UZ

Сўнгги янгиликлар

14:49"Порту" Сержиу Консейсау билан шартномани узайтирди. Унга "Милан" қизиқаётганди  0 14:21АПЛ жамоалари "Шахтёр" ярим ҳимоячисига даъвогар  0 13:55Ўзбекистон U-23 термасининг Саудия Арабистонига қарши тахминий таркиби билан танишинг  40 13:50Футзал бўйича Осиё Кубоги. Афғонистон Ироқни уйига кузатиб қўйди  4 13:22Шенсни "Ювентус" билан шартномасини узайтиришдан бош тортди  3 12:58"Челси" вингерини маълум шартлар асосида қўйиб юборишга тайёр  3 12:31"Милан" "Штутгарт" етакчисига қизиқиш билдиряпти  0 12:05Ши Таэ Йонг: "Ўзбекистон ва Саудия учрашувини стадиондан томоша қиламан. Корея мусобақани эрта тарк этгани учун бироз хафаман"  9 11:40"Интер" эгалари ўзгариши мумкин  1 11:16"Бавария", ПСЖ ва АПЛ клублари Меньян ва Теога қизиқишмоқда  1 10:50“Ливерпуль” ва “Арсенал” 80 миллион евролик футболчи учун курашмоқда  0 10:30Жанубий Кореяни уйига жўнатган Индонезия ОТЖ ким бошқараётганини биласизми? (Мутолаа учун)   6 10:13«Манчестер Юнайтед» ходимлардан пул тежашни яна бир йўлини топди  2 09:46«Фейеноорд» устози «Ливерпул»нинг қизиқиши ҳақида фикр билдирди  0 09:19Хави «Барселона»да қолиши маълум бўлганидан сўнг нималар деди?  17

Интервью. Уэйн Руни МЮ, сэр Алекс, Дэвид Мойес ва бошқалар ҳақида Янгиликлар

Интервью. Уэйн Руни МЮ, сэр Алекс, Дэвид Мойес ва бошқалар ҳақида

Англиянинг “Mirror”нашри журналистлари бир неча кун илгари “Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси, Англиянинг бугунги кундаги шубҳасиз энг иқтидорли футболчиларидан бири бўлган Уэйн Руни билан суҳбат уюштришди.
Ушбу суҳбатнинг энг қизиқ қисмини эътиборингизга ҳавола қиламиз.



Луис Суарес ҳақида

Луис – ажойиб футболчи. Бугунги кундаги спорт формаси, наморйиш қилаётган ўйинлари ҳеч иккиланмай уни Криштиану Роналду ҳамда Лионель Мессилар қаторида тилга олишга имкон беради. Айтишларича, Суаресни футболчи бўлиб етишишига кўча футболи сабаб бўлган экан. Бу томондан бизлар ўхшашмиз. Бироқ Уругвайтдаги ҳаёт, Ливерпулдагидан анча машаққатлироқ экани ҳам тушунарли. Буни унинг агрессияси, жахлдорлигидан ҳам сезиш мумкин. У муваффқиятга эришиш учун ҳар нарсага тайёр.

Вақти-вақти билан у жанжалли воқеаларга аралашиб қолади. Бироқ футболчи сифатида унинг ўйинларидан завқланаман.



Сэр Алекснинг кетиши ҳақида

Сэр Алекснинг кетиши – Фергюссон эрасининг ниҳоясидир. Лекин “Манчестер Юнатйед” даврининг якуни эмас. Ҳа, ушбу мавсум биз учун омадли келмади. Бироқ энди ҳар доим шундай бўлади деб ўйлаётганлар қаттиқ адашади. Бу кунлар ўтиб кетади. “Ливерпуль” 1990 йилдан бери Англия чемпиони бўла олгани йўқ. Ўз вақтида “МЮ” бундан узоқроқ муддат ғолиб бўлмаган пайтлари бўлган. Аммо ишончим комилки, бизнинг навбатдаги чемпионлигимиз узоқ куттириб қўймайди.

“Ливерпуль” – буюк клуб. Ҳеч ким бу жамоа шундай узоқ давр мобайнида чемпион бўла олмаслигини тасаввур ҳам қила олмаган. Биз эса жамоамизнинг бутун дунё бўйлаб мухлислари сонини, жамоа масштабини, анъаналарини ҳисобга олган ҳолда, бундай ҳолатга йўл қўя олмаймиз. Ушбу мавсум кейинчалик икки қадам олдинга ташлаш учун, бир қадам ортга одимлаш бўлди, деб ҳисоблаймиз. МЮ аввалгидан ҳам кучлироқ бўлади. Анча кучлироқ.



Сэр Алекс давридан кейинги дастлабки мавсум осон кечишини ҳеч ким кутмаган шундоқ ҳам. Қийинчиликларга дуч келишимиз тайин эди. Ахир гап ушбу спорт тури ўйлаб топилганидан буён унда энг кўп муваффақият қозонган менежернинг кетиши ҳақида боряти-ку. Нафақат Дэвид Мойес, балки исталган бошқа мураббий ҳам унинг ўрнида қийналган бўларди. Унга клубга тўлиқ мослашиб олиши учун вақт керак. Бизга эса янги мураббий талаблари ва ўйин фалсафасини ўзлаштириш учун мухлат лозим.

Жамоа борасида

Ушбу мавсумда бизнинг кийим алмаштириш хонамизда кўп бора натижадан норози юзлар, ўзидан ҳафа кўзлар, оғриқли нигоҳларни кўриш мумкин эди. Биз ҳали ҳам “Манчестер Юнайтед” энг юқори  поғонадан узоқда жойлашганидан ўзимизга кела олмаяпмиз. Биз футболчилар, ўз ишимизни кўнгилдагидек бажара олмаётганимизни яхши тушуниб турибмиз. Бу ҳолат ғуруримиз томон берилган зарбадир.  Биз ўша кўплаб муваффақиятлари сабаб ҳамма клублар ёмон кўриб қолган “Юнайтед” яқин орада қайтиши ва чемпионлик унвонини яна ўз қўлига олишини исботлаб қўйиш истагида ёняпмиз.



Дэвид Мойес

Жамоани Дэйид Мойес қабул қилиб олгач, у шу заҳоти мен билан суҳбатлашиб, аввалги мавсум ортда қолганини англашим лозимлигини  тушунтирди. Энг асосийси – у менга ишонч билдирётганини таъкилади. Албатта, орада мен учун ёқимсиз айрим гап сўзлар бўлиб ўтди. Дэвид мени спорт формамни йўқотиб қўйганлим ҳақида гапирди. Спотчига хос агресси, яхши маънодаги жахлдорлик йўқолганликда айблади. У ўзи билан Уэйн Рунини қайтармоқчи бўлди ва ҳо казо...

Ҳа, яна бир мавзуга бутунлай нуқта қўймоқчиман: ҳеч қачон клубдан мени трансферга қўйишларини сўрамаганман.



Оталик тўғрисида


Оталик мақоми ҳаётимни буткул ўзгартириб юборди. Юксак масъулият мени улғайишга ва ҳаётга бошқача кўз билан қарашга ундади. Бўш вақтимни уйда ўтказишни ва ўғилларимнинг қай тарзда ўсиб бораётганини кузатишни ёқтираман. Мен бахтли инсонман. Бу борада оилали бошқа инсонлардан ажралиб турмайман.



Аброр Қодиров тайёрлади
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика