11 sep 18:53
News

Иорданиянинг ўйинлар муддати ўзгаради

Иордания ЖЧ-2014 саралаш босқичининг навбатдаги раундига йўл олгани сабабли терма жамоанинг Осиё Кубоги-2015 саралаш босқичидан ўрин олган 4 ва 5-тур ўйинлар санаси бошқа муддатга кўчирилади.
Бунга сабаб шуки, Иордания термаси 14 ва 20 ноябрь кунлари Жанубий Америка қитъасининг бешинчи жамоасига қарши иккита ЖЧ-2014 плей-офф ўйинини ўтказади. Бу орада эса жамоа Осиё чемпионати саралашида 15 ноябрь куни Уммон, 19 ноябрда эса Сингапур билан ўйнаши лозим. Аммо ЖЧ плей-офф ўйинлари деярли шу вақтга тўғри келиб қолгани туфайли ОФКнинг мусобақалар ўтказиш бўлими ҳар уччала давлатга ўйинларни бошқа кунга кўчириш борасида хат жўнатди.

Энди томонлар ўзаро бирор кун борасида келишиб олишларига тўғри келади, қолаверса, Иорданиянинг мана шу иккита ўйини то 6 мартгача ўтказилиши шарт. ОФКнинг ўзи эса Уммон – Иордания баҳсини 31 январда, Сингапур – Иордания учрашувини эса 4 февраль куни ўтказишни мўлжалламоқда. Фақат бу ҳозирча тасдиқланмаган саналар, холос.

Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook