Latest news

17:17ШОК. ОЧЛ-2016 Ғолиби 2017 йилги мусобақадан четлатилди!2 17:12Кампоаморедаги қор туфайли ЦСКА мураббийлар штаби тақвимга ўзгартириш киритилди0 17:12Из-за снегопада в Кампоаморе тренерский штаб ЦСКА скорректировал график команды0 17:04Ўртоқлик учрашуви. "Металлург" - "Нефтчи" 3:09 16:54Соҳиб Нарзуллаев: "Чирчиқликлар биз учун азалий ва ноқулай рақиб"1 16:41Самарис Хитой, Россия ва Англиядан бўлган таклифларни рад этди0 16:41Самарис отклонил предложения из Китая, России и Англии0 16:30"Локомотив"ни икки футболчи тарк этди20 16:10Бонавентура "Милан" билан келишувни 2020 йилгача узайтирди0 16:10Бонавентура продлил контракт с «Миланом» до 2020 года0 15:49"Ливерпуль" футболчиси "Рединг"га ўтди2 15:49«Ливерпуль» объявил о переходе Илори в «Рединг»0 15:33Футзал. Олий лига, 3-тур, 3-кун. "Когон" - "Максам-Чирчиқ" 5:33 15:27Гризманн МЮ билан шартнома ва рақам борасида келишиб олди31 15:27Дилшод Хайдарқулов: "Кучли жамоаларга қарши қарши ҳужумда ўйнашга мажбурмиз"0

04 sep 16:00
News

Иорданиядан кучли эканлигимизни исботлашимиз шарт

6 сентябрь ҳам тобора яқинлашмоқда. Яна икки кундан сўнг миллий терма жамоамиз сафарда Иордания термасига қарши ЖЧ-2014 саралаш босқичининг плей-офф учрашувида майдонга тушади.
Кейин эса 10 сентябрда уларни ўз майдонимизда қабул қиламиз. Терма жамоамиз охирги расмий ўйинини ўтказганидан бери орадан икки ярим ой вақт ўтди. Бу вақт оралиғида олий лиганинг иккинчи даврасига старт берилди, биринчи лиганинг иккинчи босқичи бошланди. Қолаверса, терма жамоамиз ҳам йиғин ўтказишга улгурди. 14 август арафасида уч кунлик йиғин ташкил этилди. Аммо халқаро ўртоқлик ўйини ўтказилмаганидан хабарингиз бор. Мана энди 6 сентябрь кунги ўйинга ўртоқлик учрашувисиз майдонга тушишга мажбурмиз. Иордания термаси бу орада иккита ўртоқлик учрашуви ва битта расмий ўйин ўтказишга улгурди. Шу боис эҳтимол уларнинг тайёргарлиги яхши кўринаётган бўлиши мумкин, аммо бу уларнинг имконияти юқори эканлигини англатмайди.

Эҳтимол терма жамоамиз ҳозир кучли ҳолатда эмасдир. Бу биринчи навбатда жамоа аъзоларининг руҳий аҳволига тегишли. Тўғридан тўғри жаҳон чемпионатига чиқа олмаганимиз ҳаммага жиддий таъсир ўтказган бўлиши турган гап. Шу боис ҳозирги тайёргарлик гўёки мажбуран бажарилаётган ишга ўхшаб қоляпти. Яъни, шу иккита ўйин учун машғулот ўтказишимиз шарт дегандек. 14 август куни ўтказилмай қолган ўртоқлик учрашуви қай даражада таъсир ўтказишини вақт ўтиб билиб оламиз. Аммо Иордания билан ўйинлардаги ғалаба футболчиларимизнинг руҳини кўтариб юбориши табиий ҳол. Мағлубият эса ҳаммага яна одатдагидек таъсир қилади. Аслини олганда жаҳон чемпионатига тўғридан тўғри чиқиш плей-офф орқали боришдан осонроқ деган фикрдамиз. Агар ҳамма ўйинларга бир хилда ёндошилса, гуруҳда биринчи ё иккинчи ўринни эгаллаб ЖЧга чиқса бўлади. Бу у даражада қийин иш бўлмаса керак, ахир аввалги саралаш босқичида футболи ҳали ривожланмаган Шимолий Корея бунинг уддасидан чиққанди. Лекин плей-офф орқали йўлланмани қўлга киритиш Осиё жамоаси учун осон бўлмайди. Жанубий Американинг исталган бешинчи вакили Осиё жамоасига етарлича ташвиш туғдириши турган гап.

Аммо шундай бўлдики, биз 14 очко йиғиб ҳам жаҳон биринчилигига чиқа олмадик. Натижада плей-офф босқичида ўзимизни синаб кришдан ўзга йўл қолмади. Сафарда ва уйда Иордания билан қандай натижага эришишимизни айтиш мушкул. Тахмин қилганимиз шуки, Иордания асосан ўз уйида кучли футбол намойиш этади. Лекин Тошкентда уларни мағлуб этса бўлади. Бунинг учун сафарда имкон қадар эҳтиёт бўлиб тўп суришимизга тўғри келади. Йигитлардан мана шу ўйинларда қандай натижа қайд этилишидан қатъий назар, бор кучни бериб ҳаракат қилишларини сўраб қоламиз.

Ўтган ҳафта терма жамоамиз устози Миржалол Қосимов мана шу иккита ўйинга таклиф этилган футболчилар рўйхатини эълон қилди. Рўйхатдан айни пайтда энг кучли бўлиб турган барча футболчилар ўрин олган. Фақат жароҳат олган Игнатий Нестеров билан Шохруҳ Гадоевни ҳисобга олмаганда. Албатта, Нестеровнинг ўйнай олмаслиги катта йўқотиш ҳисобланади. Чунки Игнатий 2007 йилги Осиё Кубогидан бери терма жамоанинг асосий дарвозабони бўлиб келмоқда. Юртимизда унга тенг келадиган дарвозабон йўқдек гўё. Аслида ҳам шундай бўлса керак. Ахир бошқа дарвозабонларга қаранг, уларнинг ҳеч бири Нестеров сингари ўйин амалиёти, керак бўлса, обрў-эътиборга эга эмас. Қосимов ихтиёрида ҳозир уч нафар дарвозабон мавжуд: Мурод Зуҳуров, Александр Лобанов ва Элдор Суюнов. Зуҳуров кўпроқ кайфият ўйинчиси, Лобановда бироз шошқалоқлик бор, қарор чиқаришда кўпинча шошиб қолади. Элдор Суюновга келсак, у ёш, шу билан бирга яхши ўйин кўрсатаётганини ҳам эътиборга олиш даркор. “Насаф” бош мураббийи Рўзиқул Бердиев қўрқмасдан унга ишонч билдирди. Натижада Суюнов ўзига билдирилган ишончни оқлаб келяпти. Ахир Ғайрат Ҳасанов, Михаил Наумов сингари дарвозабонлар билан кечадиган рақобатда ютиб чиқиш ҳар кимнинг ҳам қўлидан келмайди.

Тўғри, Мурод Зуҳуровда халқаро тажриба бирмунча юқори, лекин у кўп вақтини “Бунёдкор” захирасида ўтказди. Александр Лобановга келсак, у ҳам яхши посбон, “Пахтакор”да ишончли ўйин кўрсатяпти. Лекин унинг намойиш этаётган ўйинини терма жамоа даражасида деб бўлармикан. Элдор Суюновнинг ўйини чакки эмас, фақат унинг озроқ ёш эканлиги дарвозабонга нисбатан бироз босимни юклаб қўйиши мумкин. Аммо иккинчи томондан футбол баъзан таваккал қилишдан иборат эканлигини унутмайлик. Жаҳон футболида 22-23 ёшида бирданига терма жамоа сафида халқаро учрашувларда майдонга тушган дарвозабонлар кўплаб топилади.

Бизни хурсанд қилаётган яна бир жиҳат – хориж клубларида тўп сураётган легионерларимиз захирада қолиб кетишаётгани йўқ. Улар мунтазам ўз жамоаларининг асосий таркибида майдонга тушишмоқда. Гол уришдан ташқари бир нечта голли тўп узатишларни амалга оширишмоқда. Бу эса терма жамоа аъзоси учун ниҳоятда муҳим ҳисобланади. Россиялик ҳамкасбларимиз учун айниқса Виталий Денисов кашфиёт бўлди. Уни руслар тинмай мақташяпти. Одил Аҳмедовнинг ҳам “Анжи”даги ўйини чакки эмас, бироқ у ерда бутун жамоа кўрсаткичлари пасайиб кетгани учун бу нарса Одилга ҳам таъсир ўтказмасдан қолмаяпти.

Умуман олганда хорижда фаолият олиб бораётган футболчиларимизнинг савияси паст эмас. Яхши ишлаб улардан ажойиб жамоа тузса бўлади. Фақат бу ўринда кўп гап мураббийга боғлиқ. Миржалол Қўшоқович ҳам қўлдан келганча енг шимариб ишлаяпти. Жамоа бежизга 14 очко йиққани йўқ. Қолаверса, биз қандайдир тўплар нисбатига кўра мундиал йўлланмасини қўлга кирита олмадик. Бошқа томонлама бирор жойда хато қилганимиз йўқ. Терма жамоа олдига жаҳон чемпионатига чиқиш вазифаси қўйилмагани ҳақида гап-сўзларнинг юзага келиши эса бу шунчаки алдамчи таассурот холос. Негаки барча халқларнинг энг юксак орзуси жаҳон чемпионатида қатнашиш ҳисобланади ва бизнинг бу хоҳишдан воз кечишга мажбурлашга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.

Терма жамоа олдига аввал бошданоқ жаҳон чемпионатига бориш асосий мақсад сифатида қўйилгани бор гап. Чунки бундай вазифа қўйилмаган тақдирда бунчалик иш унуми бўлмасди. Фақат мақсадга тўғридан тўғри эришилмагач, шундай гап-сўзлар юзага келди. Мана шунинг учун ҳам плей-офф ўйинлари орқали бўлса ҳам терма жамоа бор имкониятдан максимал даражада фойдаланиши шарт. Бунинг учун Игнатий Нестеров, Шоҳруҳ Гадоев, Фозил Мусаев сингари ўйинчиларнинг жароҳат олгани ҳеч қандай роль ўйнамайди, жангда аскар яраланиб қолган тақдирда ёнидаги қуролдоши олға кетавериши шарт. Албатта, Нестеров билан Гадоевнинг майдонга туша олмаслиги терма жамоамиз учун ўзига яраша жиддий йўқотиш ҳисобланади, лекин ўйлаймизки, бошқа футболчилар уларнинг ўрнини боса олишади.

Олдимизда турган дастлабки вазифа шу – 6 ва 10 сентбярь кунги баҳсларда ўзимизни кўрсатиб, Иордания тўсиғидан ўтиш. Бунга ҳаммамиз астойдил ишоняпмиз, чунки биз салоҳият, ўйинни ташкил қилиш, футболни тушуниш, тактик футбол кўрсатиш ва бошқа жиҳатлар бўйича Иорданиядан устунмиз. Бунга ҳар доим гувоҳ бўлиб келяпмиз. Фақат энди шуларни қоғозда эмас, балки амалда исботлашга тўғри келади. Жаҳон чемпионатига чиқамизми-йўқми, бир нарса дейиш қийин-у, аммо Иорданиядан кучли эканлигимизни исботлашимиз шарт. Шундай экан, олдин Иорданиядан ўтиб олайлик, ана ундан кейин Жанубий Американинг бешинчи жамоаси ҳақида хаёл сурсак бўлади.

Хайрулла ХОЛИҚОВ.
Rating:    

Comments

< show latest news

Weekly Best

АПЛ. Марказий ўйинда кучлар тенг келди
АПЛ 21-туридан ўрин олган МЮ - "Ливерпуль" баҳси бўлиб ўтди. 133
Самвел Бабаян Ўзбекистон термасининг БААдаги йиғини учун таркибни эълон қилди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ–2018 учинчи саралаш босқичи... 120
АПЛ. "Эвертон" "Манчестер Сити"ни шарманда қилди
Англия чемпионатининг навбатдаги турида "Эвертон"... 91
Абдухолиқов ва "Локомотив"нинг 8 футболчиси терма жамоага чақирилди
Хабарингиз бор, айни пайтда "Локомотив" футболчилари... 85
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook