Latest news

00:05Франк Рибери: "Бавария" Европадаги энг сўнгги жамоам бўлади"6 00:05Франк Рибери: "Бавария" точно будет моим последним клубом в Европе"0 23:42Венгер: "Арсенал" Санчес ва Озилга янги шартнома таклиф қилади"4 23:30Olamsport: Шаҳрам Ғиёсовнинг орзуси ушалди, боксчиларимиз Ригадаги турнирда ва бошқа хабарлар1 23:11"Lego"дан уй, самолётда учмаслик ва футбол тарихидаги ғалати шартномалар14 23:04Европа Лигаси. Учта гуруҳда ўйинлар якунланди20 22:39Филипе Луис сафдан чиқди7 22:22Инфантино: "ЖЧ иштирокчилари сонини 48 тага ошириш турнир муддатига таъсир қилмайди"16 22:22Джанни Инфантино: "Расширение числа участников ЧМ до 48 не повлияет на сроки турнира"0 22:06Эрик Байи октябрь ойидан буён илк маротаба "Манчестер Юнайтед" сафида майдонга тушади6 22:02"Оқ-тепа". "Ҳоким Кубоги - 2016"даги "юриш" давом этади0 21:50«Челси»да Санчес борасида таклиф тайёрлашмоқда6 21:50В «Челси» готовят предложение по Санчесу0 21:25Неймар: "Роналдуни ҳурмат қиламан, лекин "Олтин тўп"ни Месси олиши керак"51 21:25Неймар: «Я уважаю Роналду, но „Золотой мяч“ должен получить Месси»0

07 sep 22:17
News

Иордания миллий терма жамоаси Тошкентга етиб келди

Ўзбекистонга қарши ЖЧ-2014 саралаш плей-офф жавоб учрашувида майдонга тушадиган Иордания миллий терма жамоаси Тошкентга етиб келди ва «ЖАР» стадионида дастлабки машғулотини ўтказди.
Ҳуссам Ҳассан бошчилигидаги Иордания миллий терма жамоаси 7 сентябрь куни Тошкентга етиб келди. 10 сентябрь куни «Пахтакор» марказий стадионида Ўзбекистон миллий терма жамоасига қарши майдонга тушадиган Иордания миллий терма жамоаси 7 сентябрь куни Тошкентдаги «ЖАР» стадионида илк машғулотларини ўтказди.

Таъкидлаш лозим, Ўзбекистон - Иордания учрашувини томоша қилиш учун ФИФА вице-президенти ва Иордания Футбол Уюшмаси президенти Шахзода Али бин Ҳусайин ташриф буюриши ҳақида хабар берган эдик. Шахзода Али бин Ҳусайин бошчилигидаги Иордания футболи расмийларидан иборат делегация 9 сентябрь куни Тошкентга ташриф буюради.

Эслатиб ўтамиз, 6 сентябрь куни Амман шаҳрида бўлиб ўтган плей-оффнинг дастлабки учрашувида 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этилган. Ўзбекистон ҳамда Иордания миллий терма жамоалари ўртасидаги жавоб учрашуви 10 сентябрь куни Тошкентдаги «Пахтакор» стадионида бўлиб ўтади.
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook