UZ

Сўнгги янгиликлар

17:12Симеоне: "Футболда қанча яхши ҳимоялансанг, шунчлик зўр ҳужум қиласан"  0 17:06“Навбаҳор” – “Хоразм” учрашуви олдидан  0 17:00Ўзбекистон кубоги. 1/16 финал. "Насаф"да 7:0, "Обод"да 0:6  53 16:4623-сонли Меҳрибонлик уйида "Наврўз" байрамига бағишланган мусобақа бўлиб ўтди  1 16:41УЕФА Аллини дисквалификация қилди  3 16:23"Челси" собиқ устози: "Клопп ўрнида "Ливерпуль"га Хартни олган бўлардим"  4 16:03“Машъал-2”: Назорат учрашувларининг барчасида ғалаба қозонди  2 16:00Olamsport: Емельяненконинг қачон жанг қилиши аниқ, Истомин Майамида кортга чиқди ва бошқа хабарлар  2 15:40Клюйвертнинг ўғли: "Кумирим - Роналду, аммо орзуим "Барселона"да ўйнаш"  3 15:28Яхши ҳам Равшан Эрматов бор...   86 15:20Англия премьер-лигаси. Март ойида ҳам Конте энг яхши бўладими?   16 15:20Ўртоқлик учрашуви. Тожикистон Баҳрайн билан дуранг ўйнади  10 15:17Англия премьер-лигаси. Март ойида энг яхши футболчи ким бўлади?  9 14:50"Ювентус" Толиссога 4 йиллик шартнома таклиф қилди  9 14:45"Uzbek Tigers" "Astana Arlans"га қарши қайси таркибда рингга чиқиши мумкин?  8

05 сен 16:30
Янгиликлар

Иордания терма жамоаси мураббийлари ҳақида

Иордания терма жамоасини 1985 йилдан бошлаб ҳисобласак, ҳозир олтинчи мураббий бошқармоқда.
Бу жуда яхши кўрсаткич, албатта. Муҳаммад Авад 15 йил давомида “Нашама”га бошчилик қилган. Қолган араб давлатларидан фарқли равишда Иордания ФА мураббийларни беҳудага алмаштирмайди. Мисрлик Гоҳари 5 йил, португалиялик Вингада 2 йил, ироқлик Ҳамад 4 йил мобайнида Иорданияга бошчилик қилган. Эҳтимол, мураббийга вақт бериш орқали Иордания ушбу саралаш босқичида араб мамлакатлари ичида энг яхши натижани қайд этгандир.

Терма жамоани бошқарган мураббийлар: Дэнни Макленнон (Шотландия) 1984, Эдсон Таварес (Бразилия) 1986, Муҳаммад Авад 1985-2000, Бранко Смилянич (Сербия) 2000–2002, Маҳмуд Гоҳари (Миср) 2002–2007, Нело Вингада (Португалия) 2007–2009, Аднан Ҳамад (Ироқ) 2009–2013,  Ҳуссам Ҳассан (Миср)

Мураббийлар штабида асосан мисрлик мутахассислар фаолият юритаётганини кўриш мумкин. Ҳуссамга акаси ҳам ёрдам беради.

Мураббийлар штаби
Бош директор: Осама Талал
Бош мураббий: Ҳуссам Ҳассан (Миср)
Ёрдамчилар: Иброҳим Ҳассан (Миср), Тариқ Саид (Миср), Эмад Мандуҳ (Миср), Мануэль Баррионуэва (Бразилия).

Ҳуссам Ҳассан Миср ва Африка футболининг энг ёрқин вакилларидан биридир. У Африкада сўнгги 50 йилликнинг энг яхши деб футболчиси топилган. Фаолиятида ҳужумчи амплуасида тўп тепган Ҳассан клублар ва терма жамоа таркибида кўплаб муваффақиятларни қўлга киритган. Клублар учун 179, терма жамоа учун 63 гол ургани унинг қандай савияда ўйнаганини кўрсатиб турибди. Мураббийлик фаолиятини эса 2008 йилдан бошлаган. Миллий терма жамоа миқёсида биринчи марта ишламоқда. Ҳозирча у уч ўйин ўтказиб, бирорта мағлубиятга учрамади.

Ҳуссам ҲАССАН
Туғилган санаси:
10.08.1966
Туғилган жойи: Қоҳира, Миср
Футболчиликдаги амплуаси: ҳужумчи
Ўйнаган жамоалари: 1985–1990 “Ал Аҳли” 78 (31), 1990–1991 ПАОК, Греция 19 (5), 1991–1992 “Ксамакс”, Швейцария 8 (3), 1992–1999 “Ал Аҳли” 153 (78), 2000 “Ал Айн”, БАА 10 (3), 2000–2004 “Замалек” 61(38), 2004–2006 “Ал Масри” 47 (15), 2006–2007 “Терсана”  21(6), 2007 “Ал Иттиҳод” 5 (0).

Клубларда жами 402 ўйинда қатнашиб, 179 гол урган. Миср миллий терма жамоасида эса 161 беллашувда 63 тўп киритган.

Бошқарган жамоалари: 2008 “Ал Масри”, 2009 “Телеком”, 2009–2011 “Замалек”, 2011 “Исмоилия”, 2012 “Ал Масри”, 2013 “Эл Макаса”, 2013 йил июль ойидан Иордания миллий терма жамоасида.
Қўлга киритган совринлари: Миср чемпиони (1984–85, 1985–86, 1986–87, 1988–89, 1993–94, 1994–95, 1995–96, 1996–97, 1997–98, 1998–99, 1999–2000, 2000–01, 2003–04), Миср Кубоги соҳиби (1984–85, 1988–89, 1992–93, 1995–96, 2001–02), Миср Суперкубоги соҳиби (2001, 2002), Африка КЭК ғолиби (1983–84, 1984–85, 1985–86, 1992–93), Африка ЧЛ ғолиби (1986–87, 2001–02), Араб Чемпионлар лигаси соҳиби (1995–96), Афро-Осиё ўйинлари ғолиби (1988), БАА чемпиони (2000).

Миллий терма жамоада Африка Кубоги (1986, 1998, 2006)ни 3 бор қўлга киритган.

Африка қитъасида охирги 50 йилнинг энг яхши футболчиси деб топилган.


Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Сурияга ютқаздик
ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги Сурия - Ўзбекистон учрашуви бўлиб ўтди.  1211
Самвел Бабаян: "Охиригача курашамиз, ҳали имконият бор"
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян Сурияга...  514
Гуруҳдаги вазият билан танишинг
ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги Сурия - Ўзбекистон учрашуви якунланди.  256
Сурия - Ўзбекистон. Таркиблар маълум бўлди
Сурия ва Ўзбекистон учрашувида жамоаларнинг таркиби маълум бўлди.   232
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: