UZ

Сўнгги янгиликлар

08:55Дилшод Раҳматов: «Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз – чемпионлик!»  0 08:31Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 08:07Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:43Осиё кубоги. Бугун Кувайтга қарши майдонга тушамиз  5 07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0 07:10U-23 Осиё кубоги. БАА - Япония 0:2  0 07:05U-23 Осиё кубоги. Таиланд - Саудия Арабистони 0:5   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Тожикистон - Ироқ 2:4   0 06:55Серия А. "Кальяри" - "Ювентус" 2:2   1 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Файҳа" 3:1   0 01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  42 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   4 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0 00:58Начо "Реал"га мавсум охирида жамоадан кетишини маълум қилди  7 00:40Ўзбекистон Қувайтга қарши ўйинда тўлиқ оқ либосда ҳаракат қилади  6

Ислом Аҳмедов: "Терма жамоа маркази билан ПФЛнинг бирлашиш вақти келди" Янгиликлар

Ислом Аҳмедов: "Терма жамоа маркази билан ПФЛнинг бирлашиш вақти келди"

ОФК элит инструкторларидан бири бўлмиш Ислом Аҳмедов билан қилган мулоқотимизда мутахассис футболимиздаги муаммоларга тўхталиб ўтди.
- Тан олиш керак охирги йилларда, юртимизда мураббийлар сони ортиб бормоқда. ПРО лицензиясини қўлга киритганлар ҳам талайгина. Бу борада кўпчилик охирги пайтларда мутахассисларни танқид қилмоқда. Яъни мураббийларимиз ПРО лицензиясига ўқияпти лекин натижа кўринмаяпти деган маънода. Кечирасизу, биз инструкторлар ўқув-семинари давомида ўзимиздаги барча билимни уларга бериб борамиз. Ким қандай ишлаяпти? Мураббийлар ҳақиқатдан ҳам ўқиш мобайнида олган билим ва кўникмаларни амалда қўллаяптими? Йўқ!

Хўш, мураббийларнинг бу борадаги ишини ким назорат қилади? Бир томондан уларни ҳам тўғри тушуниш керак. Чунки бугунги кунга келиб футболимизда сифатдан кўра, натижа биринчи ўринга чиққан. Мураббий шунинг учун ҳам натижа кетидан қувиб, қўлидан келган барчасини қиляпти. Мураббийларга нари борса, 3-4 та ўйин имконият бериляпти. Натижа кўрсатса, ишлашда давом этади. Акс холда истеъфога чиқарилади. Шу сабабли кўп нарса клуб тепасида турган раҳбарларга боғлиқ бўлиб қолмоқда. Улар мураббийга маълум муддат икмоният бериши керак.

Бир гал "Ливерпул" футбол мактабининг директори билан учрашиб қолдим. У шунда айтдики, мен болалар мураббийидан натижа кўрсатишини сўрамайман. Унинг қандай ишлаётганини шогирдларининг қанчалик ўсишга эришаётганидан билиб оламан. Буни ўйиндан-ўйинга билиб олиш мумкин деганди. Кўряпсизми, Европада болалар футболида натижа у қадар муҳим аҳамият касб этмайди. Шунинг учун Германия, Голландия каби кучли терма жамоанинг ёшлари жахон чемпионатларида у қадар ижобий натижа қайд этмайди. Айримлари ҳаттоки йирик мусобақаларда ҳам иштирок этмайди. Чунки уларнинг олдида турган энг асосий вазифа натижадан кўра, сифатга эътибор қаратилишидадир. Бизда эса аввало натижа талаб этилади. Мураббий эса вазифани бажариш учун ҳар хил қинғир ишларни амалга ошириши мумкин бўлади.

- Эътибор беринг, олий лига клублари январь ва февраль ойларида жуда кўп синов-назорат ўйинларини ташкил этди. Сайтларга кирсангиз ҳар куни ўртоқлик ўйинлар ўтказилгани ҳақида маълумотлар бор. Биласизми қишки йиғинда мураббийларнинг бу қилаётган иши тўғри эмас. Қишда асосий эътибор жисмоний тайёргарликни тиклашга қаратилиши лозим. Ўртоқлик ўйинлар ҳам керак. Лекин кун-ора эмас. Футболимиздаги трансфер бозори ҳам ҳудди бозорга ўхшаб кетди. Ўйинчиларнинг у клубдан бу клубга кўчиб ўтиши ҳамон тўхтагани йўқ. Ваҳоланки аслида мураббий жамоасига ўйинчиларни ноябрь ойидан гаплашиб қўйиши керак. Чемпионат стартига оз муддат қолганида айрим клублар ўз сафини кучайтириш билан овора. "Бунёдкор", "Пахтакор", "Насаф" ҳамда "Локомотив" эса аллақачон асосий таркибни аниқлаб олган ва улар хорижда ҳам йиғин ўтказиб қайтишди. Қолган айрим клублар эса ҳанузгача таркибни аниқлаб олганича йўқ. Шунинг учун ҳам чемпионатнинг 5-туридан сўнг ким аслида ким эканлиги ойдинлашиб қолади.

- Мен шуни истардимки, клуб учун пул ажратаётган ҳомий ва раҳбарият аввало ўша жамоа мураббийидан натижа эмас, мазмунли ўйин кўрсатишини талаб қилсин. Ишни назоратга олишлари муҳим. Шунингдек миллий терма жамоани кучайтириш учун аввало мураббий ихтиёрида кучли футболчиларни танлаш имконияти кўп бўлиши керак. Бунинг учун ички чемпионатимизни кучайтириш жоиз бўлади. Болалар футболидан тортиб, олий лигани ислоҳат қилмоқ керак. Нима учун ёшларимиз хорижга чиқиб, ўйнаб кета олмаяпти? Легионерларимизни ёшартириш учун нима қилиш керак? Шу ҳақда ўйлаш лозим. Бунинг учун терма жамоа маркази ПФЛ билан ҳамкорликни йўлга қўйиши шарт. Назаримда бунинг пайти келди. 

- Болалар футболини ҳам қаттиқ назоратга олиш керак менимча. Чунки болалар футболига ҳам давлат томонидан катта маблағ ажратилади. Лекин уни ким қандай сарфлаётганини назорат қилинса мақсадга мувофиқ бўларди. Сабаби айрим футбол лицей ёки спорт мактабларида болаларни юқори савияда машғулот ўтказиш учун керакли шароитлар яратилмаган. Баъзида 60 нафар бола битта майдонда шуғулланади. Майдонни 3 ёки 4 қисмга ажратган холда. Шундай экан улардан ижобий натижа кутишга ҳақлимизми?

Гапларим кимларгадир ёқмаслиги мумкин. Лекин ҳақиқатни ҳам тўғри қабул қилмоқ керак. Жаҳон чемпионатига чиқишни орзу қилаётган эканмиз, энг аввало оммавийй футбол билан профессионал футболни ажратиб олмоқ зарур. Масъуллар билмаган нарсаларини мутахассислар олдига бориб уялмасдан сўрасин. Бунинг ҳеч қандай уятли жойи йўқ. Футболимизни ривожланиши учун барчамиз бир ёқадан бош чиқариб ишлашимиз керак.

Исломбек Рустамбеков
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика