UZ

Сўнгги янгиликлар

08:35АПЛ. "Арсенал" - "Челси" 5:0  0 08:29Почеттино «Арсенал»дан қабул қилиб олинган йирик мағлубият сабабини айтди  0 08:20ОЧЛ. "Ал Ҳилол" - "Ал Айн" 2:1  0 08:15U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 3:0   1 08:04Италия Кубоги. «Ювентус» — дастлабки финалчи  0 07:38Осиё кубоги. Бугун футзалчиларимиз ярим финал йўлланмаси учун баҳс олиб боради  2 01:57АПЛ. Лондон дербисида "Арсенал" "Челси"га "тарсаки туширди"  26 01:30Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз”  10 01:26Русланбек Жиянов: “Йўлимиздан чиққан жамоани мағлуб этишимиз керак”   2 01:15ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда!  13 00:44"Бунёдкор" собиқ футболчиси "Барселона"га янги мураббий тавсия қилди  7 00:27ПСЖ ёзда Ямал учун улкан миқдордаги сумма таклиф қилмоқчи  5 23:50Колумбияда ўйин пайти футболчига пичоқ улоқтирилди  0 23:34Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак"  12 23:01U-23 Осиё кубоги. Кувайт Малайзияни мағлуб этиб, "D" гуруҳида учинчи ўринни эгаллади  0

Иорданияда жароҳатлар муаммоси Янгиликлар

Иорданияда жароҳатлар муаммоси

Миллий терма жамоамиз 6 ва 10 сентябрь кунлари Иордания терма жамоаси билан жаҳон чемпионатига чиқиш учун курашни давом эттиради.
Беллашув яқинлашгани сари ўйинга доир ҳар бир маълумот мухлислар эътиборидан четда қолмаяпти. Бизда Нестеров, Мусаев ва Гадоевнинг майдонга туша олмаслиги маълум қилинганди. Ўз навбатида Иорданияда ҳам баъзи йўқотишлар юзага келиши мумкин.

Иордания терма жамоаси тайёргарликни анча вақтли бошлаб юборган. Улар маҳаллий чемпионатда ўйнайдиган футболчилар билан машғулотларга аллақачон киришганлар. Хорижда тўп тепаётган ўйинчилар эса ўтган ҳафта охирида йиғинга келиб қўшилишни бошлашган. Лекин миллий терма жамоа сардори Босим Фатҳи шахсий сабабларга кўра йиғинда иштирок эта олмаслигини маълум қилган. Унинг бу борада расмий хати якшанба куни ўқиб эшиттирилган. Шунингдек, терма жамоада содир бўлган баъзи йўқотишлар ва жароҳатлар ҳам содир бўлган.

Одай Саифи ва Аҳмад Ҳаел жароҳат туфайли учрашувларда қатнаша олмасликлари мумкин. Ҳар икки футболчи Қувайт премьер-лигаси беллашувларида жароҳатга йўлиқишган. Саифининг қўлини синдириб олгани маълум қилинган, Ҳаел эса ўз клуби саналган “Ал Араби”ўйинида қошини ёриб олган. Ҳар икки футболчининг Ўзбекистонга қарши беллашувларда қатнаша олмалиги маълум қилинган. Лекин улар шанба куни кечқурун Шади Абу Ҳашҳаш, Мусаб Ал Лаҳам, Абдулла Диб, Ҳалил Бани Аттия ва Саид Муржан сингари терма жамоа йиғинига келиб қўшилганлар. Якшанба кунидан бошлаб барча футболчилар машғулотларда ишлашга киришишган.

Шунингдек, Руминиянинг “Газ Метан” клубидан Иордания ФАга хат келган. Унда Иордания терма жамоасига номзод футболчи Таир Бавабни жароҳатдан сақлаш ва клуб тақвимига мослашишида қийинчиликка дуч келмаслиги учун ушбу йиғиндан озод қилиш тўғрисида сўралган. Бу ҳужумчи яқинда оёғидан жароҳат олганди ва энди сафга қўшилган. Шу тариқа “Нашама”да йўқотишлар бирданига ортиб кетди.

Ушбу ҳолатлар юзасидан Иордания терма жамоаси бош мураббийи Ҳуссам Ҳассан фикрларини билдириб ўтган. Унинг айтган гаплари билан танишинг:

- Бундай вазиятдан чиқиб кетиш учун ҳаракат қиламиз. Мураббийлар шундай ҳолатда ўсишга эришишади. Ўз ишимга бор эътиборимни беришим шарт. Жамоадаги футболчилар эса ўзларида масъулият ҳис қилишлари керак. Мухлислар биздан ижобий натижаларни кутишади. Ҳар қандай ҳолат юз бермасин, биз охиригача курашамиз. Жароҳатланган ўйинчилар ва бошқа вазиятлар ҳақида якуний қарорни кейин чиқарамиз. Энг муҳими, майдонга тушаётган футболчилар бор кучи билан Иордания шарафини ҳимоя қилишга уринишлари шарт. Иштиёқимиз аввалгидек қолади. Машғулотларда кўтаринки руҳ билан ишлашда давом этамиз. Ўз навбатида миллий ассоциациядан бу вазият борасида ёрдамни кутиб қоламан. Улар жароҳатланган футболчилар бўйича барчасини ойдинлаштиришади деган умиддаман.

Шунингдек, мураббийлар штаби жароҳат олган ҳар бир ўйинчининг қандай ҳолатда эканлиги, уларнинг жароҳати қай даражада жиддий эканини текшириб чиқиши, ташхис тўғри қўйилганига ишонч ҳосил қилиш учун текширувлар ўтказилиши ва футболчиларнинг даволанишига эътибор қаратишини таъкидлаб ўтди. Ҳуссам қийин вазиятга қарамай, жамоа бутун эътиборини яқинлашиб келаётган баҳсларга қаратиши, тайёргарлик жараёни яхши кетаётгани, техник ва жисмоний тарафдан барча ўйинчи учрашувларга юқори формада етиб боришига ишонишини айтиб ўтди. Шу билан бирга юзага келган муаммолардан норози эканлигини яшириб ҳам ўтирмади. Жаҳон чемпионатига яқин турган бир пайтда бундай эътироз ва баҳоналарнинг бўлишини асоссиз деб баҳолади.


Беҳзод НАЗАРОВ.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика