Latest news

23:06Франция. ПСЖ «Монпелье»га йирик ҳисобда ютқазди29 23:06Чемпионат Франции. «ПСЖ» в гостях разгромно уступил «Монпелье»0 22:45ВИДЕО. "Барселона" - "Реал Мадрид" 1:137 22:36«Реал»нинг мағлубиятсиз серияси 33та ўйинга етди41 22:36«Реал» продлил беспроигрышную серию до 33 матчей1 22:32Чемпионат Испании. «Барселона» сыграла вничью с «Реалом»0 22:25Англия. «Тоттенхэм» «Суонси»ни тор-мор этди ва бошқа натижалар8 22:25Чемпионат Англии. «Тоттенхэм» разгромил «Суонси» и другие матчи0 22:19ФОТОГАЛЕРЕЯ. "Барселона" - "Реал Мадрид" 1:142 22:05Ла Лига. Рамос "эль класико"да "Реал"ни мағлубиятдан қутқариб қолди221 21:45«Боруссия» Дортмунд – «Боруссия» Менхенгладбах. Ройс учта голли пас оширди6 21:45«Боруссия» Дортмунд – «Боруссия» Менхенгладбах. Ройс сделал три голевые передачи0 21:33Германия. «Дортмунд» - «Менхенгладбах» 4:1 ва бошқа ўйинлар3 21:33Чемпионат Германии. «Дортмунд» разгромил «Менхенгладбах» и другие матчи0 21:16Агуэро 4та ўйинга дисквалификация қилинади8

20 dec 19:00
News

Испания. 17-тур превьюси

Эътиборингизга Испания Ла Лигаси 17-тур ўйинларининг превьюсини тақдим этамиз.

21.12 00:30    Elchе     - : -    Malaga
21.12 20:00    Villarreal      - : -    Sevilla
21.12 22:00    Real Betis    - : -    Almeria
22.12 00:00    Atletico Madrid    - : -    Levante
22.12 02:00    Granada      - : -    Real Sociedad
22.12 16:00    Espanyol    - : -    Valladolid
22.12 21:00    Getafe      - : -    Barcelona
22.12 23:00    Athletic Bilbao    - : -    Rayo Vallecano
23.12 01:00    Celta Vigo    - : -    Osasuna
23.12 01:00    Valencia      - : -    Real Madrid


21 декабрь. "Эльче" - "Малага"

Баҳс Эстадио Мануэл Мартинез Валеро стадионида бўлиб ўтади. 16-турда Левантега ташриф буюрган эльчеликлар 1:2 ҳисобида мағлуб бўлишди. Табиийки, ўз мухлислари кўз ўнгида ғалабага бўлган иштиёқ ва ҳаракат икки баробар бўлади. Айниқса, кетма-кет икки бор мағлуб бўлиш Ла Лигада қолиш ниятида бўлган жамоа режаларига кирмаслиги аниқ.

Рақиб меҳмонга яхши кайфиятда келаётган "Малага" бўлса ҳам. Бернд Шустер шогирдлари 15-декабрь куни бўлган баҳсда "Хетафе"ни Санта Крузнинг ягона голи эвазига мағлуб этдилар. Аввалги мавсумда юқори ўринлар учун курашган "Малага"нинг бу мавсумдаги ишлари қовушмаяпти. Қизиқ томони, бу икки рақиб 16 турдан сўнг бир хил 17 очкодан тўплашган ва турнир жадвалинида "қўшничилик" қилишмоқда. Ўзаро учрашувлар тарихига қарасак фақатгина мезбон жамоа ғалабага эришганини кузатамиз. Бўлиб ўтган тўрт учрашувнинг иккитасида Эльче ва қолган иккитасида Малага зафар қучган. Яна бир жиҳат ушбу жамоалар тўқнашувида иккита гол урган клуб албатта устун келган. Барча учрашувларда меҳмон жамоа  фақат бир маротаба гол киритилган ("Малага").

"Эльче" Испания Кубоги баҳсларида "Вильяреал"га икки учрашув натижаси бўйича мағлуб бўлди ва энди Фран Эскриба шогирдлари ҳеч бўлмаса чемпионатда ижобий натижа қайд этиш учун ҳаракат қиладилар. Бу мавсум бўйича айтсак, ўртамиёна жамоаларнинг ўзаро қарама-қаршилиги.

Майдонга туша олмайдиганлар:
"Эльче"                        "Малага"
Lombán                        M. El Hamdaoui    
Manu                            Casado
Álvaro Giménez           Элизеу    
     
Тўпурарлар:
"Эльче"                       "Малага"
Коро 3та                      Роке Санта Крус 4та   
 

"СА" тахмини 55% - 45%


21 декабрь. "Вильяреал" - "Севилья"

Турнинг марказий учрашувларидан бири "Камп Эль Мадригал" стадионида шанба куни оқшомида бўлиб ўтиши кутилмоқда. Ўзаро учрашувларда (жамоалар ўзаро олти бор тўқнаш келишган) "Вильяреал" икки бор, "Севилья" икки бор ва яна икки бор дурранг натижа қайд этилган. Қисқаси ҳаммаёқда оддийгина икки. Шубҳасиз мезбон жамоа мухлислари ёқимтойларининг яна бир ғалабасига гувоҳ бўлиш мақсадида келишлари аниқ.

Марселино Гарсия шогирдлари ўз майдонларида октябрь ойидан буён мағлубиятга учрамайдилар. Жамоа турнир жадвалининг бешинчи поғонасида бормоқда ва янада юқорига кўратирилиш кейинги мавсумда Чемпионлар Лигаси йўлланмасини нақд қилиш демакдир. Бу эса ўзга турнир, ўзгача футбол ва албатта мақтанишга арзигулик натижадир. Эслатиб ўтиш жоизки "Вильяреал" бугунги кундаги Испан футболи пешқадамлари бўлмиш "Реал" ва "Атлетико"дан очко тортиб олишга муваффақ бўлган кам сонли жамоалардан бири.

16-турда эса Каталонияда "Барселона"га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлдилар. Энди эса тақибчиларни мағлуб этиш энг керакли вазифа бўлса ажаб эмас. Лекин навбатдаги рақиб ҳам анойилардан эмас. 7- поғонада бораётган "Севилья" бу мавсумдаги ёрқин ўйинлари билан мухлислар ва мутахассислар эътирофига сабаб бўлмоқда. Унаи Эмери бошчилигидаги жамоа Ла Лиганинг олдинги турида 4-поғонада бораётган "Атлетик" билан дуррангга имзо чекди (1:1).

5-7 ўринларда бораётган жамоалар ўйинида жамолар 3 эмас 6 очко учун баҳслашадилар десак хато бўлмаса керак. Жамоалар ўртасидаги фарқ 5 очко ва ғалаба қозонган тақдирда "Севилья" рақибига деярли етиб олади. Аввалги турда ғалаба қозона олмаган ва кучли тўртликка киришга интилаётган жамоалар тўқнашуви.

Майдонга туша олмайдиганлар:
"Вильяреал"        "Севилья"
Cani                      N. Pareja
Farinós                 М. Марин    
                             D. Cheryshev    
                             Cicinho    
                             S. M'Bia
Тўпурарлар:
"Вильяреал": Жовани дос Сантос 6та          

"Севилья": Иван Ракитич ва Карлос Бакка 7тадан

"СА" тахмини 55% - 45%


21 декабрь. "Бетис" - "Альмерия"

Сентябрдан буён ғалаба қозона олмаётган "Бетис" футболчилари ҳар сафар ана энди қўлимиз баланд келади дея майдонга тушиб, тўққизта учрашувни ҳам ўтказиб бўлишди. Рақиб ким бўлиши, қайси майдон бўлишидан қатъий назар рақибни ҳафа қилмаётган Карлос Гарридо шогирдлари турнир жадвалининг "фахрли" 20-поғонасини эгаллаб туришибди. Ундан ёмонроқ натижа қайд этишнинг иложи йўқ. Агар бунинг иложи бўлганда у ҳам айнан шу жамоа футболчиларига тегишли бўларди. Бунга шубҳа қилмасангиз ҳам бўлади.

Испаниянинг 1934/35-йилги мавсум чемпиони сўнгги йилларда чемпионликни тушларида ҳам кўрмай қўйишган.

Жамоа бу мавсумдаги 16 учрашувнинг фақатгина биттасида ғалаба қозонди. Навбатдаги рақиб эса уч бор зафар қучган. Бу ким, қайси жамоа дейсизми? Бу "Альмерия". Франсиско Родригес ("Альмерия" бош мураббийи) шогирдлари аввалги тур учрашувида "Эспаньол"ни кутиб олдилар ва рақиблар муроса кўчасини танладилар (0:0). Жамоалар ўзаро 4 бор тўқнаш келганлар. "Бетис" 2 бор ғалаба қозонган бўлса, "Алмерия" фақат 1та баҳсда зафар қучган. Яна бир бор жамоалар дурранг натижа қайд этганлар. Аутсайдерлар тўқнашуви - чинакам ишқибозларга бу учрашув ҳам қизиқ бўлиши мумкин.   

Майдонга туша олмайдиганлар:
 "Бетис"                        "Альмерия"
G. Sara                          Rodri    
Xavi Torres    
B. Rodríguez    
Д. Перки    
N. Igiebor

Тўпурарлар:
 "Бетис"                        "Альмерия"
Хорхе Молина 6та       Родри 10та

"СА" тахмини 55% - 45%


21 декабрь. "Атлетико" - "Леванте"


Кубок учрашувида ўйиндан, айнан ўйин, натижа эмас, кўнгли тўлмаган Диего Симионе ўз жамоасини чемпионат баҳсига қай даражада тайёрлай оларкин? Рақиб 11-поғонадаги жамоа бўлишига эътибор берманг. Мадриднинг яна бир жамоаси "Реал"га қарши муносиб қаршилик кўрсатган ва фақатгина 1та тўп фарқи билан мағлуб бўлган "Леванте"дан ҳар нимани кутса бўлади. Хоакин Каппарос шогирдларининг ўйини қовушиб қолса "рақиб "Атлетико", деб ўтирмайдилар. Бунинг устига жамоа ҳужумчиси Барраль охирги 3 ўйинда 3 бор рақиб дарвозасини ишғол этди (аввалги ўйинда дубл). "Қийин бўлади лекин иш қовушиб қолса "матрасчилар"ни ҳам мағлуб этишимиз мумкин" деди жамоа ҳимоячиси Хуанфран. Шундай экан "Леванте" Мадридга очко улашиш учун ташриф буюрмайди. Ўз навбатида "Атлетико" ҳам ҳеч кимга очко бергиси йўқ. Боз устига иккинчи ўнталикдаги клубга. Щзаро учрашувлар тарихида ҳам "Атлетико"нинг устунлигини кўриш мумкин. Олтита учрашувнинг учтасида "индейслар" зафар қучган бўлсалар, битта учрашувда дурранг натижа қайд этилган. Мағлубиятга учраган ҳолда "Барселона"ни олдинга ўтказиб юбориши мумкинлигини чунган мадридликлар бу учрашувда сенсацион натижа қайд этилмаслигини таъминлаш учун  учрашувнинг дастлабки дақиқалариданоқ олға боришларини кутиш мумкин. 16-турдан сўнг 43та гол урган жамоадан бошқача ўйинни кутиш мумкинмикин ўзи?! Ваниҳоят Роналдуга тўпурарлар баҳсида етиб олган Диего Коста энди якка ҳокимликни ҳоҳлаб қолиши табиий. Бунда унга Давид Вилья ва Коке яқиндан ёрдам берсалар ажаб эмас. Аввалги икки турда "Барселона" ва "Реал" навбат билан очко йўқотдилар, энди "Атлетико"нинг навбатими ёки аргентиналик мутахассис ўз жамоаси диққатини йўқотмаслигини таъминлай оладими...   

Майдонга туша олмайдиганлар:
"Атлетико" : M. Suares

"Леванте": A. Ivanschitz, David Navarro, C. Lell, Héctor Rodas, Xumetra    

Тўпурарлар:
"Атлетико"                   "Леванте"
Диего Коста 17та       Набил эл-Жар 4та

"СА" тахмини 65% - 35%


22 декабрь. "Хетафе" - "Барселона"


20та ўзаро ўйиннинг 16тасида "Барселона" зафар қучган, 3тасида дурранг натижа қайд этилган бўлса, яна 3та баҳсда "Хетафе"нинг ғалабаси қайд этилган. Шунинг ўзи тўқнашувда ким фаворит эканлигини кўрсатиб турибди десак, муболаға бўлмайди. Бир ҳафта муқаддам "Малага"га кичик 0:1 ҳисобида мағлуб бўлган "Хетафе" энди ўз майдонида "Барселона"ни қабул қилади. Турнир жадвалининг кучли саккизлигини якунлаб бераётган "Хетафе" 16 учрашувда 18 бор рақиб дарвозасини ишғол эта олган. Бу эса "Барселона"нинг икки футболчиси Алексис Санчес ва Лионель Мессининг умумий голлари сонига тенг ҳолос. Ахир "кўк-анорранглар" сафида бундан ташқари бир қатор юлдузлар ҳаракат қиладилар.

Лекин, аммо, бироқ, Тата Мартинога бу турда чинакамига қийин бўлиши мумкиндек. Сабаб, охирги турларда аввалгичалик ишонч билан ўйнай олмаётган барсачиларга бу турда Неймар ҳам ёрдам бера олмайди. "Месси йўқлигида бизни айнан Неймар олға бошламоқда", бу сўзлар жамоа ҳимоячиси Адрианога тегишлилигидан хабарингиз бўлса керак.

Қизиқ, энди бразилиялик вундеркинд ҳам йўқ, ана энди ким ўша ўзига хос етакчига айланаркин? Балки Иньеста?! Дарвоқе ушбу испан ярим ҳимоячиси жамоа билан янги 2018 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади. "Учрашув "Хетафе" майдонида бўлаётгани ва "Барселона" таркибидаги муаммолар" бу учрашувга бироз интрига қўшиши мумкиндек. Кўрамиз "Барселона" навбатдаги ғалабасини расмийлаштириб чемпионлик томонга яна бир қадам ташлайдими ёки...   

Майдонга туша олмайдиганлар:
"Хетафе"                    "Барселона"
йўқ                              Виктор Вальдес    
                                   Дани Алвес    
                                   L. Messi    
                                   J. dos Santos    
                                   И. Афеллай    
                                   Неймар
Тўпурарлар:
"Хетафе"                   "Барселона"
Педро Леон 5та       А.Санчес ва Л.Месси 8тадан

"СА" тахмини 40% - 60%


22 декабрь. "Валенсия" - "Реал Мадрид"

Испан мутахассислари турнинг марказий учрашуви айнан шу тўқнашув бўлади, деган фикрдалар. Дарҳақиқат секин аста ўзига келаётган "Валенсия" ўз майдонида "Реал"га қарши икки карра иштиёқ билан ҳаракат қилади ва ҳеч бўлмаганда очко олиш умидида майдонга тушади. Кубок масаласини ижобий ҳал этган меҳмонлар эса ўз навбатида хатто дуррангга ҳам рози бўлмасликлари турган гап. "Шундоқ ҳам кўп очко йўқотдик, узр лекин ғалаба бизники" бу превьюни ўқиётган мадридистларнинг ҳаёлидан ўтаётган гап бўлса не ажаб?

Лекин ҳаёл билан ҳаёт бошқа-бошқа дунё эканлигини "Осасуна" амалда исботлаб қўйди. Ўша учрашувда "галактикос" футболчилари рақибни умуман менсимай ҳаракат қилганларини нафақат жамоанинг анти мухлислари балки мутахассислар ҳам эътироф этдилар. Дарҳақиқат ҳисоб 0:2 ва Рамоснинг четлатилишидан кейин ҳам мадридлик юлдузлар чинакамига ўйинга киришиш ва гол уришга шошмадилар.

Бу ҳолат аввал ҳам кузатилган, лекин "қаймоқранлилар" мухлислари бахтига аввалги учрашувларда футболчилар савиясидаги катта тафовут якуний натижа ижобий бўлиши учун етарли бўларди, лекин ўша куни эмас. Рақиб ("Осасуна")нинг тўпурари Ориол Риера "Реал" дарвозасига ҳам икки бор гол уришга эришди. Бунга жавоб бериши керак бўлган Карло Анчелотти жамоаси тўпурарлари Криштиану Роналду, Карим Бензема ва 100 миллионлик Гарет Бейл ҳам гол ура олмадилар. Оқибатда жамоа қўшҳокимлардан янада ортда қолиб кетди. "Атлетико" ва "Барса" 43тадан, "Реал" 38та очко.

Ҳар мавсумда чемпионлик учун курашувчи "бланкослар" бу сафар рақибни узоқлаштириб юбороётгандай туюлмаяптими? Ахир ҳар икки рақиб ҳам ("Атлетико" ва "Барса") унча-мунчага очко йўқотмаётган бўлса. Навбатдаги мағлубият "Реал"ни чемпионлик курашидан деярли чиқариб юбориши мумкин. Шу сабабли ҳам Карло Анчелотти жамоаси биринчи дақиқаларданоқ ҳазилга берилмай, учрашувга жиддий ёндашишларини сўраши, талаб этиши аниқ. Ўзаро учрашувларга тўхталсак, охирги беш учрашувнинг фақатгина иккитасидагина "Реал" ғалаба қозона олган. Тўғри "Валенсия"да ўзаро тўқнашувларнинг сўнгги бештасида умуман ғалаба йўқ, лекин нафақат Испания балки, Европада ҳукмронлик йилларини қумсаётган ва ўша даврларни қайтариш ниятида бўлган "Реал" учун 5 учрашувда 2 ғалаба, мақтанишга арзигулик эмасдек. Бу учрашувда жамоанинг ва умуман футбол тарихидаги икки энг қиммат футболчи Криштиану Роналду ва Гарет Бейлнинг майдонга қайтиши кутилмоқда.Қайтиши деяётганимизнинг сабаби, уларнинг иккиси ҳам Кубок баҳсида қатнашмади.

Аввалги икки учрашувда Роналду гол ура олмаган. Бу португалиялик "замбарак" учун кўп вақт. Ахир унинг ўзи футбол мухлисларини ўзининг голларига ўргатиб қўйган. Айниқса бу мавсумда ажойиб ҳаракат қилаётган Роналду, бу йил унинг футболчилик фаолиятидаги энг, энглариданлигини ўзи ҳам таъкидлади. Унинг азалий ва ашддий рақиби Лео Месси жароҳат

Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook