Latest news

12:53Кроос: "Клублар ўртасидаги ЖЧда учинчи маротаба ғолиб бўлиш мен учун аҳамиятли воқеа бўлади"1 12:50Кроос: выиграть клубный ЧМ в третий раз будет особенным событием для меня0 12:45"Бухоро" хорижда йиғин ўтказадими? 1 12:38"Кашима Антлерс" - "Окленд Сити". Учрашувни африкалик ҳакамлар бошқариб боришади3 12:25Норхоновга кўплаб клублар қизиқишмоқда16 12:18Карим Бензема ЧЛ тарихидаги бешинчи рақамли тўпурарга айланди2 12:10Жавоҳир Сидиқовни табриклаймиз1 12:05Бобур Акбаров Малайзия ёки Эронга кетиши мумкин6 12:02"Крестовский" стадиони 1 рубль эвазига "Зенит"га топширилади2 11:58Стадион «Крестовский» будет передан в управление «Зениту» за один рубль0 11:51Виталий Ни: "Фозил Мусаев Японияда ўйнаши мумкинлигини инкор этмайман"9 11:44"Реал"нинг кейинги босқичдаги рақиби қайси жамоа бўлади (тахминлар)29 11:40Азиз Ғаниев: "Зенит"да ўйнашни ким ҳам истамайди дейсиз"14 11:28ЧЛда қатнашаётган испан клубларининг барчаси кейинги босқичга чиқди10 10:50Карвахаль: "Ҳеч ким 1/8 финалда "Реал" билан ўйнашни истамайди"14

14 dec 10:00
News

Испания. 16-тур Превьюси

Чемпионатдаги бироз танаффусдан сўнг яна эътиборингизга Испания Ла Лигаси 16-тур ўйинларининг превьюсини тақдим этамиз.

Мухлислар орасида шундай гап юради: "Испания Ла Лигасида иккита чемпионат бор, булар: "Реал" ва "Барса"нинг чемпионлик учун кураши ва қолганларнинг учинчи ва ундан кейинги ўринлар учун баҳс олиб бориши". Узоққа бормайлик, ўзимизнинг диёримизда ҳам шунга ўхшаш фикрли инсонлар етарлича топилади. Айниқса футбол мухлисларининг бугунги авлодини 95% учун Испанияда эътирофга лойиқ фақат иккита  жамоа бор. Булар кимлигини қайтаришнинг ҳожати йўқ менимча. Ахир хаттоки сўнгги вақтлардаги ўйинларидан кейин ҳам, Мадриднинг биринчи жамоаси "Атлетико" деб айтадиган ишқибозни топиш мушкул иш. Лекин эътибор берганмисиз? Агарда Испанияда "Барселона" ва "Реал Мадрид"га тенг келадиган рақиб йўқ ва бу икки жамоанинг ғалаба қозониши одатий ва ўзгармас ҳол бўлса, нега унда бу жамоалар ҳам очко йўқотишади? Нега унда улар ўзаро ўйинларни ҳисобга олмаган тақдиримизда ҳам 100% лик натижа кўрсата олишмайди? Чунки бу футбол, унда нима бўлишини олдиндан аниқ айтиб бўлмайди. Бунга Ла Лиганинг сўнгги тур учрашувида Бильбаонинг "Атлетико"си ўша "Барса"ни кутилмаганда мағлуб этгани ёрқин мисол бўла олади. Тўғри бу жамоалар ("Реал" ва "Барса") нисбатан кучлироқ бўлиши мумкин, лекин улар ҳам вақти-вақти билан мағлубиятга учрайдилар. Нима бўлганда ҳам мухлис чиройли футбол кўришни истайди. Бизнинг ниятимиз ҳам шу, ким ғалаба қозонса-қозонсинку, бу ҳаққоний ва чиройли тарзда амалга оширилса бўлгани.


14.12 00:59
Levante - : - Elche
14.12 20:00
Osasuna - : - Real Madrid
14.12 22:00
Rayo Vallecano - : - Granada
15.12 23:59
Barcelona - : - Villarreal
15.12 02:00
Malaga - : - Getafe
15.12 16:00
Almeria - : - Espanyol
15.12 21:00
Real Sociedad - : - Real Betis
15.12 23:00Sevilla - : - Athletic Bilbao
16.12 00:59Atletico Madrid - : - Valencia
17.12 02:00Valladolid - : - Celta Vigo

13 декабрь. «Леванте» – «Эльче».  00:59

Сўнгги уч турда мағлуб бўлаётган Хоакин Капаррос шогирдлари айнан эльчеликларга қарши ўйинда бу ноҳуш анъанага барҳам бериш ниятида бўлсалар ажаб эмас. Бунга уларнинг  тўлиқ ҳақлари бор. Буни статистика ҳам кўрсатиб турибди. Бу жамоалар ўзаро 6 бор учрашган бўлиб, уларнинг 5тасида Валенсияликлар зафар қучишган ва бир бор дурранг натижа  қайд этишган. ғалабага икки ҳисса ҳаракат қилишнинг яна бир сабаби, бундан буён "Леванте"ни бири-биридан қийин ва мураккаб ўйинлар кутиб турибди. "Атлетико", "Валенсия",  "Малага", "Барселона" ва "Севилья". Шу рўйхатнинг ўзи Ла Лига мухлислари жамоани нақадар қийин учрашувлар кутиб турганини билиб олишлари учун етарли бўлса керак. Шу  сабабли "Леванте" керакли очколарни ўзининг бевосита рақиблари билан учрашувларда тўплаши нур устига аъло нур бўларди. Жамоа нафақат ўзи очко жамғаради балки, турнир  жадвалидаги "қўшни"лар очко йўқотадилар. "Эльче" охирги турда мағлуб бўлди. Эльчега меҳмон бўлиб келган "Атлетико" жамоаси 2-0 ҳисобида ғалаба қозонди. "Эльче"ни ҳам  бундан сўнг "Малага", "Барселона" ва "Севилья" билан баҳслар кутиб турганини айтиб ўтиш керак.   
Ўзаро ўтказилган ўша олти баҳснинг бирортасида жамоалар умумий ҳаракатлар эвазига 3тадан ортиқ гол урмаганлар, бу нимадан далолат беради? Бу шунинг исботики, жамоалар  рақиб билан ўйинда биргина хато ҳам жуда қимматга тушишини яхши биладилар. Муросасиз ўтажак баҳслар одатда йирик мусобақа финалларида кузатилади дерсиз, йўқ, баъзан  футболчилари савияси унча юқори бўлмаган, лекин бири-бирига мунеосиб рақиблар ҳам иштиёқ ва интилиш эвазига мухлисбоп ўйин намойиш этиб бера оладилар. Шунчаки бу ҳар  доим ҳам бўлавермайди.
Ҳар икки клуб 15-турдан сўнг, бир хил - 17 очкодан жамғарганлар.   
Тўпурарлар:
"Леванте"                 "Эльче"
N. El Zhar    4            R. Boakye    3      

"СА" таҳмини: 45% - 55%  

14 декабрь. «Осасуна» - «Реал Мадрид». 20:00


Миллий чемпионатнинг охирги 5 турида 24 гол урган "галактикос" футболчилари бу турда "Осасуна" меҳмони бўлади. Ўз навбатида мезбонлар сўнгги 5 турда 10та гол ўтказиб юборганлар. Лекин меҳмонда "Валенсия"дан 3 гол қабул қилиб олиб бирор марта ҳам жавоб бера олмаган Хавьер Гарсия шогирдлари ўз майдонларида номдор рақибга муносиб қаршилик кўрсатишга ҳаракат қиладилар. Кучлилар орасида қолиш учун курашаётган "Осасуна" учун ҳар бир ўйин ва ҳар бир очко жуда муҳим. Жамоа 13 очко жамғарган ҳолда, турнир жадвалининг 16-поғонасини эгаллаб турибди. тақибчилар ва юқорироқдагилар билан фарқ унчалик катта эмаслигини инобатга олсак, клуб шубҳасиз хаттоки "Реал" билан ўйинда ҳам очколар учун курашади. Буни "сесация" дерсиз, лекин аввалги турда "Барселона" мағлубиятга учраганда "Реал" ютқазмайди деб ким кафолат бера олади. Тўғри мадрикликлар ҳозирги вақтда нафақат Испания балки Европада ҳам унча-мунча рақибни кимсан демасдан ер тишлата оладилар, лекин ҳамма нарсанинг якуни бор. Ушбу учрашувда Криштиану Роналдунинг майдонга тушмаслигига ҳеч қандай сабаб йўқ. Европа Чемпионлар лигасининг 6-тур учрашувида "Копенгаген" дарвозасига гол киритишга муваффақ бўлган португалиялик футболчи гуруҳ босқичининг ўзида 9 гол билан, турнир рекордини янгилади. Ла Лиганинг навбатдаги учрашувида ҳам гол уриш ва Ла Лига тўпурарлари рўйхатидаги пешқадамлигини мустаҳкамлашга уриниши аниқ. Бундан ташқари жароҳатидан тузалиб, асосий таркибдаги ўрнини секин аста қайтариб олаётган ва куни кеча қиз фарзандли (Эмма) бўлган Хаби Алонсо ҳам асосий таркибдан жой олса ажабмас. Аввалроқ мадридликлар чемпионат баҳсларида анчагина сермаҳсул ўйин намойиш этаётганларини айтиб ўтгандик. Карло Анчелотти бошчилигидаги жамоа "кучли бешлик" чемпионати жамоаларининг ичида ҳам энг кўп гол урган жамоа ҳисобланадилар. Охирги расмий 21 учрашувда 64 бор гол уриш бошқа ҳеч бир жамоага насиб этмаган. Ички чемпионатда эса мадридликлар ҳамон пешқадамлар "Атлетико" ва "Барселона"ни тақиб қилишмоқда. Нима бўлганда ҳам жаҳон юлдузлари иштирокидаги учрашув зерикарли бўлмаслиги аниқ.
Тўпурарлар:
«Осасуна»                             «Реал Мадрид»     
Ориоль Риера    5                 Криштиану Роналду     17

"СА" таҳмини: 35% - 65%

14 декабрь. "Райо Вальекано" - "Гранада". 22:00

"Тереза Ривера" стадионида бўлиб ўтадиган баҳс муросасиз бўлиши кутилмоқда. Чунки жамоаларни бор йўғи 4 очко ажратиб турибди. Ўзаро учрашувлар тарихини қарасак ҳам муросасизлик гувоҳи бўламиз. "Райо Вальекано" ғалаба қозонган тақдирда "Гранада"га деярли етиб олади. Мезбонлар бу учрашувда жон-жахтлари билан ҳаракат қилишларини таҳмин қилса бўлади. Жамоа "жон сақловчилар" қаторининг юқори, турнир жадвалининг эса анча қуйи поғонаси  - 17-ўринда бормоқда. Жадвалнинг қуйи поғоналаридаги жамоаларни жуда ҳам тиғиз жойлашганини инобатга олсак, ғалаба ва 3 очко жамоа жонига оро бўла олади. Аввалги тур икки турда гол уришига қарамай мағлуб бўлаётган Пако Хемес шогирдлари бу сафар ўз майдонларида "Гранада"ни ҳафа қилишга уриниб кўришади.
Ўзаро ўйинларда жамоалар 2 бор дуррангга имзо чекишган бўлса, "Райо" футболчилари 3 бор ғалаба нашидасини суришган. Лекин охирги тўқнашувда "Гранада" кичик 1:0 ҳисобида зафар қучган.
"Райо Вальекано"да майдонга: Gálvez Rodrí, Alberto Perea, Zé Castro, S. Fernández, José Carlos, Saúl майдонга туша олишмаса, меҳмонларга: Mainz ва D. Buonanotte ёрдам бера олишмайди. Saúl ва D. Buonanotte қизил карточкалари туфайли ўйинни ўтказиб юборишса, қолганлар ҳали жароҳатидан қутулганларича йўқ!  
Тўпурарлар:
 "Райо Вальекано"                                         
Альберто Буэно ва Хонатан Виера   4тадан

"Гранада"
Юссуф ал-Араби  6та 

"СА" таҳмини: 55% - 45%  
 

14 декабрь. "Барселона" - "Вильяреал". 23:59


"Барселона" жамоасини алоҳида таништириб ўтириш шарт бўлмаса керак. Лионельсиз "Барса"га қийин бўлади деган фикрларни ишонч билан енгиб ўтган Херардо Мартино шогирдлари навбатдаги турда "Вильяреал"ни кутиб олишади. Чемпионлар Лигаси 6-турида бир қарашда турнирдаги вазиятига таъсир этмайдиган учрашувда Шотландиянинг энг номдор клубларидан бири "Сельтик"ни ер тишлатган "кўканорранглилар" сафида Неймарнинг ўйинлари борган сари очилиб бормоқда. У сўнгги учрашувда хет-трикга эришди ва бир бор жамоадошига голли пас етказиб бера олди. Ўша куни "Барселона"нинг, ҳусусан Неймарнинг ўйини ростманасига ажойиб чиқди. Ўша баҳсни кузатганлар фикримизни тўлиқ тасдиқлашларига шубҳа йўқ. Олтита голдан ташқари яна бир нечта қулай вазиятлардан фойдалана олмаган каталонияликлар бир бор ўз дарвозаларидан ҳам гол ўтказиб юборишгани ўйиннинг умумий кўринишини унчалик ўзгартирмади. Жамоасини олдинда "Вильяреал" билан бўладиган муҳим ўйин кутиб турганини билган ҳолда Мартино ҳозирда жамоанинг ҳужумдаги асосий қуролига айланиб улгурган Неймарни алмаштириб қўя қолди. Учрашувдан кейин берган интервьюсида ҳам Тата шундай деди: "Неймар жуда катта кўламдаги ишни амалга оширмоқда, кетма-кет бўлиб ўтган учрашувлар туфайли унда жисмоний толиқиш бўлиши мумкин, шу сабабли у дам олиши зарур". Неймарнинг ҳордиғи фақатгина ўша учрашувнинг қолган ярим соати эдими ёки... 24 декабрь тунининг қоқ ярмида бунга жавоб топишимиз мумкин бўлади. Ҳақиқатан ҳам бразилиялик футболчи сўнгги йилларда мухлисларнинг тилидан тушмай келаётган гап: "Мессисиз "Барса" - "Барса" эмас", қабилидаги гап-сўзлар ҳеч бўлмаганда бироз камайишига сабаб бўла олди. Чемпионат баҳсининг аввалги турида Мадриднинг "Реал"и футболчиси Гарет Бейлнинг хетт-трикига Неймар муносиб жавоб қайтарди чамамда. Алоҳида ўйинчиларни қўйиб турайлик, "Барселона" даври ортда қолганми-йўқми буниси аниқ эмаску, лекин қандай бўлишидан қатъий назар "Барселона" ЧЛ 1/8 финалига йўлланмани қийинчиликсиз қўлга киритдилар. Навбатдаги рақиб "Вильяреал" турнир жадвалининг бешинчи поғонасини банд этган. Хабарингиз бор Испания клубларига ЧЛда 4 ўрин ажратилган. Бу эса ўша ўринлар учун курашни янада муросасиз бўлишини таъминлайди. Чунки "Вильяреал" ҳам тўртинчи ўринга кўтарилиши учун кам эмас, кўп эмас 2 очко керак. Агарда жамоа зафар қучиб, энг яқин рақиб "Атлетик" Севильяда "қоқилса" жамоа шу турдан кейиноқ 4-поғонага кўтарилиб олади. Шу сабабли меҳмонлар ҳам каталонияга шунчаки саёҳатчи сифатида келишмаган. Ўзаро ўйинларда сўзсиз устунлик каталонияликлар тарафда. Охирги 5 учрашувда "Вильяреал" бор йўғи 1 очкога эга бўлган. Лекин жамоа мухлислари учун яхши янгилик бу жамоанинг мана 4 учрашувдирки мағлубиятга учрамаётганидир. Ушбу мағлубиятсиз серияни давом эттира оладиларми ёки ўйини очилиб бораётган "Барса" мухлисларини хушнуд этадими? Кўрамиз!!!
«Барселона» таркибида майдонга туша олмайдиган футболчилар: Пуйоль, Виктор Вальдес, Дани Алвес, Tello, L. Messi, Хорди Альба, И. Афеллай (барчаси жароҳат), Adriano Correia (қизил карточка)
«Вильяреал» таркибида майдонга туша олмайдиган футболчилар: Фаринос (жароҳат) ва Сориано (қизил карточка).   
Тўпурарлар:
"Барселона"                     
Лионель Месси ва Алексис Санчес 8тадан    

"Вильяреал"  
Джовани Дос Сантос 6та

"СА" таҳмини: 60% - 40%


15 декабрь. "Малага" - "Хетафе". 02:00

Аввалги масумни ажойиб ўтказган "Малага"ни бу мавсумда ишлари ўхшамаяпти. Жамоа турнир жадвалининг бор йўғи 15 поғонасини банд этган. Сўнгги 5 учрашувнинг бор йўғи биттасида "Хетафе" ушбу рақибни енга олган. "Хетафе" эса ўз навбатида 7-ўринда келмоқда. Бу жамоа учун яхши натижа лекин ҳаёт қонунига мувофиқ ҳар бир жамоа ва ҳар бир футболчи олға интилаверади. Шундай экан Луис Гарсия шогирдлари янада юқорироққа интилиши табиий. Охирги тур учрашувида ғалаба қозонганликлари уларга қўшимча иштиёқ бағишлаши турган гап. "Малага" эса мана 3 турдан бери ғалаба қозона олмаяпти ва Бернд Шустер ўз мухлислари кўз ўнгида мағлуб бўлгиси келмаслиги аниқ. Мураббий Ignacio,  Camacho, R. Santa Cruz, M. El Hamdaoui, Flávio ва Casadoнинг хизматларидан фойдалана олмайди. "Хетафе" сафида эса Lafita, L. López, Sergio Escudero ва Borja майдонга туша олмайди. Кейинги турларда "Малага"ни "Эльче" ва "Атлетико" билан учрашувлар кутиб турибди. Шу сабабли жамоа агар юқорироққа кўтарилишни истаса айнан шу каби рақибларни мағлуб этиши керак.
Тўпурарлар:
"Малага"                                                        "Хетафе"
Санта Крус ва Эль Хамдауи 3тадан гол   Педро Леон 5та гол

"СА" таҳмини: 55% - 45%  

15 декабрь. "Альмерия" - "Эспаньол". 16:00

Мезбонлар сафида жамоа тўпурари Родри жароҳат олган ва навбатдаги баҳсда майдонга туша олмайди. Етмаганига ҳимояда ҳам муаммолар етарлича. Айнан шу жиҳатларни инобатга олсак, "Альмерия" хаттоки ғалаба қозониш илинжида майдонга тушса ҳам ажабмас.
Тўпурарлар:
"Альмерия"          "Эспаньол"
Родри 7та         Сергио Гарсия 6та

"СА" таҳмини: 50% - 50%

15 декабрь. "Реал Сосьедад" - "Бетис". 21:00

Сан-Себастьяндаги бу баҳс меҳмонлар устози Хуан Карлос Гарридо учун Ла Лига доирасида дебьют учрашуви бўлади. Янги мураббий жамоага келгандан буён Қирол Кубоги ва Европа Лигаси учрашувларида бирга эди, лекин Испания чемпионати бошқа мусобақа. Жамоа 20-поғонани "ишонч" билан эгаллаб олган. Лекин бу жамоанинг ниятларига кирмаслиги турган гап. Лекин "Реал Сосьедад" ўз майдонида, унинг устига ҳафта ўртасида баҳс ўтказмаган ҳолда ўзаро тўқнашувга етиб келади. Ҳа, янги мураббий Карлос Гарридо учун қийин синов бўлиши турган гап.   
Тўпурарлар:
"Реал Сосьедад"             "Бетис"
Антони Гризман 9та        Хорхе Молина 5та

"СА" таҳмини: 60% - 40

15 декабрь. "Севилья" - "Атлетик". 23:00

"Севилья" клуби етакчиси Ракитич ушбу баҳсда иштирок этмайди. Бунга унинг сариқ карточкалари кўпайиб кетгани сабаб. Иваннинг қолган жамоадошлари эса пайшанба оқшомида Германиянинг "Фрайбург" клуби билан куч синашишди ва сафардан ғалаба билан қайтишди. Шундай экан "Севилья"да ҳаммаси жойида, жамоа яхши спорт формасида, лекин "Атлетик" ҳам севильяликлардан қолишмаяпти. Аввалги турда чемпионат пешқадами "Барселона"ни ўз майдонида мағлуб этган бильбаоликларга бу турда яна жамоа ҳужумчиси Ариц Адуриц ҳам ёрдам бера олади.
Тўпурарлар:
“Севилья"                                                    "Атлетик"
Карлос Бакка ва Иван Ракитич 7тадан   Ариц Адуриц 3та

"СА" таҳмини: 45% - 55%  

15 декабрь. "Атлетико" - "Валенсия". 00:59


Диего Симионе жамоаси шу қадар кучайиб бормоқдаки, жамоа асосий таркибнинг баъзи бир ўйинчиларига Чемпионлар Лигаси баҳсларида дам олиш имкониятини бермоқда. Деярли иккинчи таркиб билан Россиядан дурранг билан қайтган "матрасчилар", 6-турда ўз майдонларида Португалиянинг "Порту"сини қийинчиликсиз, 2:0 ҳисобида мағлуб этди. "Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси йўқлигида Криштиану Роналдуга тўпурарлар баҳсида айнан "Атлетико Мадрид" ҳужумчиси Диего Коста қаршилик қилмоқда. Ҳужумчининг ҳисобида Ла Лига 15 гол мавжуд бўлиб, Давид Вилья ҳам унинг ўзига ва жамоага катта ёрдам бермоқда. Меҳмон жамоа "Валенсия" эса жадвалнинг 9-ўринини эгаллаб турибди. Аввалги турда "Осасуна"ни қабул қилган Валенсияликлар рақиб дарвозасига жавобсиз 3та гол киритдилар. Ўша учрашувда "Валенсия" ҳужумчиси Жонас хетт-трикка эришган ва гол уришдан тўхтамоқчи эмаслигини, ҳамда яна ва яна гол урмоқчилигини айтиб ўтди. Ўзаро ўйинларнинг сўнгги бештасида "Атлетико" икки бор ғалаба қозонган, яна иккита учрашувда дурранг ва бир бор "Валенсия" зафар қучган. Охирги учрашувда (2013.04.13) 1:1 ҳисоби қайд этилган. Ўша баҳсда "матрасчилар"нинг аввалги мавсумдаги тўпурари Радамель Фалкао гол муаллифи бўлган, "кўршапалак"ларнинг ягона голини Жонас учрашувнинг 5 дақиқасида киритганди. Бу мавсумда "Атлетико" чемпионлик учун ростманасига кураш олиб бормоқда ва ҳозирда "Барселона" билан пешқадамликни голлар фарқига кўра бўлишиб турибди холос. Голлардаги фарқни яхшилаш яхши, лекин "Валенсия" қанча ҳоҳласа гол урса бўладиган жамоа эмас. Бизнингча Диего Симионени ҳар қандай ҳисобдаги ғалаба қаноатлантирса керак.
Тўпурарлар:
"Атлетико"                     "Валенсия"
Диего Коста 15та         Жонас 8та

"СА" таҳмини: 60% - 40   

17 декабрь. “Вальядолид” – “Сельта” 02:00

Узоқ давом этган омадсизликлардан сўнг "Сельта" ваниҳоят ўз ўйинини топди чоғи. Чемпионат баҳсида "Алмерия" (3:1) ва Кубок доирасида "Атлетик" (1:0) ҳисобида мағлуб этилди. Ҳужумдаги ишлари қовушиб турган виголиклар ўзларининг ғалабали юришларини 16-турда ҳам давом эттиришга уринишларини кутиш мумкин. Бунга мезбонларнинг ҳимоядаги ўйини ҳам туртки бўлиши мумкин.
Тўпурарлар:
“Вальядолид”            “Сельта”
Хави Герра 7та          Алекс Лопес ва Шарлес 5тадан

"СА" таҳмини: 40% - 60%  


#ЖамоаЎЮДМУГ - ЎГТ-НОчк
1Barcelona15131142 - 93340
2Atletico Madrid15131140 - 93140
3Real Madrid15121244 - 172737
4Athletic Bilbao1592423 - 19429
5Villarreal1584325 - 141128
6Real Sociedad1565425 - 21423
7Getafe1572618 - 21-323
8Sevilla1564529 - 27222
9Valencia1562721 - 23-220
10Espanyol1553718 - 21-318
11Elche1545615 - 20-517
12Granada1552812 - 19-717
13Levante1545613 - 21-817
14Celta Vigo1543820 - 23-315
15Malaga1535717 - 22-514
16Osasuna15411011 - 25-1413
17Rayo Vallecano15411015 - 36-2113
18Valladolid1526716 - 25-912
19Almeria1533916 - 32-1612
20Real Betis1524914 - 30-1610

Омонжон ТЎХТАМИРЗАЕВ тайёрлади

Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook