Latest news

13:20Унаи Эмери: "ПСЖ имтиҳонни барбод қилди"0 13:20Унаи Эмери: "ПСЖ провалил экзамен"0 13:03Россия терма жамоасининг ўртоқлик ўйини учун Бельгияга қанча тўлаши маълум3 13:01“Локомотив”дан мавсум сарҳисоби: Ким нечта гол урди?0 12:59БАА. “Ал Шабаб” - "Ал Жазира" учрашувида 10та гол урилди2 12:41Серхио Рамос: «Муҳим голни урганимдан хурсандман. Ҳеч нимадан кўра бир очко ҳам яхши»15 12:41Серхио Рамос: «Рад, что забил важный гол. Одно очко – это лучше, чем ничего»0 12:25Алекс Чемберлен: "Алексис Санчес Серхио Агуэродек ўйнайди"2 12:25Алекс Чемберлен: "Алексис Санчес играет как Серхио Агуэро"0 12:05Луис Суарес: "Барселона" "Реал"дан яхши ўйнади"28 12:05Луис Суарес: "Барселона" сыграла лучше "Реала"0 11:53"Валенсия" Хавьер Эрнандесга эътибор қаратди1 11:53"Валенсия" нацелилась на Хавьера Эрнандеса0 11:39Неманья Йованович: «У меня есть действующий контракт с «Кызылкумом»0 11:20Неманья Йованович: "Кейинги йил ҳам "Қизилқум"да ўйнайман"7

16 jul 10:39
News

Иордания миллий терма жамоаси ўз машғулотларини бошлади

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ-2014 саралаш плей-офф ўйинларидаги рақиби - Иордания миллий терма жамоаси 14 июль куни ОК-2015 саралаши ҳамда ЖЧ-2014 саралаш плей-офф ўйинларидан олдинги илк расмий машғулотларини бошлади.
Илк машғулотларда терма жамоага чақирилган 28 нафар футболчидар 22 нафари иштирок этган.

Иордания терма жамоасининг мисрлик бош мураббийи Ҳуссам Ҳассаннинг таъкидлашича, илк машғулотларда футболчиларнинг жисмоний ҳолати ва тактик жиҳатларга кўпроқ урғу берилади. «Олдимизда жуда муҳим босқич турибди. Биз буни ҳис қилган ҳолда катта тайёргарлик кўришимиз ва Иордания футболи айни дамда кучли кўтарилишга эришганини исботлашимиз лозим. Терма жамоа футболчилари ҳам буни ҳис қилиб турибдилар», - дейди Ҳуссам Ҳассан.

«Терма жамоа футболчилари билан ҳафтада икки кун машғулот олиб борамиз. Бу билан футболчиларнинг жисмоний ҳолатини бир маромда ушлаб туришни мақсад қилганмиз», дея қўшимча қилди иорданияликлар бош мураббийи. «Биз, саралашнинг 4-босқичида иштирок этган футболчиларнинг ўзагини сақлаб қолган ҳолда, терма жамоага яна бир қатор янги футболчиларни таклиф этдик. Терма жамоа ҳафтанинг якшанба ва душанба кунлари машғулот ўтказади. Якшанба кунги машғулотлар ОАВ ҳодимлари учун очиқ бўлади. Душанба кунлари эса машғулотлар ёпиқ эшиклар ортида бўлади. Биз ОАВ ҳодимлари ва терма жамоага бефарқ бўлмаган барчани ҳурмат қиламиз ва улар билан ҳамкорлик қилишга тайёрмиз. Аммо, муҳим ўйинлар олдидан футболчиларни ортиқча чалғтимаслликка ҳаракат қиламиз», дея бош мураббийининг сўзларидан парча келтирмоқда, Иордания Футбол Уюшмаси расмий сайти.

Эслатиб ўтамиз, Иордания миллий терма жамоаси ЖЧ-2014 саралаш плей-офф учрашувида Ўзбекистон миллий терма жамоасига қарши тўп суради. Дастлабки ўйин 6 сентябрь куни Иордания пойтахти Аммани шаҳрида ўтказилса, жавоб ўйини 10 сентябрь кунт Тошкентда ўтказилади.
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook