UZ

Сўнгги янгиликлар

13:32Гвардиола Канселунинг келажаги ҳақида фикр билдирди  0 13:05"Шеффилд Юнайтед" АПЛ антирекордини ўрнатди  0 12:37Давлат Турдиалиев таваллудига 62 йил тўлди   3 12:04"Челси" скаутлари "Милан дерби"сини стадиондан кузатишган  0 11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 2:1  0 11:15ФАКТ. Ўзбекистон футзал терма жамоаси кетма-кет бешинчи Осиё кубогида ярим финалга чиқди  8 10:54Аллегри «Ювентус»да қолса, туринликлар етакчиси ёзда жамоани тарк этади  7 10:25«Барселона» вице-президенти Хавининг келажаги борасида расмий баёнот берди  13 10:06Хосе Венансио Лопес: «Эрон билан ўйинга тайёргарлик кўрмадик»  11 09:47Фалакнинг гардиши (Бекзод Толибов блоги)  6 09:22«Челси» Почеттинонинг ўрнига бош мураббий топди  6 08:57«Атлетик» афсонаси Икер Муниаин ёзда жамоадан кетишини маълум қилди  5 08:34Фернандо Торрес қайси жамоани бошқариши маълум  6 08:10«Барселона» «Манчестер Сити» етакчиларидан бирини 50 миллион еврога сотиб олиши мумкин  6 07:44Клопп кечаги мағлубиятдан сўнг чемпионлик имкониятлари ҳақида гапирди  14

Иордания мураббийи: “Биз Уругвайдан қўрқмаймиз” Янгиликлар

Иордания мураббийи: “Биз Уругвайдан қўрқмаймиз”

Бугун Иордания миллий терма жамоаси ўз майдонида Уругвайга қарши тўп суради.

ЖЧ-2014 саралаш баҳсларининг плей-офф босқичидан ўрин олган бу ўйин бизни ҳам бефарқ қолдирмаслиги табиий. Чунки бугун Иордания ўрнида биз бўлишимиз мумкин эди. Учрашув Тошкент вақти билан 20:00да бошланади. ТВ дастурга кўра, бугунги ўйин “Спорт” телеканали орқали тўғридан тўғри намойиш этилади.

Иордания терма жамоаси бош мураббийи Ҳоссам Ҳассаннинг айтишича, унинг шогирдлари бугунги рақибдан сира чўчиётгани йўқ: “Мен Уругвай тугул, ҳатто Бразилиядан ҳам қўрқмайман ва буни футболчиларга ҳам айтяпман. Чунки ким жаҳон чемпионатига боришни хоҳласа, ҳар қандай рақибдан қўрқмаслиги шарт”.

Маълумки, Ҳоссам Ҳассан ўз вақтида Миср терма жамоасининг энг ишонган ҳужумчиларидан бири бўлган. У терма жамоаси билан 1990 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этган. Айни пайтда Иордания термасини бошқараётган ушбу мураббий ўйиндан олдинги матбуот анжуманида яна қуйидаги фикрларни билдирди:

* Қўл остимда мен қаттиқ ишонадиган бир нечта ўйинчилар бор. Мен уларга тарихда қолиш учун жуда яхши имконият юзага келганини бот-бот такрорладим. Ўз тажрибамдан маълумки, футболда иложсиз ишнинг ўзи йўқ. Агар ҳар иккала баҳсда охиригача курашсак, ўйлайманки, омад биз томонда бўлади.

Иордания термаси сафида бир нечта йўқотишлар бор. Хусусан, дисквалификация туфайли дарвозабон Амир Шафий бугунги ўйинни ўтказиб юборса, Муҳаммад Дмейри, Анас Бани Ясин каби ўйинчиларда жароҳат бор. Жамоа сардори Амир Диб эса мураббий тузган рўйхатга киритилмаган.

Х.Холиқов тайёрлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика