Latest news

16:31Ян Вертонген: «Футболга Моуриньо керак»0 16:31Ян Вертонген: «Футбол нуждается в Моуринью»0 16:15Бенхаккер: "Агар Зидан "Реал"даги рекордимни янгиласа хурсанд бўламан"5 16:13«Ливерпуль» ҳимоячиси энди Камерун терма жамоасида ўйнамоқчи эмас1 16:13Защитник «Ливерпуля» Матип отказался от вызова в сборную Камеруна0 16:10Бенхаккер: буду рад, если Зидан побьёт мой рекорд в «Реале»0 15:55Смоляченко Малайзия клуби сафида гол урди6 15:52Уллоа "Лестер"дан кетмоқчи1 15:50Уллоа готов уйти из «Лестера», если не будет играть0 15:34Футзал. Олий лига, 2-тур, 1-кун. "Ардус" - "Бунёдкор" 7:20 15:27«Машъал»: Жамоамиз хужумчи Зоҳир Қўзибоев билан икки йиллик келишувга эришди1 15:25Блаттер Инфантинони ўзига нисбатан ҳурматсизликда айблади3 15:25Блаттер обвинил президента ФИФА Инфантино в неуважении к себе0 15:18ЕЧЛ. Гуруҳ босқичи рақамларда3 14:56"Гранада" дарвозабони: "Бир кун келиб "Олтин тўп" мексикаликка насиб этади"5

05 sep 11:24
News

Иордания терма жамоаси чет эллик журналистни кечки овқатга таклиф қилди

Осиё футболи билан узоқ йиллардан буён ҳамкорлик қилиб келаётган World Sport Group компанияси ОФКнинг маркетинг ҳуқуқларига эгалик қилади.
Шунингдек, бу компания журналистлари ОФК расмий сайтига янгиликлар ёзиш ва интервью уюштиришда ёрдам беришади. ОФК журнали бош муҳаррири Эндрю Маллен кеча Иордания терма жамоаси аъзолари билан интервью қилгандан кейин уни биргаликда кечки овқатни тановул қилишга таклиф этишган.

У эса бундан ҳайратланиб, ижтимоий тармоқда "Иордания терма жамоаси мураббийи ва асосий футболчиси билан ЖЧ саралаш баҳсидан 2 кун олдин интервью. Шундан сўнг улар сизни кечки овқатга таклиф этишди. Бундай ҳолат Англия билан рўй беришига ишонмайман", - дея фикр қолдирган.

Бундай вазият анча-мунча терма жамоаларда рўй беришига ишониш қийин. Балки, бу футболни ёритиб борувчи журналистларга бўлган ҳурматдир. Очиғи, араб давлатларидаги бундай муносабат бизнинг ҳавасимизни келтиради.
 
фото: Эндрю Маллен 2009 йил Тошкентда "Бунёдкор" вакили Ривалдо билан бирга

Беҳзод Назаров тайёрлади
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook