UZ

Сўнгги янгиликлар

02:01Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финал иштирокчисига айланди  9 01:17Мартинес ўйин давомида икки марта сариқ карточка олди, аммо майдондан четлатилмади. Бу қоидаларга зид эмасми? Йўқ!   7 00:53Аршавин: "Ливерпул"га қарши тўртта гол урган ўйиним фаолиятимдаги энг яхшиси эмас"  2 00:36Машариповнинг жамоадоши мухлисини бағрига босгани учун жазоланди  4 23:54"Барселона" мухлислари ПСЖга учралган мағлубиятдан илгари ўз жамоаси автобусига ҳужум қилишди  3 23:37Эрон Про лигаси. Ўрунов 77 дақиқа ҳаракат қилган ўйинда "Персеполис" йирик ғалабага эришди  0 23:20Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Жанубий Корея 2:0   0 23:10Футзал бўйича Осиё кубоги. Япония - Қирғиз Республикаси 2:3   2 23:08АПЛда дебют қилган 19 ёшли футболчи майдонга тушганидан 3 дақиқа ўтгач, ҳушидан кетди   0 22:41U-23 Осиё кубоги. Қатар ҳакам томонидан қўшиб берилган 13-дақиқада Иордания дарвозасига ғалаба тўпини киритди  15 22:22Мессини немис грандлари ўз сафига қўшиб олмоқчи  9 21:54"Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум  7 21:38Жасур Жалолиддинов: "Олимпиада йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай, натижа кўрсатишимиз керак"   4 21:17Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган навбатдаги клублар маълум, улардан бири — "Зальцбург"  1 20:50Футбол олами. ОКМК ва "Насаф"да мағлубият: Ўзбекистон кубоги 1-тури ҳақида батафсил   0

Ислом Аҳмедов: "Об-ҳаво кўпроқ рақибга салбий таъсир кўрсатади" Янгиликлар

Ислом Аҳмедов: "Об-ҳаво кўпроқ рақибга салбий таъсир кўрсатади"

Бугун “Локомотив” ва “Насаф”ни жорий йилдаги илк расмий ҳамда шу билан бирга аҳамияти юқори бўлган ўйин кутиб турибди.
Тошкентда “темирйўлчилар” Қувайтнинг “Қувайт СК”ни қабул қилса, қаршиликлар Қатарда “Ал Жаиш” меҳмони бўлади. Кўпчилик интиқлик билан кутаётган мазкур ўйинлар жамоаларимиз учун ҳал қилувчи баҳс саналади. Ўйиндан олдин айрим мутахассисларнинг фикрларини билиш мақсадида уларни суҳбатга тортдик. Мусоҳабамиз дастлаб ОФК инструктори Ислом Аҳмедов билан кечди.

- Тошкентда бўлиб ўтадиган ўйинда об-ҳавонинг инжиқлиги ўйинга ўз тасирини ўтказиши аниқ. Шу боис ўйлайманки бугун жамоалар ёпиқ ўйин намойиш этади. Аслида ҳам бундай совуқ об-ҳавода футболчилардан очиқ ўйин кутиб бўлмайди. Майдон сирпанчик, тўпни назорат қилиш осон кечмайди. Лекин назаримда об-ҳаво вакилларимиздан кўра, кўпроқ рақиб жамоа футболчиларига салбий таъсирини ўтказади. Чунки бизнинг йигитларга бундай об-ҳавода футбол ўйнаш янгилик эмас. Олдин ҳам бундай шароитда ўйнашган. Шунинг учун қувайтликлар юртимизга келиши биланоқ об-ҳавонинг совуқлигидан руҳан синган бўлиши аниқ. “Локомотив”нинг ғалабага бўлган имкониятини юқори баҳолаганимиз билан бирибир ҳаммасини ўйин кўрсатиб беради. Очиғи. Бу йил “темирйўлчилар” ўз сафини юлдуз футболчилар эвазига кучайтирган бўлсада, бугун аниқ ютади деб бўлмайди. Чунки етакчи ўйинчилар бир-бирлари билан тўлиқ тушуниб кета олишдими? Жамоа ўз ўйинини топа олдими? Мавсмуга тайёргарлик ишлари бир,бир ярим ой давомида бўлди. Бу вақт ичида мураббий футболчиларни қай даражада тайёрлай олди? Бу каби саволларга учрашувнинг дастлабки 20 дақиқаси ортда қолганидан кейин жавоб олиш мумкин.  

- “Насаф”нинг сафардан ижобий натижа билан қайтишини таҳмин қила оламан. Сабаби Рўзиқул Бердиев у ерда руҳий жиҳатдан ҳаммасини изга солган. Ўтган йили “аждарлар” шахсан менда яхши таассурот қолдирди. Якдил жамоа шаклланган. Шунинг учун бемалол айта оламанки, “Насаф” Қатарда ўз ўйинини кўрсата олса, ғалаба қозона олади.
Умуман олганда бугунги ҳал қилувчи ўйинларда ҳар иккала клубимизга омад тилайман. Қолганини ўйин кўрсатади.

Исломбек РУСТАМБЕКОВ суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика