UZ

Сўнгги янгиликлар

00:00ЕЧЛ. "Боруссия Дортмунд" — "Атлетико Мадрид" (онлайн ҳисоб)  2 00:00ЕЧЛ. "Барселона" — ПСЖ (матнли трансляция)  31 23:57Эден Азарнинг укаси 2024 йил бошқа майдонга туша олмайди  0 23:42Россия кубоги. Файзуллаев гол уриб, ЦСКА ғалабасига ҳисса қўшди  3 23:22Абдусамад Дўрмонов: "Футбол ўйнаётган жамоа ҳар доим юқори ўринлар учун ҳаракат қилиши керак"  2 22:42U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея ўйин сўнгида ғалабани илиб кетди, Таиланд эса Ироқни аяб ўтирмади  4 22:25Дмитрий Ким: "Чиғатой"нинг мақсади ёш иқтидорларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  0 21:58"Барселона" мухлислари ПСЖ вакиллари яшаётган меҳмонхона яқинида мушакбозлик қилишди  10 21:31Улуғбек Бакаев: "Аввало гуруҳдан чиқиб олайлик"  3 21:06Наврўз Алимов: "Кучли жамоаларга қарши ўйинлар Биринчи лигада ёрдам беради"  2 20:30"Холматовнинг орзуси улкан нур ила қайноқ". Диёр Холматов U-23 Осиё кубоги олдидан ФИФАга интервью берди  18 20:23Ўзбекистон футзал терма жамоасининг асосий дарвозабони Осиё кубогини ўтказиб юборади  8 20:20U-23 Осиё кубоги. Бир киши кам бўлиб қолган Япония Хитойни минимал ҳисобда енгди  0 20:08Тўрт нафар ҳакам дисквалификация қилиниб, жаримага тортилди  10 19:59"Реал" эртага Мбаппе трансферини эълон қиладими?  18

Испания. 14-тур Превьюси Янгиликлар

Испания. 14-тур Превьюси

Эътиборингизга Испания чемпионати 14тур ўйинларининг превьюсини тақдим этамиз

23 ноябрь. “Барселона” - “Гранада”. 20:00
Чемпионат пешқадами бу турда Лукас Алькарас шогирдларини қабул қилишади. Жамоа 17 очко билан турнир жадвалининг 8-поғонасини банд қилиб турибди. 13-тур баҳсида "Нуэво Лос-Карменес" номли уй стадионида "Малага"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этган мезбонлар таркибида Марокашлик ҳужумчи Юссуф Эл-Араби хет-трикга эришган. "Кўк-анор ранглилар" эса 37 очко жамғарган ҳолда Ла Лигада карвон бошилик қилмоқда. Нафақат очко, балки тўплар нисбатида ҳам Херардо Мартино шогирдлари биринчилар. Гол уриш борасида ҳам, ҳимоядаги ишончли ўйин ва энг кам гол гол ўтказган жамоа ҳам айнан каталонияликлардир. Тўплар нисбати 38-8. Мезбонлар сафида асосий ўйинчилардан бири Лионель Месси узоқ муддатга сафдан чиққани етмагандек, жамоанинг қанот ҳимоячиси Даниел Алвес ҳам жароҳати боис бу учрашувни ўтказиб юборади. Лекин клуб муҳлислари яхши спорт формасига кириб улгурган ҳужумчи Алексис Санчесдан ажойиб ўйин ва голлар кутишга ҳақлилар. Чунки чилилик футболчи жамоа тўпурарлар рўйхатида иккинчи поғонани эгаллаб турибди. Шунингдек "Гранада" ҳимоячилари Неймарни ҳам жиддий тарзда қўриқлашлари зарур. 11 та учрашувда майдонга тушган ёш бразилиялик иқтидор эгаси 4 та гол уришга муваффақ бўлган. Таъкидлаш жоизки Неймар жамоа учун муҳим учрашувлар ва қийин вазиятларда гол урмоқда. "Атлетико" Мадрид билан Кубок финалидаги голи "Барселона"га ғалаба қозониш имконини берган бўлса. Чемпионатнинг энг муҳим ўйинларидан бири "Эл-класико"да ҳам биринчи гол муаллифи айнан Неймар эди. Испаниянинг амалдаги чемпионлари аввалги турда Севилия шаҳрининг "Бетис" клуби меҳмони бўлиб 4:1 ҳисобида зафар қучган. 
Қизиқ кетма-кет жамоавий рекордларни янгилаётган "Барса"га, "Гранада" футболчилари муносиб қаршилик кўрсата олишармикан? 
Жамоа тўпурарлари:  Лионель Месси - 8 (Барселона), Юссуф Эл-Араби - 6 (Гранада)
"СА" таҳмини: “Барселона” 65%-35% “Гранада” 

23 ноябрь. “Альмерия” - “Реал Мадрид”. 23:59

"Қаймоқранглилар" аввалги турда, яхши ўйин кўрсатаётган "Реал Сосьедад"ни қабул қилдилар. ЧЛда қатнашаётган Ягоба Аррасате шогирдлари кимсан "Манчестер Юнайтед" билан дуранг ўйнашди. Мадридга йўл олишдан аввал ўз майдонида Осасуна дарвозасига 5 та жавобсиз тўп йўллаган сосьедадликлар "Қирололик клуби"дан айнан шунча гол ўтказиб юборишди. Аксига олиб ФИФА президенти Блаттер айнан шу учрашувдан аввал мадридликлар юлдузи Криштиану Роналдунинг жиғига тегди. Бунга жавобан Роналду Клаудио Браво дарвозасига 3 та гол киритди. Шунингдек Карим Бензема ва Сами Хедиралар ҳам биттадан гол муаллифига айланишди. Меҳмонлар таркибида Антони Гризман жуда чиройли гол уришга муваффақ бўлди. "Реал" 31 очко билан турнир жадвалида "Барселона" ва "Атлетико" Мадриддан сўнг 3-уринни эгаллаб турибди. Лекин "Алмерия" ҳам бундан аввалги учрашувни Родрининг голи эвазига ўз фойдасига ҳал этган. Қизиқ бир ҳолат, бу гал ҳам "Осасуна"ни мағлуб этган жамоа Карло Анчелотти шогирдларига қарши майдонга тушади. 15 та гол урган Франсиско Родригес шогирдлари 24 бор ўз дарвозаларидан тўп олиб чиқишга мажбур бўлганлар. Бу статистикага қараб, галактикосни осон учрашув кутиб турибди дейсизми? Йўқ, "Алмерия" охирги 3 турда мағлуб бўлмаган. Жамоа ҳужумчиси Родри кетма-кет икки учрашувда гол муаллифига айланди. Бунинг устига турнир жадвалида секин-аста юқорилаётган "Алмерия" ўз мухлислари кўз ўнгида номдор рақибга қарши икки хисса иштиёқ билан харакат қилса ажабмас. 
ЖЧ-2014 ўтиш учрашувлари қахрамони бўлган, Ла Лига тўпурари Криштиану бошлиқ мадридликлар, охирги учрашувларда ишончли харакат қилаётган "Алмерия" дарвозасига йўл топа олишадими?
Жамоа тўпурарлари: Родри  7 (“Алмерия”), Криштиану Роналду  16 (“Реал Мадрид”). 
"СА" таҳмини: “Алмерия” 30%-70% “Реал Мадрид” 
 
24 ноябрь. “Атлетико Мадрид” - “Хетафе”. 02:00
Мавсумни кўтаринки руҳда бошлаган "Атлетико" бу турда "Хетафе"ни қабул қилади. Ўтган учрашувларнинг 10 тасида рақиб дарвозабонларини ранжита олган Диего Коста ҳануз терма жамоа либосида майдонга туша олмади. Лекин бу муаммолар унга клубда мунтазам гол уришига тўсқинлик қила олмаяпти. "Матрасчилар" сафига ёзда келиб қўшилган Давид Вилья ва Диего Коста ажойиб жуфтлик хосил қилишди десак, муболаға бўлмас. Чемпионатнинг сўнгги уч ўйинда бу икки хужумчи майдонни голсиз тарк этмаган. Узоқ муддат жамоани ва жамоавий ўйинни шакллантирган Диего Симеоне ниҳоят ниятига эришди шекилли. Буни нафақат натижалар (Ла Лигада 2-ўрин ва Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида муддатдан олдин кафотланган биринчи ўрин), балки жамоанинг ўйини ҳам тасдиқламоқда. Мадрид дербисида ўйин бўйича ғолиб бўлган "Атлетико", бошқа рақиблар билан ўйинларда унчалик қийналмаяпти ҳам. 13-турда "Виллареал"га қарши учрашувда рақиб ҳимоячиси Марио рақиб дарвозасини, ўзиники билан алмаштириб қўйганидан ҳайратга тушган Хуанфран ҳам ўз жамоаси дарвозасига гол уриб қўйганини сезмай қолди чамамда. "Хетафе" эса "Эльче"ни қабул қилди. Сариқ карточкаларга бой бўлган учрашувда иккита голдан ортиғига вақт топилмади. Мезбонлар сафида Педро Леон гол муаллифи бўлди. Аввалги турлардаги учрашувларга назар солсак, 3 ноябрь куни "Валенсия"га мағлуб бўлган Луис Гарсия шогирлари, ундан аввал (11 ноябрь) меҳмонда "Виллареал"ни мағлуб этишган  2:0. Жамоа 20 очко жамғарган ҳолда, 6-ўринда бормоқда. Эндиги рақибларнинг бири "Барселона"ни таъқиб этиш билан овора бўлса, иккинчиси Чемпионлар Лигаси йўлланмасини берувчи 4-ўринга интилмоқда.
Жамоа тўпурарлари: Диего Коста – 13 (“Атлетико Мадрид”), Педро Леон – 4 (“Хетафе”)
“СА” таҳмини: “Атлетико Мадрид” 60%-40% “Хетафе” 

14-тур учрашувлари
22 ноябрь.
“Вальядолид” - “Осасуна”. 01:00
23 ноябрь. “Барселона” - “Гранада”. 20:00
23 ноябрь. “Альмерия” - “Реал Мадрид”. 23:59
24 ноябрь. “Атлетико Мадрид” - “Хетафе”. 02:00
24 ноябрь. Леванте - Вильярреал. 16:00
24 ноябрь. Райо Вальекано - Эспаньол. 21:00
24 ноябрь. Эльче - Валенсия. 23:00
25 ноябрь. Севилья - Бетис. 01:00
26 ноябрь. Малага - Атлетик Б. 02:00


13-тур учрашувлари
8 ноябрь
. Осасуна - Альмерия 0:1 (0:1)
9 ноябрь. Гранада - Малага 3:1 (0:0)
9 ноябрь. Реал Мадрид - Реал Сосьедад 5:1 (4:0)
9 ноябрь. Хетафе - Эльче 1:1 (1:0)
9 ноябрь. Атлетик - Леванте 2:1 (0:1)
10 ноябрь. Сельта - Райо Вальекано 0:2 (0:1)
10 ноябрь. Эспаньол - Севилья 1:3 (1:2)
10 ноябрь. Валенсия - Вальядолид 2:2 (1:1)
10 ноябрь. Вильярреал - Атлетико 1:1 (0:1)
10 ноябрь. Бетис - Барселона 1:4 (0:2)
 

"СА" версияси бўйича 13-турнинг "рамзий терма жамоаси":
ЭСТЕБАН (Альмерия) - Федерико ФАСИО (Севилья), ПЕПЕ (Реал Мадрид), Алехандро ГАЛЬВЕС (Райо Вальекано) - Ясин БРАИМИ (Гранада), Сами ХЕДИРА (Реал Мадрид), Сеск ФАБРЕГАС (Барселона), КРИШТИАНУ РОНАЛДУ (Реал Мадрид) - Юссеф ЭЛЬ-АРАБИ (Гранада), Ариц Адурис (Атлетик), НЕЙМАР (Барселона).

 
"СА" версияси бўйича 13-турнинг "энг яхши футболчиси":
13-турнинг энг яхши ўйинчиси сўзсиз "Реал Мадрид" ҳужумчиси Криштиану Роналду бўлди. Португалиялик "Сантьяго Бернабеу"да навбатдаги шоуни тақдим этди. У "Реал Сосьедад"га қарши учрашувда (5:1) одатдагидек жамоаси ютуғига улкан ҳисса қўшди. Криштиану хет-трик қайд этди. Таъкидлаб ўтиш керак у бир-бирига умуман ўхшамайдиган голларга муаллифлик қилди. Ўша кеча у ўйиндан, пенальтидан ва жарима зарбасидан зарбалар билан рақиб дарвозабонини ранжитди. Шунингдек, Криштиану Карим Бензема гол урган вазиятда ҳаммуаллифлик қилди!


15-тур учрашувлари
29 ноябрь. Хетафе - Леванте. 23:59
30 ноябрь. Вильярреал - Малага. 02:00
30 ноябрь. Эльче - Атлетико. 20:00
30 ноябрь. Сельта - Альмерия. 22:00
30 ноябрь. Реал Мадрид - Вальядолид. 23:59
1 декабрь. Эспаньол - Реал Сосьедад. 01:00
1 декабрь. Бетис - Райо Вальекано. 16:00
1 декабрь. Гранада - Севилья. 21:00
1 декабрь. Валенсия - Осасуна. 23:00
2 декабрь. Атлетик - Барселона. 01:00

Барча жамоаларга омад тилаймиз!!!

Омонжон Тўхтамирзаев тайёрлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика