танлов эълон қилади Янгиликлар

“Истиқлол” болалар ва ўсмирлар футбол мактабига танлов эълон қилади

“Истиқлол” футбол клуби Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси билан ҳамкорликда “Истиқлол” болалар ва ўсмирлар футбол мактабини ташкил қилди.
Футбол мактабида 2002 йилдан 2008 йилгача бўлган болалар таҳсил олишлари мумкин.

Ушбу мактабга болаларни саралаб олиш мақсадида дастлабки кўрик ўтказилади. Кўрик 14 июнь санасида Тошкентдаги “Тўқимачи” стадионида ташкиллаштирилади. Фарзандларини кўрикка олиб келишни истаганлар 14 июнь шанба куни соат 08:00 да “Тўқимачи” стадионига олиб боришлари мумкин. Футбол мактабига ёшларни саралаш жараёни бир ой давом этади, саралашдан муваффақиятли ўтган ва мактабга қабул қилинган болалар махсус спорт экипировкалари билан таъминланади. Мактаб тарбияланувчилари машғулотларни “Тўқимачи” стадионида олиб боришади. 2002 йилдан 2008 йилгача бўлган болалар ўз ёш тоифаларида Тошкент шаҳар биринчилигида 2-босқичдан бошлаб норасмий тарзда иштирок этади. Тошкент шаҳар биринчилиги иккинчи босқичи июль ойидан бошланади.

Машғулотларни узоқ йиллар давомида биринчи лига жамоаларида фаолият олиб борган ва ҳозирги кунда "Истиқлол" ФК бош мураббийи ҳисобланган Камол Жўнашев бошчилигидаги мураббийлар олиб боришади.

Фарзандини кўрикка олиб боришни хоҳловчилар 086 ҳажмдаги тиббий маълумотнома, туғилганлик ҳақида гувоҳнома ҳамда спорт кийими олиб боришлари лозим бўлади.

Мураббийлар:
Камол Жўнашев – Катта мураббий (“А” лицензияга эга)
Ахрор Рустамов – Мураббий (“С” лицензияга эга)
Отабек Холдоров – Дарвозабонлар мураббийи (“С” лицензияга эга)
Фарход Султонов – Мураббий

Маълумот учун +99890 6343716 рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика