UZ

Сўнгги янгиликлар

23:07АПЛ. "Арсенал" — "Челси". Парти, Сака ва Мудрик асосий таркибда  0 23:01U-23 Осиё кубоги. Кувайт Малайзияни мағлуб этиб, "D" гуруҳида учинчи ўринни эгаллади  0 22:31Осиё кубоги. Вьетнам йирик ҳисобда мағлуб этилди. Кейинги рақиб - Саудия Арабистони  146 22:11Қирғиз Республикасида Марказий Осиёдаги энг йирик стадион қурилиши бошланди  12 21:55"Барселона" президенти "Реал"га қарши ўйинни такрор ўтказишни талаб қилмоқчи  10 21:38Усэйн Болт: "Мен пойгада Мбаппедан тез югураман"  3 21:11Моуринью янги жамоасида дарвозабонсиз ўйнайдиган тактика қўлламоқчи  11 20:24"Ньюкасл" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  3 20:07Асрор Алиқулов: "Олимпиада йўлланмасини қўлга кирита оладиган таркибимиз бор"  2 19:59"Милан" Жиру ўрнига кимни олиб келади?  2 19:40Ўзбекистон U-23 терма жамоаси "Халифа" стадионида!  13 19:22Рауль "Реал"ни тарк этишга тайёр  4 19:01Ўзбекистон ва Вьетнам ўзаро ўйинлар тарихи ёхуд "қорли финал"ни эслаб  4 18:30Тухель АПЛ ва Ла Лига ўртасида танлов қилди  3 18:01Ўзбекистон Кубоги. 2-тур баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  24

Ислом Тўхтахўжаев: "Ҳамма ўз айбидан хулоса чиқарса яхши бўларди" Янгиликлар

Ислом Тўхтахўжаев: "Ҳамма ўз айбидан хулоса чиқарса яхши бўларди"

Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Ислом Тўхтахўжаев миллий терма жамоамизни ЖЧ-2014 саралаши плей-оффидаги муваффақиятсиз учрашувидан сўнг қисқача ўз фикрларини билдириб ўтди.
- Биринчи ўринда терма жамоамизнинг муваффақиятсиз юриши ва шу йўлда қилинган меҳнат сарҳисоби ҳақида умумий хулосалар қандай бўлди?
- Бизни пешонамизга бу сафарги Жаҳон чемпионатига чиқиш ёзилмаган экан. Барчамиз ҳаракат қилдик, лекин мақсадга ета олмадик. Меҳнатларни сарҳисоб қиладиган бўлсак якуний хулоса ўта салбий деб баҳолайман. Сабаби оддий биз вазифа бажарилмади. Биз Жанубий Кореядаёқ мундиалга йўлланма олишимиз мумкин эди, лекин омадсизликка учрадик. Мухлислар сўнгги сониягача ишонишди ва бизга доим ишонишини, қўллаб-қувватлашини истардим. Биз уларнинг нима истаётганини биламиз ва бу мақсад учун ҳали курашиб мақсадимизга етамиз.

- Бизнинг терма жамоани Жаҳон чемпионатига чиқиши учун нима халақит қилди ёки қандай камчиликлар бўлди?

- Камчилик ҳар доим бўлади. Нима етмади деган саволга эса жавоб бериш мушкул. Балки омад, балки бошқа нарса... Битта гапни айтиб ўтишим керак кейинги Жаҳон чемпионати учун тайёргарликни бошқача усулда ҳозирдан бошлашимиз керак.

- Тайёргарликни бошлаш кераклиги аниқ лекин энди олдимизда бир неча йиллар бор. Бу таркибни алмашинишига муҳтожликни келтириб чиқармайдими?

- Шундай бўлиши табиий ҳолатдир. Яна беш йилдан сўнг кўпгина ҳозиргина юқори савияли футболчиларимизда пасайиш бўлиши мумкин лекин таркибни бирдан ёшартириб бўлмайди. Жепаров, Гейнрих, Бақоевларнинг тажрибаси ёшларга ҳали жуда керак бўлади. Шунга қарамай аста секинлик билан таркиб алмашиниб борса керак. Ёшларни кейинги мундиал учун тайёрлашни фурсати етди.

- Балки муҳит таъсирида мундиалдан қуруқ қолгандирмиз? Мураббий борасида ҳар хил фикрлар келиб чиққани тўғрисида эшитган эдик.

- Бу ерда ҳеч қандай муҳитни таъсири йўқ. Ҳеч ким мураббий танламайди ва ким бўлса ҳам биз ўз вазифамизни бажарамиз. Бир неча йил олдинги таркиб ҳалигача сақлаб қолган, қандай қилиб муҳит ёмон бўлиши мумкин? Баъзи ўзгаришлар бўлади лекин улар билан ҳам бирга ўйнаганмиз ва ҳаммамизда муносабат бир хил бўлади. Баъзиларни айтиши бўйича Аҳмедов ёки Жепаров ўз ўйинини кўрсатмаган экан. Лекин "Анжи" ёки “Сеонгнам” жамоасидаги футболчиларга қарасак уларда бир қанча тажрибали футболчилар борлигини кўрамиз ва улар билан ўйнаш осонроқ кечади. Буни муҳитга боғлиқ жойи йўқ.

- Қосимовни истеъфо бергани ва уни ЎФФ қабул қилмагани ҳақида хабарингиз бор. Футболчи сифатида мураббий алмашиниши терма жамоамизга қандай таъсир ўтказиши мумкинлиги ҳақида айтиб ўтсангиз?

- Шахсий фикрим бўйича Қосимовнинг қолиши бу ижобий ҳолатдир. Негаки мана шу таркиб психологиясини ҳаммадан ҳам кўра Қосимов яхшироқ билади. Умуман олганда натижада мураббийни айблаш хатонинг ўзгинаси. Майдонда ҳаракат қилганларда айб кўпроқ бўлади. Шу жумладан менда ҳам ва буни тан оламан. Бир кишини айблаб бўлмайди 11 киши олдинда ҳам 11 киши орқада ҳам  ўйнасагина ғалаба қозонади. Ҳамма ўз айбини билса яхши бўларди ва хулоса чиқарса мақсадга етамиз.
 

Ҳумоюн Давуров суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика