UZ

Сўнгги янгиликлар

10:53U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистонлик ҳакамлар 2-турнинг иккита учрашувида ишлашади  1 10:27Sofascore. Майдонда 20 дақиқа ҳаракат қилган Ғаниев энг яхшиларидан бири бўлди  0 10:02«Реал Мадрид» чемпионлар «қотили». Мадридликлар ЧЛ рекордини ўрнатди  24 09:38Париж сари «юриш» бошланди. Ўзбекистон U-23 — Малайзия U-23 ўртасидаги учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 09:10EЧЛ. Ҳафта футболчиси бўлишга номзодлар эълон қилинди  11 08:46Гвардиола: «Ман Сити» бугун ҳар томонлама ажойиб эди»  33 08:20Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  12 07:53EЧЛ. Кечаги учрашувларнинг «Man of the match»лари маълум  15 07:37БАА чемпионати. «Шабаб Ал Аҳли» меҳмонда мағлуб бўлди. Ғаниев захирадан майдонга тушди ва ассист қайд этди  0 04:45Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 1:1 (Пенальтилар 3:4)   11 04:40Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Бавария" - "Арсенал" 1:0   2 04:35ОЧЛ. "Ал Айн" - "Ал Ҳилол" 4:2   1 04:25U-23 Осиё кубоги. Вьетнам - Кувайт 3:1   0 02:50ЕЧЛ. "Реал Мадрид" пенальтилар сериясида "Ман Сити"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди! Финал остонасидаги рақиб - "Бавария"  404 01:56ЕЧЛ. Киммихнинг голи "Бавария"ни ярим финалга олиб чиқди  32

Иорданияга қарши ўйинга МТЖ 100% тайёр! Янгиликлар

Иорданияга қарши ўйинга МТЖ 100% тайёр!

Мана, бир неча кундир-ки, МТЖнинг машғулотларини кузатиб келяпман.
Бу сафарги машғулотлар одатдагидан сал бошқачароқ бўлди. Яъни, ҳамма эмин-эркин ишлади. Вадим Абрамов пайтида терма жамоа машғулотларини биронтасини қолдирмаслигимга сабаб менга ҳеч қандай тўсиқ бўлмас эди. Қолаверса, футболчилар ҳам ҳазил-мутойиба билан машғулотларни ўтказишарди. Бугунга келиб Қосимов машғулотларида ҳам шундай муҳитни кўрдим. Анчадан бери МТЖда бундай файзли машғулот ўтказилмаганди. Агар бундан кейинги машуғлотларимиз ҳам шундай кўтаринки руҳда ўтадиган бўлса, ўйинимиз ҳам сайқаллашиб бораверади. Футболчиларнинг ўзаро муносабатлари аъло даражада. Айниқса, сўнгги икки кун давомида кечган машғулотлар қизиқарли ўтди.

Анчадан бери стандарт вазиятлардан гол урмаяпмиз. Якшанба ва душанба кунлари ўтказилган машғулотлар мана шу камчиликлдар устида ишлаш билан ўтди. Душанба куни Виталий Денисов ёрдамида аутдан тўпни жарима майдончасининг ичига ташлаш машқи бажарилди ва унда Баҳодир Насимовга тўпни янада марказроққа боши билан етказиши лозимлиги айтилди. Кеча эса бир неча маротаба бурчак зарбаси амалга оширилди. Шундан сўнг Миржалол Қосимов футболчиларга ҳаводан келаётган тўпларга қандай зарба бериш кераклигини кўрсатиб, уни асосий таркибда тушиши мумкин бўлган футболчиларда синади. Натижа чакки эмас. Машғулотлар юқори кайфиятда ўтиши учун турли хил ўйинлар ташкил этилди. Натижа чакки бўлмади, ҳамманинг кайфияти кўтарилди.

Кечаги машғулотларда, айниқса, Санжар Турсунов юқори темп билан ҳарпкат қилди. Аввалги ўйиндан тўғри хулоса чиқаргани шундоққина кўриниб турибди. Ўйлаймизки, 2012 йилги ўйинларда МТЖга катта фойдаси теккан футболчимиз яна ўз сўзини айтади.



Мурод Зуҳуровда ўзига бўлган ишонч ортган. Буни машғулотлардан ҳам пайқаш қийин эмас. Авваллари машғулотларда бир неча зарбаларни ўтказиб юборар эди. Аммо биргина асосий таркибдаги ўйин уни ўзига бўлган ишончини орттирган. Машғулот сўнгида Сервер Жепаров билан қолиб, бир неча маротаба ўзини синаб олди. Ўз навбатида бу Жепаров учун жарима тепиш машқи бўлди.



Бугун катта эҳтимол билан қуйидаги таркиб майдонга тушади.
Дарвозабон: Мурод Зуҳуров
Ҳимоячилар: Виталий Денисов, Анзур Исмоилов, Ислом Тўхтахўжаев, Акмал Шораҳмедов
Ярим ҳимоячилар: Темур Кападзе, Одил Аҳмедов, Жасур Ҳасанов, Сервер Жепаров, Санжар Турсунов
Ҳужумчи: Баҳодир Насимов

Бугун биз ғалаба қозонамиз! Навбатдаги босқичга чиқишимиз шарт эканлигини ҳамма-ҳамма бирдек ҳис этиб турибди. Мухлислар стадионга! Чипталар дейсизми? Улар ўз нархида, кассаларда!

Нодирхўжа Юлдашев
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика