Latest news

21:32"Эвертон" "Челси" футболчисини ижарага олмоқчи0 21:25«Эвертон» хочет арендовать Баба Рахмана0 21:13Серхио Рамос: "Олдиндан хурсанд бўлмаймиз"2 21:09Серхио Рамос: "Не собираемся радоваться раньше времени"0 21:00Диего Симеоне: "Биз гуруҳда биринчи ўринни эгаллашга лойиқмиз"6 21:00Диего Симеоне: "Мы полностью заслужили первое место в группе Лиги чемпионов"0 20:40Демичелис "Ривер Плейт"га қайтиши мумкин1 20:40Мартин Демичелис может вернуться в "Ривер Плейт"0 20:10Билич истеъфога чиқарилмайди3 20:10Совладелец "Вест Хэма": "Билич не будет уволен"0 19:57ЕЧЛ. Португалияда "жанг" бўлади, Голландияда эса Европа лигаси учун "чипта" ёхуд юзерларимиз учун "ДИЗАЙН"га чипта...167 19:35"Локомотив": Бобур Йўлдошевни табриклаймиз!6 19:18Хосеп Гвардиола Англияда муваффақият қозонишига ишонмоқда10 19:01Роналду "Олтин тўп" кимга топширилишидан хабардор46 18:48Боатенг "Атлетико"га қарши ўйинда иштирок этмайди1

21 mar 14:53
News

Испания чемпионатининг 10та энг ёрқин ёш футболчиси

Ушбу мавсумда Испания чемпионати доирасидаги ўйинларда майдонга тушган 10та энг ёш ва маҳоратли футболчилар билан таништирамиз.
ХОСЕ Мария ХИМЕНЕС де Варгас, Уругвай

Туғилан сана:
20 январь, 1995 йил
Клуб: “Атлетико”
Амплуа: марказий ҳимоячи

Ушбу мавсумда бир ўйинда майдонга тушиб, 90 дақиқа ўйнаган.



Мавсум олдидан “Атлетико” бу футболчи учун Уругвайнинг “Данубио” клубигф 900 минг евро тўлади.  Ёш марказий ҳимоячи Уругвай терма жамоаси сафида 3 ўйинда майдонга тушиб улгурган.  Испания чемпионатида эса ҳозирча фақат бир ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди холос. У ҳам бўлса мавсум аввалида “Альмерия”га қарши учрашувда (4:2).

Давид КОСТАС Кордаль

Туғилан сана: 26 март, 1995 йил
Клуб: “Сельта”
Амплуа: марказий ҳимоячи

Ушбу мавсумда 15 ўйинла майдонга тушган. Битта сариқ карточкаси бор.



Луис Энрике ушбу истеъдодли футболчини “Сельта” академиясидан, асосий таркибга ўтказди. Шу сабабли ҳам ушбу клуб муҳлисларига бу футболчининг асосий таркибга қўшилиб кетгани икки баробар ёқимли бўлаётган бўлса керак. Ундан ташқари Давид айнан Виго шаҳрида туғилган ва ўз клубида футболдаги барча босқичларни босиб ўтган.

Жан-Мари ДОНГУ, Камерун

Туғилган сана: 20 апрель, 1995 йил
 Клуб: “Барселона”
Амплуа: марказий ҳужумчи

Ушбу мавсумда бир ўйинда майдонга тушган.


Жан-Мари футболдаги фаолиятини Самуэль Это’Ога қарашли фонд ҳомийлик қиладиган футбол мактабида бошлаган. Йигитчанинг иқтидори тез орада пайқалиб, уни “Барселона”га таклиф қилишди. Каталонияда ҳам ўсмирлар жамоаси таркибида дарҳол ёрқин ўйинлар намойиш эта бошлади.

Ушбу мавсумдан бошлаб у “кўк-анорранглар”нинг асосий жамоаси қайдномаларига киритила бошланди. Ҳали Камерун терма жамоасига чақирилмаган бу форвард “Барселрна” асосий таркибида Испания кубоги мусобақасида гошл киритишга ҳам улгурди. Ҳозирча чемпионат доирасида ўзини кўрсатиш учун имкон бўлмади.

Даниэль РОМЕРО Андухар

Туғилган сана: 23 август, 1995 йил
Клуб:
“Альмерия”
Амплуа: ҳужумчи

Ушбу мавсумда бир ўйинда майдонга тушган



Паст бўйли ва чаққон ушбу ҳужумчи 16 ёшидан бери “Альмерия”да. Ҳозирги кунда жамоа асосий таркибида унга фақат эпизодик роллар насиб қиляпти. Клубнинг олдида Ла Лигада жон сақлаб қолиш вазифаси турибди. Шунинг учун ҳам кўпроқ тажрибали футболчиларга ишонч билдириляпти.

САНТИ МИНА Лоренцо

Туғилаган сана: 7 декабрь, 1995 йил
Клуб:
“Сельта”
Амплуа:
ҳужумчи

Ушбу мавсумда 23 ўйинда майдонга тушиб, 1 гол урган ва битта сариқ карточка олган.



Сантьяго — “Сельта”нинг яна бир тарбияланувчиларидан.  Луис Энрике уни асосий таркиба секин аста олиб киряпти. Универсал ҳужумчилардан бири ҳисобланадиган бу форвард сўнгги ҳужумчи вазифасини ҳам бажара олади, ҳужумчи ортидан ҳам, агарлозим бўлса ўнг қанотда ҳам ўйнай олади.

Сентябрь ойида Мина “Атлетик Бильбао” дарвозасига гол урганди. Бу гол уни Премьерада гол урган “Седьта”нинг7 энг ёш футболчисига айлантирган. Унинг трансфер баҳоси transfermarkt.de сайтига кўра 1,5 миллион еврони ташкил этади.

Адама ТРАОРЕ Диарра

Туғилан сана: 25 январь, 1996 йил
Клуб: “Барселона”
Амплуа: қанот ярим ҳимоячиси

Ушбу мавсумда бир ўйинда майдонга тушган



17 ёшида бу футболчи Испания Чемпионати ҳамда Чемпионлар Лигасида дебют қилиб улгурди. Келиб чиқиши асли Малийдан бўлган испаниялик футболчи ҳозирча ўзини фақат “Барселона”нинг иккичи жамоасида кўрсатмоқда.

Фабрис ОЛИНГА, Камерун

Туғилган сана: 12 май, 1996 йил
Клуб: “Малага”
Амплуа: қанот ярим ҳимоячиси

Ушбу мавсумда 8 ўйинда майдонга тушган ва иккита сариқ карточка олган



Ушбу футболчи ҳақида илк бора ўтган йилнинг августида ҳамма гапира бошлади. Ўшанда у “Сельта”дан мағлубиятга учраётган “Малага”га ғалабани олиб келганди. Айтиш керакки, ўйшандан буён у бирор бошқа каттароқ натижага эришгани йўқ ва январда у Бельгиянинг “Зюльт-Варегем” жамоасига ижарага бериб юборилди.

КАРЛОС ФЕРНАНДЕС Луна

Туғилган сана:
25 май, 1996 йил
Клуб: “Севилия”
Амплуа:
ҳужумчи

Ушбу мавсумда бир йўинда майдонга тушди



“Севилья” тарбияланувчиси (расмда чапда)  асосан клубнинг иккинчи жамоаси таркибида Испаниянинг учнчи даражали лигасида иштирок этади.  Иккинчи март куни Унаи Эмери уни “Реал Сосьедад”на қарши ўйинда майдонга туширишга қарор қилди. Ўша ўйинда “Севилья” 1:0 ҳисбида ғалаба қозонганди.

Матиас НАУЭЛЬ Лейва, Аргентина

Туғилган сана: 22 октябрь, 1996 йил
Клуб:
“Вильрреал”
Амплуа:
ҳужумкор ярим ҳимоячи

Ушбу мавсумда 4 ўйинда майдонга тушиб, битта голли пас берган.



Лео Мессининг ватандоши 14 ёшидан буён Испанияда ва ўз вақти “сув ости кемаси”нинг барча ёшдаги жамоалари таркибида ўйнаб улгурди. Аргентиналик бўлишига қарамай Матиас Испания ёшлар терма жамоаси шарафини ҳимоя қилишга қарор қилди.

ХОСЕ Мануэль ГАРСИЯ Маурин


Туғилган сана: 13 январ,  1997 йил
Клуб: “Осасуна”
Амплуа: қанот ярим ҳимоячиси

Ушбу мавсумда 1 ўйинда майдонга тушган.



2003 йилда “Осасуна”нинг 6 ёшли мухлиси Хосе Гарсия Canal+ телеканалидаги шоулардан бирининг қаҳрамонига айланди. 10 йил ўтиб эса ўша ёш мухлис ўзининнг суюкли жамоаси таркибида футболчи сифатидаги дебютини нишонлади. 

Орзу қилинг. Уларнинг рўёби учун интилинг.

Аброр Қодиров тайёрлади.

Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook