Latest news

17:43Хави: "Реал"нинг голи ноҳақликдек кўриниши мумкин, аммо улар ҳам ҳаракат қилишди"2 17:12Хави: гол «Реала» может казаться несправедливым, но они также старались0 17:12Киберспорт. Фаолияти давомида деярли 900 000 доллар ишлаб топган 20 ёшли ўзбекистонлик4 17:08"Шерлар"ни ким яралади?7 16:46Чемпионатларимизнинг 25 йиллик умумий жадвали ҳақида13 16:45Харт "Тоттенхэм" футболчисига айланиши мумкин3 16:19ФОТО. Дмитрий Сычев и Павел Смоляченко на просмотре в Малайзии0 16:16Верратти: "Реал" ёки "Барса" Францияда 5-6 тадан гол кирита олмайди"9 16:10Расмга изоҳ беринг №436 15:51Футзал. Олий лига. 2-тур ўйинлари 9-15 декабрда ўтказилади1 15:45Лингард МЮда кўпроқ пул ишлаб топишни истамоқда5 15:45Лингард хочет получать по новому контракту больше, чем ему предлагают в МЮ0 15:36ФОТО. Смоляченко ва Сичев Малайзия клубида кўрикдан ўтмоқда11 15:28Знаете ли вы?! Огнен Красич покинет "Насаф"0 15:21Расмга изоҳ беринг №361

06 sep 10:35
News

Иордания қандай ўйнайди?

Бугун ва 10 сентябрь куни ўзбек футбол ишқибозларининг бутун эътибори Иорданияга қарши жаҳон чемпионати саралаш баҳслари доирасида кечадиган баҳсларга қаратилган.
Чунки 4 кун ичида ўтадиган учрашувларда Жанубий Американинг бешинчи рақамли терма жамоаси билан ўйнайдиган Осиё вакили маълум бўлади. Иорданиянинг охирги 4 ўйинида муҳим лавҳаларни томоша қилиб, бу жамоа услуби ҳақида билганларимизни ўқувчиларимизга етказиб ўтамиз.

Иордания ушбу босқичга қадар етиб келган бўлса-да, бу жамоани араб термалари ичида энг кучлиси деб айтиш қийин. Чунки ўйин сифатида борасида БАА ҳозир бу жамоадан анчагина устун. Лекин “Нашама”га беписандлик билан қараш ҳам ярашмайди. Чунки исталган бир ўйинда Иорданияга Осиёдаги ҳар қандай терма жамоани енга олиш салоҳиятига эга. Айниқса, бу жамоа иккинчи рақам остида ўйнашни жуда яхши билади. Охирги йилларда бир қатор учрашувларда шундай ҳолат кузатилган. Лекин баъзида тезкор гол ўтказиб юборган тақдирда иорданияликлар ўйин тизгинини ўзгартириб юборишга куч топа олишмайди ва йирик ҳисобдаги мағлубиятларни қабул қилиб олишлари ҳеч гап эмас.

Япониядан 0:6, Австралиядан 0:4 ҳисобида енгилган баҳслари бунга мисол бўлади. Лекин ўз майдонида жамоа жуда эҳтиёткор ва интизомли футбол намойиш қилиши таҳсинга сазовор. Бежизга бу жамоа тўртинчи саралаш раундида Аммандаги беллашувларда 10 очко тўплагани йўқ. Япония, Австралия ва Уммонни ўз уйида доғда қолдирган Аднан Ҳамад шогирдлари Ироқ билан дурангга имзо чекишган. Бошқа тарафдан терма жамоани қабул қилиб олганига унчалик кўп бўлмаган мисрлик мутахассис  Ҳуссам Ҳассан шогирдларидан янада интизомли, тажовузкор ва рақибдан ҳайиқмаган ҳолда тўп тепишни талаб қилмоқда. Лекин бирданига кескин ўзгаришларни юзага келтириш амалга ошириб бўлмайдиган иш саналади. Шу сабабли Иорданиянинг ўйин услубини кўздан кечиришда сўнгги 4 расмий учрашувни кўздан кечирдик.

Японияни 2:1 ҳисобида Амманда енгган баҳсда “Нашама” имкон қадар Япониянинг ҳужум уюштириш пайтида фаоллик кўрсатадиган ярим ҳимоячиларига жиддий прессинг қўллашга интилган. Буни уддалаган ҳам. Ярим ҳимояда олдинга ўтишда кўп вариантларга эга чиқмаган японларнинг ўйини қовушмаган. Шу билан бирга Иорданиянинг ўзи ҳужумларни тезкор ташкил қилиш ва уларни зарбалар билан якунлашда яхши ҳаракат қилган. Ўшанда дарвозадан Шафиа ўрин олган бўлса, ҳимоячининг чап қанотида Босим Фатҳи ўйнаган. Марказий ҳимояда Муҳаммад Мустафо ва Одай Заҳран, ярим ҳимоя марказида Абу Ҳашҳаш ва Саид Муржан тўп тепган. Қанотларда Одай Сайфи ҳамда Бани Атия ҳаракат қилган. Ҳужум ортида Амир Диб, олдинда Аҳмад Ҳаел ўйнаган. Айнан Японияга қарши кечган учрашувни Иордания томонидан охирги вақтларда кўрсатилган энг яхши футбол сифатида баҳолаш мумкин.

Австралия билан Мельбурнда ўтган беллашувда эса жамоанинг камчиликлари яққол кўзга ташланган. Бўйдор ва узун тўп оширишлардан фойдаланадиган Австралиянинг бу устунлигини йўққа чиқариш “Нашама”га насиб этмаган. Қанотлардан тезлик билан олдинга интилган Австралия меҳмонларни жавобсиз 4 гол билан жазолаган. Япония билан ўйинга солиштирганда таркибда 1, тактик схемада 3 ўзгариш содир бўлган. Заҳран майдонга тушмагани сабабли унинг ўрнига Бани Атия ўйнаган. Ўз навбатида Аднан Адус Одай Сайфининг ўрнига, Сайфи эса Атия ҳаракат қиладиган ўнг қанот ярим ҳимоясига кўчиб ўтган. “Соккерузлар” ўша беллашувда ҳаводаги устунлик ва тезкорликдан унумли фойдаланишганди. Тан олиш керак, Осиёда Австралия услубида ҳаракат қиладиган жамоалар деярли йўқ. Шу сабабли Иордания катта қийинчиликка дуч келганини тахмин қилиш қийин эмас. Балки, биз ҳам ўша ўйинда Австралия қўллаган тактикадан фойдаланишга уриниб кўрсак, бу жамоани ортиқча муаммоларсиз енгармиз. Лекин футболда ҳеч нарсани олдиндан айтиб бўлмайди.

Уммон билан кечган охирги тур баҳсида Иорданияга ғалаба зарур эди. Шу сабабли бу жамоа ўта ҳужумкор футбол кўрсатади деб фикрлар билдирилганди. Лекин ўша куни бу жамоага кўпроқ Амир Шафианинг маҳорати асқотган. Акс ҳолда, ҳозир Уммон билан учрашувга тайёрланаётган бўлардик. Уммонга қарши беллашувда ҳимояда чапдан ўнгга қараб Дмейри, Ёсин, Мустафо ва Атия тўп тепган. Ярим ҳимоя марказида Ҳашҳаш ва Муржан, қанотларда Сайфи ва Абдуллоҳ Диб, ҳужум ортида Амир Диб, ҳужумда Аҳмад Ҳаел ўйнаган. Дарвоқе, Ҳаел ҳозирча 7 тўп киритган ҳолда Осиё қитъаси саралаш баҳсларида иккинчи рақамли тўпурар бўлиб турибди. Уммон билан учрашувда урғу асосан рақибнинг хатосини кутишга қаратилгандек таассурот қолдирган. Ҳисоб очилгандан сўнг Уммон катта куч билан олдинга ташланган, бироқ Шафианинг маҳорати меҳмонларнинг гол уришига йўл қўймаганди.

Ниҳоят, Сурияга қарши Теҳронда ўтган баҳсга эътибор қаратсак. Осиё Кубоги саралаш ўйинида жамоа таркиби қуйидагича кўриниш олганди: Луай Амаре, Дмейри, Ёсин, Мустафо, Заҳран, Ҳашҳаш (Абдуллоҳ Диб, 78), Муржан, Мусаб Аллаҳам (Абдулфаттоҳ, 74), Амир Диб, Сулаймон (Саифи, 46), Ҳаел.

Дарвозани Шафианинг жароҳати туфайли Луай Амаре қўриқлаган. Ҳимояда Дмейри, Ёсин, Мустафо ва Заҳран ўйнаган. Бу сафар ҳам шу ҳимоячилар ҳаракат қилса, бундан ажабланмаймиз. Чунки Босим Фатҳи терма жамоа йиғинидан оилавий сабаблар туфайли четда қолган. Таянч ярим ҳимоячилари ўрнида Ҳашҳаш ва Муржан, қанотларда Аллаҳам ва Сулаймон тўп тепган. Ҳужум ортида Амир Диб, ҳужумда эса Аҳмад Ҳаел ҳаракатланган. Сурия билан беллашувда Иордания биринчи жамоа ролида ўйнашга интилди. Лекин тактик жиҳатдан рақибдан кучлироқ эканлигини яққол исботлагани йўқ. Бу жамоада футболчилар охиригача кураш олиб боришлари, рақибга эркин ўйнашга имконият бермаслиги билан ажралиб туришади. Лекин техник тарафдан ўта кучли футболчилари кўп эмас. Фақат олдинги чизиқдаги ўйинчилар қисқа лаҳзалар ичида тезкор тўп оширишлар билан олдиндан ўйланган комбинацияларни амалга оширишади. Аҳмад Ҳаел эса юзага келтирилган вазиятларни гол билан якунлашда анча моҳир ҳужумчи. Шу сабабли унга ортиқча имконият қолдирилмаса, рақибнинг ҳамлалари анча осонлашади. Шунингдек, марказий ярим ҳимоячилар узоқ масофалардан зарба йўллашни яхши кўришади. Айниқса, асосий посбонсиз қолган вақтимизда улар бунга янада кўпроқ уриниб кўришлари табиий.

Футболчиларнинг умумий савияси ва жамоа намойиш этиши мумкин бўлган юқори савия бўйича биз Иорданиядан устунмиз. Фақат муҳим ўйинда бир жамоа сифатида бирлаша олиш, охиригача курашиш ва умумжамоа тайёргарлиги борасида бизда камчиликлар мавжуд. Лекин футболчиларимиз буни билдирмасликни уддалаб, рақибни икки ўйин натижасига кўра доғда қолдиришларига ишонамиз.

Беҳзод НАЗАРОВ.
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook