UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57АПЛ. Лондон дербисида "Арсенал" "Челси"га "тарсаки туширди"  18 01:30Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз”  1 01:26Русланбек Жиянов: “Йўлимиздан чиққан жамоани мағлуб этишимиз керак”   0 01:15ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда!  6 00:44"Бунёдкор" собиқ футболчиси "Барселона"га янги мураббий тавсия қилди  4 00:27ПСЖ ёзда Ямал учун улкан миқдордаги сумма таклиф қилмоқчи  3 23:50Колумбияда ўйин пайти футболчига пичоқ улоқтирилди  0 23:34Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак"  11 23:01U-23 Осиё кубоги. Кувайт Малайзияни мағлуб этиб, "D" гуруҳида учинчи ўринни эгаллади  0 22:31Осиё кубоги. Вьетнам йирик ҳисобда мағлуб этилди. Кейинги рақиб - Саудия Арабистони  150 22:11Қирғиз Республикасида Марказий Осиёдаги энг йирик стадион қурилиши бошланди  28 21:55"Барселона" президенти "Реал"га қарши ўйинни такрор ўтказишни талаб қилмоқчи  17 21:38Усэйн Болт: "Мен пойгада Мбаппедан тез югураман"  4 21:11Моуринью янги жамоасида дарвозабонсиз ўйнайдиган тактика қўлламоқчи  11 20:24"Ньюкасл" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  4

Иордания мураббийи шогирдлари Сурияни мағлуб этишига ишонмоқда Янгиликлар

Иордания мураббийи шогирдлари Сурияни мағлуб этишига ишонмоқда

Бугун Иордания терма жамоаси сафарда Сурияга қарши Осиё Кубоги-2015 саралаш босқичидан ўрин олган баҳсни ўтказади.

Бу ўйин аслида мартда бўлиб ўтиши лозим эди, аммо ўшанда ЖЧ-2014 саралаш босқичи ўйинлари ҳам борлиги учун ОФК қитъа биринчилиги саралаш учрашувларини августга кўчирганди. Демак, бугун Тошкент вақти билан 19:30 Сурия – Иордания баҳси бошланади.

Хабарингиз бор, ҳозир Иордания терма жамоасини ўз вақтида Мисрнинг энг яхши тўпурар ҳужумчиларидан бири бўлган Ҳоссам Ҳассан бошқармоқда. Ушбу мураббий шу йилнинг июнь ойи охирларида Иордания термасини қабул қилиб олди. Бунгача иорданияликларни Аднан Ҳамд бошқариб келаётганди.
 
Ўйиндан олдинги матбуот анжуманида Иордания термаси устози қуйидаги фикрларни билдирди: “Саралаш баҳсларида муваффақиятли иштирок этиш бизнинг бош вазифамиз. Биз Сурияни ҳурмат қиламиз, лекин уларни мағлуб этишимизга тўлиқ ишоняпман. Мана икки ойдирки терма жамоа тинмай машғулот ўтказмоқда. Бу орада Фаластин ва Ливия термаларига қарши ўртоқлик учрашувларида майдонга тушдик. Мана энди Сурия билан кечадиган ўйинни ҳам ўз фойдамизга ҳал этсак, гуруҳда биринчи ўринга кўтарилиб оламиз”.

Эслатиб ўтамиз, Сурия – Иордания учрашуви сиёсий сабабларга кўра Эрон пойтахти Теҳронда ўтказилади. Бу эса Иордания учун янада кўпроқ устунлик бериши тахмин қилинмоқда.

“Ўйлашимча, Сурия учун уйда ёки бетараф майдонда ўйнашнинг фарқи йўқ, - дейди Ҳоссам Ҳассан. – Ҳозир жамоалар исталган жойда ўз кучларини намойиш эта олишяпти. Муҳими биз бир текис ўйин намойиш этсак бас. Биз уйда ва меҳмонда бир хил тўп сурсакгина ўз мақсадимизга эриша оламиз”.

Ўз навбатида Сурия термаси устози Анас Махлуф ҳам бугунги беллашув борасида ўз фикрларини айтиб ўтди: “Сурияда давом этаётган сиёсий нотинч вазият туфайли уй учрашувларини Теҳронда ўтказиб туришга мажбурмиз. Шунга қарамай, қўлдан келганча тайёргарлик кўрдик. Мана ўн кундирки Теҳрондамиз ва бу орада Эрон биринчи лигаси вакили билан куч синашдик. Биз ҳам Иордания билан ўйинга тайёрмиз”.

Мухлисларимиз яхши билишади, Иордания ЖЧ-2014 плей-офф босқичида Ўзбекистон терма жамоасининг рақиби ҳисобланади. Вакилларимиз дастлаб 6 сентябрь куни Иордания билан сафарда тўп суришса, 10 сентбярь куни уларни ўз майдонимизда қабул қиламиз. Шундай экан, Иорданиянинг ҳар бир тайёргарлиги ва ўйини биз учун ўта муҳим.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика