Latest news

01:45Роналду, Хамес ва Данило “Сельта”га қарши ўтказиб юборишлари мумкин3 01:20“Лестер” Уллоани 2 млн. еврога “Алавес”га сотишни истамади 0 00:55Умтити: “ПСЖ”дан шахсий реваншимни оламан”5 00:30Иньестага Қиролича София номидаги соврин топширилди6 00:05Клаессон фаолиятини “Краснодар”да давом эттиради1 23:35“Сўғдиёна” бир ҳафта ичида 3та ўйин ўтказади3 23:15“Ливерпуль” Марковични “Халл Сити”га ижарага берди0 22:55FA Венгерга нисбатан айблов эълон қилди3 22:40Ибрагимов, Пардаев, Шихов, Қуттибоев, Мерзляков “Бухоро”ни тарк этиш арафасида44 22:15Расман. “Эвертон” ҳужумчиси Деулофеу ижара асосида “Милан”га ўтди6 21:55Olamsport: Истоминнинг ўйини ҳақида барча нарса, Хэй 5 та жанг ўтказмоқчи ва бошқа хабарлар2 21:35Бэйл тўп билан ишлашни бошлади15 21:35Бэйл начал работать с мячом0 21:14ЖЧ-2018нинг қуръа ташлаш маросими Кремлда бўлади15 21:14Жеребьевка ЧМ-2018 состоится в Кремле0

16 mar 22:51
News

Испания. 28-тур. Каталонияда голлар ёмғири

Испания чемпионатининг 28-турида "Барселона" ўз уйида "Осасуна"ни қабул қилади.
ЯНГИЛАШ

Ушбу саҳифада ўйин бошлангач мана шу ерда кузатиб бориш мумкин.

Ўйин бошланди! 6-дақиқада Хавининг ошириб берган тўпини ҳимоячилар қайтаришди. Бу ерда Санчес тўпни тўхтатмасдан дарвозага йўллади. Тўп дарвоза юқорисидан ўтиб кетди!

15-дақиқада Альваро Сехудо бурчак тўпидан сўнг дарвозага зарба берди, хавфли чиққан зарба ноаниқ бўлди!

18-дақиқада ҳисоб очилди!  Лео Месси! Қандай ҳужум! Шедевр! Педро чапдан Хавига оширди. Эрнандес тўпни Санчесга узатди. Алексис дарвозанинг қаршисида турган Лео Мессини кўрди, у эса адашмади - 1:0.

22-дақиқада Алексис Санчес иккинчи голни урди. Иньеста чап қанотдаги Хорди Альбани тўп билан таъминлади. Хорди тўпни жарима майдонига оширди, ёнида ҳеч ким бўлмаган Санчес оҳиста ҳаракат билан гол урди - 2:0.

27-дақиқада Педро чап қанотдан жарима майдони ичига ёриб кириб дарвозабон майдони ёнига тўпни оширди. Бу сафар Месси ҳам, Санчес ҳам тўпга ета олишмади.

34-дақиқада ҳисоб йириклашди. Бускетс тўпни Иньестага оширди. Андрес чамаси 23 метрлардан дарвозага зарба берди! Тўп Фернандес қўриқлаётган дарвозадан жой олди - 3:0

37-дақиқада ДАНИ АЛВЕС! Бразилиялик футболчининг 27 метрлардан йўллаган кучли зарбасидан сўнг Адрес Фернандес ўйиндаги илк сейвини намойиш этди.

39-дақиқада Иньеста тўпни дарвозанинг узоқ устуни ёнидаги Хавига оширди, у тўхтатмасдан зарба берди, яна бир бор Фернандес ўзини кўрсатди!

40-дақиқада Иньеста ҳаводан тўпни Алвесга оширди. Дани боши билан тўпни Педрога узатди, бироқ футболчи уч метрлардан дарвозани нишонга ола билмади!

Дастлабки бўлим якунланди. "Барселона" рақибга ҳеч қандай имконият қолдираётгани йўқ. Агар вазиятларнинг ярми голга айланганида ҳисоб камида 6:0 бўларди.

Иккинчи бўлим бошланди.

53-дақиқада Педро тўпни Иньестага оширди. Жарима майдони ичида турган Андрес тўпга оёғини қўйиб қолди, бироз ноаниқ!

60-дақиқада Роберто Торрес жарима тўпини амалга оширди, шундай бўлдики тўпга ҳеч ким ета олмади, Вальдес майдонга ўтириб қолди, агар тўп дарвозага аниқ борганида ҳисоб қисқарарди.

65-дақиқада Месси дублини расмийлаштирди. Иньеста тўпни Мессига оширди. У тўп билан жарима майдони ёнида айланиб юрди ва Андресга қайтариб берди. Ярим ҳимоячи бир ҳаракат билан тўпни жарима майдони марказига оширди, аргентиналик футболчи осонлик билан дарвозани ишғол қилди - 4:0!

68-дақиқада  Яна Иньестанинг тўп узатишидан сўнг Лионель Месси гол уриши мумкин эди. Оширилган тўпга аргентиналик юлдуз ета олмади.

73-дақиқада меҳмонлар бурчак тўпини амалга оширишди, тўпни "Барселона" футболчилари эгаллаб олиб қарши ҳужумга ўтиб кетишди. Месси Андрес Фернандесни бу сафар доғда қолдира олмади.

78-дақиқада Иньеста чап қанотдаги Тельога тўпни узатди, у рақибнинг икки футболчисини ортда қолдириб тўпни дарвозанинг узоқ "тўққизлигига" йўллади - 5:0!

87-дақиқада Мессидан хет-трик. Дани Алвес тўпни Мессига оширди, ҳужумчи кичик пауза қилиб ҳимоячини майдонга ўтқазди ва дарвозанинг узоқ бурчагини аниқ нишонга олди - 6:0.

89-дақиқа Педро ҳам бугунги "ҳосил байрамида" гол уриб кетишни истади. Мессидан тўпни қабул қилиб олган Педро 5 метрдан учрашувни нуқта қўйювч голни урди - 7:0.

Ўйин 7:0 ҳисобида "Барселона"нинг ғалабаси билан тугади.

Барселона – Осасуна 7:0
16 март, 21.00, «Камп Ноу»
Голлар:
1:0 – 18 Месси,  2:0 – 22 Санчес,  3:0 – 34 Иньеста,  4:0 – 63 Месси,  5:0 – 78 Тельо,  6:0 – 88 Месси,  7:0 – 90 Педро.
Барселона – Вальдес, Дани Алвес, Бартра, Маскерано (Адриано, 82), Альба, Бускетс, Хави (А.Сонг, 61), Иньеста, Санчес (Тельо, 77), Месси, Педро.
Осасуна – А.Фернандес, Ойер, Лотье, Аррибас, Дамиа, Лоэ, Сильва, Сехудо, Р.Торрес (Пуньяль, 69), Арментерос (Лобато, 61), Риера (Акунья, 84).
Огоҳлантиришлар: Аррибас (48), Маскерано (58), Сехудо (82).
Rating:    

Comments

< show latest news

Weekly Best

Ўртоқлик учрашуви. Дания U-23 - Ўзбекистон 2:1
Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Дубайда Дания ёшлар терма... 170
Арманистонга қарши ўртоқлик ўйини бекор қилинди
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 12 февраль куни Анталия шаҳрида... 168
Ўзбекистон терма жамоасининг Дания U23 га қарши асосий таркиби эълон қилинди
Ўзбекистон футбол федерацияси расмий "твиттери" бугун Дания ... 82
Australian Open. Истомин - Буста - 3:2! Сенсация давом этади!
Мельбурн шаҳрида давом этаётган “Катта Дубулға” туркумидаги Австралия ... 78
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook