Latest news

19:03Футзал. Абдушукур Ясинов: "Бу мавсумни бироз ёмон бошладик"0 18:45Моратти: "Ҳеч қачон "Интер"да Мессини харид қилиш борасида гап-сўзлар эшитмаганман"1 18:45Моратти: никогда не слышал в «Интере» разговоров о покупке Месси0 18:31"Пахтакор": БААдаги йиғин давом этмоқда1 18:20"Насаф" рақиби "Ал Хидд"нинг ОФКга топширган футболчилар рўйхати3 18:14Омар Моманидан янги карикатура: Офсайдни бекор қилиш ва буллитлар жорий этиш7 18:14Руни фонди Манчестердаги болалар касалхоналарига 1,2 млн. фунт ажратди2 18:14Фонд Руни распределил £ 1,2 млн по нескольким детским больницам Манчестера0 17:44"Локомотив Тошкент" - "Зенит". LIVE Видеотрансляция21 17:43Германия Евро-2024га мезбонлик қилмоқчи2 17:43Германия подаст заявку на проведение Евро-20240 17:39Футзал. Олий лига, 3-тур, 4-кун. "Бунёдкор" - "Когон" 3:20 17:37"Локомотив" сафида "Зенит" билан ўйинда австралиялик футболчи майдонга тушади2 17:37Бугун Абдухолиқов ва Шоаҳмедов "Ал Сайлия"да дебют қилиши мумкин3 17:31Ойбек Полвонов: "Икки кун дам олганимиз сезилди"0

25 sep 20:03
News

Иско ва Криштиану ажойиб жуфтлик!

Иско Криштиану Роналдунинг дўсти бўлди. У Криштиануга ассистентлик қилади, уни ҳаммадан кўра яҳши тушунади ва унга голлар уришида ёрдам беради.
“Малага”дан келган ўйинчи ҳар бир футболчи орзу қиладиган даражада катта тезлик билан кўтарилмовда. У келди, ўз ўйин услубига эга, ҳамма ҳужум у орқали бошланмоқда, яҳши ассистенлик қилмоқда, “Бернабеу”ни севади ва голлар уради.

“Бернабеу” Исконинг нозик ўйинидан ва туғма ғолиб туйғусига эга Криштианудан завқ олмоқда. Анчелотти улардан ҳам кўп завқланмоқда. У Искога бир икки кун таътил беришни ўйлаётганди, лекин Бейлнинг жароҳати ҳамма режаларини ўзгартиришига сабаб бўлди. Иско яна бир бор гол уришга эришди. Энди унинг ҳисобида олтита ўйинда бешта гол мавжуд, у “Сантьяго Бернабеу”да учта ўйинда ҳам асосийда тушди ва учта гол муаллифи бўлди. У ҳали атига 21 ёш. Унинг футболдаги келажаги эса жуда ранг-баранг кўринмоқда ва у бундан ҳам юқори марраларни забт этиши мумкин.

Криштиану ҳар доимгидек голларга чанқоқ. Бундан ташқари Криштиану ҳар доим юқори даражали бўлиб юраверади, рақибга қараб ўтирмайди ва бир неча голлар уришга тайёр туради. Худди қишда ҳар доим қор, ёзда эса ҳар доим иссиқ кўргандек “Сантьяго Бернабеу”да ҳам унинг голларини кўраверасиз.

“Хетафе” билан ўйинда Бейл йўқлигида панд бермади ва у Мадриднинг ҳужумдаги асосий қаҳрамони бўлди. У голлар фабрикаси. Ўша ўйинда урган иккита голи билан Роналду “Реал” Мадриддаги голлар сонини 209тага етказди ва Мадриднинг яна бир афсонаси Уго Санчесдан ўтиб кетди.

Агар буларни алоҳида таърифлайдиган бўлсак, улар ажойибдир, лекин улар “Реал” Мадрид футболкасида майдонга тушиб қолса бу шунчалар чиройли ўйин бўладики буни видеога ёзиб олишингиз ҳам мумкин. Иско Криштианунинг ўйинига тан беради. У майдонда Криштиануни қидиради ва у қайерда туришидан қатъий назар унга пасни етказиб бера олади.

Мадрид ҳам ўз навбатида Исконинг ўйин услубини тушунди ва мослашиб олишига имконият берди. Ёш бўлишига қарамай “Реал” Мадридга ритм тақдим қила оляпти. Буниси эса энди ҳазил эмас. Йигитча жамоага қўшилиб кетди ва ўйиндаги комбинацияларнинг сардори бўлиб олди.

Бу иккаласининг ўйин услуби бир  бириникига ўхшамайди. Испания гитараси. Алоҳида  алоҳида товуш ва ритмга эга гитарага ўхшашади.

“Реал” Мадриднинг бу мавсумдаги 18 та голининг 12 тасини иккаласи биргаликда урган. Энди Анчелоттида ҳужумни боғлаб турувчи ажойиб жуфтлик бор. Булар қаторига Бензема, Бейл, Ди Мария ва бошқаларни ҳам қўшишимиз мумкин.


Жавлонбек Юсупов таржимаси.
Rating:    

Comments

< show latest news

Weekly Best

Арманистонга қарши ўртоқлик ўйини бекор қилинди
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 12 февраль куни Анталия шаҳрида... 148
ФИФАдагилар зерикиб қолишдими? Улар сариқ карточка ва офсайдларни бекор қилишмоқчи
ФИФА техник директори Марко ван Бастен офсайд ва сариқ карточкалардан ... 80
Жамшид Искандеровнинг нархи 5 миллион АҚШ доллари экан
"Пахтакор" клуби ярим ҳимоячиси Жамшид Искандеров... 58
Olamsport: Australian Open. Истомин сенсацион тарзда Жоковични таслим қилди!
Australian Open мусобақасининг илк босқичидан муваффақиятли ўтиб... 59
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook