UZ

Сўнгги янгиликлар

11:58"Севилья" "Реал" ва "Барселона" ўйинчиларини ижарага олмоқчи  0 11:28«Милан» ёзда Пиолини истеъфога чиқаради. Унинг ўрнига ким бош мураббий бўлиши маълум  7 11:04«Реал Мадрид» Начонинг ўрнига кимни олиб келиши маълум  5 10:42U-23 Осиё кубоги. Қатар - Австралия учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқаради  3 10:38Ёзда «Барселона»ни тарк этадиган Хави Европанинг номдор жамоасига бош мураббий бўлиш учун асосий даъвогар  7 10:35Кувайт U-23 бош мураббийи: "Футболда барча ғалаба қозонишни хоҳлайди, лекин биз етарли тажрибага эга эмасмиз"  7 10:11Ўзбекистон U-23 — Кувайт U-23 ўртасидаги учрашувни суриялик ҳакам бошқариб боради  3 09:44Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  0 09:20ПСЖ собиқ устози «Барселона»ни бошқариши мумкин  14 08:55Дилшод Раҳматов: «Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз – чемпионлик!»  1 08:31Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  8 08:07Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур баҳслари давом эттирилади  1 07:43Осиё кубоги. Бугун Кувайтга қарши майдонга тушамиз  9 07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0 07:10U-23 Осиё кубоги. БАА - Япония 0:2  1

Иссам Жемаа "Локомотив"ни таслим қилди Янгиликлар

Иссам Жемаа "Локомотив"ни таслим қилди

ОЧЛ плей-офф иккинчи босқичидан ўрин олган "Локомотив" - "Қувайт СК" ўйини бўлиб ўтди.
Учрашувнинг 22-дақиқасида майдон марказида қўпол хатодан сўнг Волид Жума чап қанотдан олдинга ўтди ва жарима майдонига тўпни узатди, Иссам Жемаа боши билан дарвозага йўллади - 0:1.

37-дақиқада Коутиньонинг пасидан сўнг Жемаа дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб дарвозани ишғол қилди - 0:2.

66-дақиқада захирадан майдонга тушган Сардор Мирзаевнинг тўп узатишидан сўнг Иван Нагаев боши билан дарвозани ишғол қилди - 1:2.

87-дақиқада жарима тўпидан ошириб берилган тўпни Иссам Жемаа дарвозага йўллади - 1:3.

Шундай қилиб "Локомотив" худди "Насаф" сингари плей-оффдаги дастлабки ўйинда мағлуб бўлиб мусобақа билан хайрлашди.

ОЧЛ-2014, 2-саралаш босқичи учрашуви
9 февраль, якшанба
«ЛОКОМОТИВ» (Ўзбекистон) – «АЛ-ҚУВАЙТ» (Қувайт) 1:3

Ҳакамлар: Тожо Минору (Япония), Шинжи Очи (Япония), Отсука Харухиро (Япония), Пратап Сингҳ (Ҳиндистон).

Голлар: Иссам Жемаа, 22 - 0:1. Иссам Жемаа, 37 - 0:2. Иван Нагаев, 66 - 1:2. Иссам Жемаа, 88 - 1:3.

"Локомотив": 12.Темур Ғаниев, 3.Евгений Гоголь, 6.Анвар Ғофуров, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 22.Шерзод Шарипов (9.Сардор Мирзаев, 62), 29.Виктор Карпенко (23.Иван Нагаев, 46), 30.Дилшод Жабборов, 77.Жасур Ҳасанов (каттаси), 87.Андрей Кожокарь, 88.Лутфулла Тўраев (16.Жасур Ҳасанов (кичиги), 46), 99.Вячеслав Шевченко.

Захира: 32.Элдор Исабоев, 4.Бобурбек Йўлдошев, 8.Акмал Холматов, 11.Александр Шадрин.

"Қувайт СК": 1.Мусаб Ал Кандари, 2.Ёқуб Тоҳир, 3.Фаҳад Авад, 6.Жавод Некунам, 7.Фаҳад Ал Энази (8.Абдулла Ал Бураики, 80), 10.Рожерио Коутиньо (37.Шеридаҳ Ал Шеридаҳ, 90) 13.Чади Ҳаммами, 15.Волид Жума, 15.Иссам Жемаа (31.Сами Ал Санеа, 88), 20.Ҳусаин Ал Шаммари, 33.Фаҳад Ал Рашиди.

Захира: 22.Бадир Ал Азами, 16.Холид Ал Азми, 18.Жараҳ Ал Атиқи, 38.Фаҳад Салим.

Огоҳлантиришлар: Лутфулла Тўраев 45+1, Андрей Кожокарь, Чади Ҳаммами, Ёқуб Тохир,

Назоратчи: Ҳусайн Асқарий (Эрон).
Комиссар: Доржи Минду (Бутан).



МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ 

90+1 дақиқа.
90 дақиқа. Ўзгариш. "Қувайт СК".
Рожерио Коутиньо ўрнига Шеридаҳ Ал Шеридаҳ майдонга тушди
88 дақиқа. Ўзгариш. "Қувайт СК".
Иссам Жемаа ўрнига Сами Ал Санеа тушди
87 дақиқа. Жарима тўпидан ошириб берилган тўпни Иссам Жемаа дарвозага йўллади, хет-трик...
86 дақиқа. ГОЛ. 1:3
82 дақиқа.
Дилшод Жабборов томонидан амалга оширилган жарима тўпини ҳимоячилар қайтариб юборишди
81 дақиқа. Огоҳлантириш. "Қувайт СК".
Ёқуб Тохир
80 дақиқа. Ўзгариш. "Қувайт СК".  Фаҳад Ал Энази ўрнига Абдулла Ал Бураики майдонга тушди
78 дақиқа.
Жарима тўпидан сўнг рақиб дарвозаси олдида жуда хавфли вазият содир бўлди, бироқ Гоголь ҳужумда қоидани бузди
76 дақиқа. Огоҳлантириш. "Қувайт СК".
Чади Ҳаммами
73 дақиқа. "Локо" деярли бутун таркиб билан ҳужумга ўтмоқда, меҳмонлар сафидаги Коутиньо ҳимоячиларга тинчлик бераётгани йўқ
73 дақиқа. Огоҳлантириш. "Локомотив".
Андрей Кожокарь
72 дақиқа.
Катта Жасурнинг пасидан сўнг Нагаев дарвозага зарба йўллади, ноаниқ
69 дақиқа.
Ҳисоб қисқаргач мезбонлар янада жонланиб қолишди. Нагаев ошириб берилган тўпга ета олмади.
66 дақиқа. Захирадан майдонга тушган Сардор Мирзаевнинг тўп узатишидан сўнг Иван Нагаев боши билан дарвозани ишғол қилди - 1:2.
66 дақиқа. ГОООООООООООООЛ. ИВАН НАГАЕВ 1:2
63 дақиқа.
Кичик Жасур Ҳасановнинг йўллаган зарбаси ноаниқ кетди...
61 дақиқа. Ўзгариш. "Локомотив".
Шерзод Шарипов ўрнига Сардор Мирзаев майдонга тушди
60 дақиқа.
Меҳмонлар ҳам ҳужумга ўтишди, Коутиньо сал қолса ҳисобни йириклаштириши мумкин эди, йўлланган зарба ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди.
58 дақиқа. Катта Жасурнинг йўллаган кучли зарбаси йўлига фақатгина дарвоза устуни ғов бўлди!
57 дақиқа. Хавфли вазият! Ғофуровнинг пасидан сўнг Шевченко дарвозага зарба берди, ерлаб келган тўпни дарвозабон ушлаб олди.
54 дақиқа.
"Қувайт СК" дарвозаси олдидаги бурчак тўпидан сўнг хавфли вазият содир этилганди, бироқ дарвозага зарба берадиган футболчи топилмади.
51 дақиқа.
Анвар Ғофуровнинг жарима майдони ташқарисидан йўлланган зарба анча юқоридан кетди.
50 дақиқа.
Икки қанотда Жасур Ҳасановлар рақибларга тинчлик беришмаяпти, аммо ҳозирча самарасиз
49 дақиқа.
Мезбонлар катта куч билан ҳужумга ўтишмоқда
46 дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди.
46 дақиқа. Ўзгаришлар. "Локомотив".
Виктор Карпенко ўрнига Иван Нагаев майдонга тушди.  Лутфулла Тўраев ўрнига Жасур Ҳасанов майдонга тушди.

45+2 дақиқа. Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча 0:2
45+1 дақиқа. Огоҳлантириш.
"Локомотив". Лутфулла Тўраев
45 дақиқа. Биринчи бўлимга икки дақиқа қўшиб берилди
42 дақиқа.
Карпенконинг 20 метрлардан йўллаган зарбаси анча ноаниқ кетди.
41 дақиқа.
Коутиньо ўнг қанотдан жарима майдони ичига кириб бориб ўткир бурчакдан зарба берди, Ғаниев тўпни қайтариб қолди.
39 дақиқа.
"Локомотив" ҳужумга ўтди, Тўраев дарвзага зарба бера олмади.
37 дақиқа. Коутиньонинг пасидан сўнг Жемаа дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб дарвозани ишғол қилди - 0:2.
37 дақиқа. ГОЛ. "Қувайт СК" яна гол урди - 0:2
32 дақиқа.
Қувайтликлар ҳисобни очишганидан сўнг тўлиқ таркиб билан ҳимояланишмоқда, вақти келса қарши ҳужумга ўтишмоқда.
30 дақиқа.
Андрей Кожокарнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасидан сўнг дарвозабон тўпни қайтарди.
28 дақиқа.
Мезбонлар яна бурчак тўпини амалга оширишди, бу сафар ҳам самарасиз
27 дақиқа.
Карпенко ўнг қанотдан тўпни жарима майдонига оширди, ҳимоячилар ўз жойида
25 дақиқа.
Шевченко ҳаво жангида дарвозабонга нисбатан қўпол ўйнади ва ҳужум тўхтади
22 дақиқа. Майдон марказида қўпол хатодан сўнг Волид Жума чап қанотдан олдинга ўтди ва жарима майдонига тўпни узатди, Иссам Жемаа боши билан дарвозага йўллади - 0:1.

22 дақиқа. ГОЛ. "Қувайт СК" ҳисобни очди 0:1
19 дақиқа. "Локомотив"нинг ҳужумини Ҳусаин Ал Шаммари тўпни қўли билан ўйнаб тўхтатди.
16 дақиқа. Шу вақтга қадар "Локо" 9 марта бурчак тўпини амалга оширди.
15 дақиқа. Ташаббус тўла "Локомотив" томонида. Анвар Ғофуров томонидан жарима майдонига узатилган тўпга ҳеч ким ета олмади.
14 дақиқа. Бурчак тўпидан сўнг Лутфулла Тўраев Кандари қўриқлаётган дарвозани нишонга олди, ноаниқ.
13 дақиқа. Яна Шевченко боши билан дарвозага зарба берди, тўпни дарвозабон ушлаб қолди.
12 дақиқа. 30 метрлардан белгиланган жарима тўпини Дилшод Жабборов дарвоза томон йўллади, тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди.
11 дақиқа. Иккала бош мураббийлари ўйинни тик турган ҳолатда кузатишмоқда.
10 дақиқа. "Темирйўлчилар" энди чап қанотдан олдинга ўтишди, Жасур Ҳасанов тўпга ета олмади.
9 дақиқа. Хавфли вазият! Карпенко жарима майдонига ҳаводан тўп узатди, иккинчи қаватда рақибларни доғда қолдирган Шевченко боши билан дарвозага зарба йўллади, ноаниқ.
8 дақиқа. Жасур Ҳасановнинг 20-дақиқада дарвозага йўллаган зарбаси тўсин устидан ўтиб кетди.
7 дақиқа. Қувайтликнинг қарши ҳужумларидан бири, Коутиньо дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб борди. Ғаниев чаққонроқ ҳаракат қилиб тўпни тепиб юбрди.
5 дақиқа. Жасур Ҳасанов кетма-кет икки бор бурчак тўпини амалга оширди. Учинчи уринишда эса Анвар Ғофуров ноаниқ зарба берди.
4 дақиқа. Яна "Локо"нинг ҳужуми. Бироқ Карпенко узатиб берилган тўпга ета олмади. Уни ҳимоячилар майдон ташқарисига чиқариб юборишди.
2 дақиқа. Рақиб жарима майдонига узатилган тўпни Кандари биринчи уринишда ушлаб ололмади, бироқ уни ёнида ҳеч ким йўқ эди.
1 дақиқа. ЎЙИН БОШЛАНДИ!
13:57. Ўйинни қизил формада ўйнайдиган "Локомотив" бошлаб беради. Меҳмонлар қизил формада
13:55. Жамоалар майдонга тушиб келишди



Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика