UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57АПЛ. Лондон дербисида "Арсенал" "Челси"га "тарсаки туширди"  15 01:30Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз”  1 01:26Русланбек Жиянов: “Йўлимиздан чиққан жамоани мағлуб этишимиз керак”   0 01:15ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда!  6 00:44"Бунёдкор" собиқ футболчиси "Барселона"га янги мураббий тавсия қилди  4 00:27ПСЖ ёзда Ямал учун улкан миқдордаги сумма таклиф қилмоқчи  3 23:50Колумбияда ўйин пайти футболчига пичоқ улоқтирилди  0 23:34Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак"  11 23:01U-23 Осиё кубоги. Кувайт Малайзияни мағлуб этиб, "D" гуруҳида учинчи ўринни эгаллади  0 22:31Осиё кубоги. Вьетнам йирик ҳисобда мағлуб этилди. Кейинги рақиб - Саудия Арабистони  150 22:11Қирғиз Республикасида Марказий Осиёдаги энг йирик стадион қурилиши бошланди  28 21:55"Барселона" президенти "Реал"га қарши ўйинни такрор ўтказишни талаб қилмоқчи  17 21:38Усэйн Болт: "Мен пойгада Мбаппедан тез югураман"  4 21:11Моуринью янги жамоасида дарвозабонсиз ўйнайдиган тактика қўлламоқчи  11 20:24"Ньюкасл" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  4

Ироқ ҳарбийлар ўртасидаги ЖЧ ғолиби Янгиликлар

Ироқ ҳарбийлар ўртасидаги ЖЧ ғолиби

Ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида тўртинчи ўринни эгаллаган Ироқ футболи вакиллари ҳарбийлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида бош мукофотни қўлга киритди.
Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида ташкил этилган ҳарбий хизматчилар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида Форс кўрфазининг икки термаси ўзаро тўқнаш келди. Унда ироқликлар Уммон термасини 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратган. Учинчи ўрин учун баҳсда Кот-д'Ивуар ва Озарбайжон термалари майдонга тушиб, африкаликлар кичик 1:0 ҳисобида ғалабага эришган.
2 июл куни бошланган мусобақада дунёнинг 16 та терма жамоаси аъзолари тўрт гуруҳга бўлинган ҳолда кураш олиб боришди.

"А" гуруҳида  - Озарбайдон, Мали, Ироқ ва Канада; "В" квартетида - Жазоир, Франция, Баҳрайн ва Кения; "С" тўртлигида - Уммон, Кот-д'Ивуар, Германия ва АҚШ; ҳамда сўнгги "D"  гуруҳида - Бразилия, Голландия, Қатар ва Камерун термалари кураш олиб боришди. Гуруҳларда иккитадан жамоа кейинги босқичга чиқишган.

Эслатиб ўтамиз, Боку шаҳрида ҳарбий хизматчилар ўртасида футбол бўйича жаҳон чемпионатини ташкил этиш борасидаги қарор шу йилнинг феврал ойида Халқаро ҳарбий-спорт кенгаши ҳамда Озарбийжон мудофаа вазирлиги томонидан қабул қилинган эди.

"Машъал" радиоси
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика